Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова


О О Д А М ОДАМ(ЛАР)ДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ, -ГА ЎХШАБ)



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

О
О Д А М
ОДАМ(ЛАР)ДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ, -ГА ЎХШАБ)
Карчага хос шарт-шароит ва имкониятларда 
яшамоқ,
муайян 
чекловларсиз умргузаронлик қилмок.
Шунга қарамай, ит ҳам ўтирадиган жойини думи билан су- 
пуриб қўяди, дейишади, ремонт керак, одамдек 
яшашгя
ҳаракат 
қилиш керак (О. Мухтор. Эгилган бош). Бир зум одам каби 
яшайин
мен ҳам, Мен ҳам 
яшай
бир зум бир одам каби (А. Ори- 
пов. Ҳолат). Хўп ажойиб табиатимиз бор-да, - деб Мансурнинг 
нигоҳини тоғ тизмаларига қаратиб, гап маъқуллатди. - Бугун 
ўша томонларга қочиб кетамиз. Бир яйраб келайлик биз ҳам, 
одамга ўхшаб (И. Зойир. Қисмат ўчи). У факат катта бувисидан, 
унинг мудҳиш таъқибидан, ҳаётнинг зўрлик ва хўрликларидан 
бош олиб қочишни, ёри билан беташвиш ўйнаб-кулишни, одам 
боласи каби, инсон каби 
яшашни
орзу килар эди (М. Исмои- 
лий. Фарғона тонг отгунча). Одамлар орасида одамлардек 
яша-
ётганингиз№.н,
атрофингизда суянчнкларингиз борлигидан 
кувонасиз, кўнглингиз тогдек ўсади (А. Иброҳимов. Еруғлуг). 
Мен ҳам одамман-ку, ахир! Одамга ўхшаб бир дам олай мен 
ҳам! (О. Еқубов. Диёнат). Хотин тураётиб баралла йиғлаб юбор- 
ди 
Бу ер юткур қандай бало экан!.. одамлардай гулутага, туз- 
га, кесакка бошкоронғи бўлсам-чи! (А. Қахҳор. Анор).
БИР НИМА (НАРСА)СИНИ ЙЎҚОТГАН ОДАМДАЙ
Гангиб қолмоқ, паришон бўлмоқ,
шошиб, руҳан муаллак 
ҳолатга тушиб колмок. Одамнинг руҳий-ҳиссий ҳолати ҳа- 
кида.
Лекин меъмор Бухорий бунда эканида хасадгўйлик килиб 
турадиган устод Қаном Нажмиддин кетганидан сўнг, кўнгли 
бўм-бўш бўлиб колиб, бир нимасини йўкотган одамдек 
гангиб
юрди
(Мирмуҳсин. Меъмор). Айниқса, у кеча Адҳамлар кўчи 
ортилган машинанинг кетидан анча жойгача кийкиришиб, хайр- 
лашиб боришга борди-ю, сўнг бир нарсасини йукотган одам-
150
www.ziyouz.com kutubxonasi


дай 
паришон бўлиб қолди
(X. Дўстмухдммад. Кўчиш). Бу йи- 
гит ҳам дўсти Зулфиқор Бухорога жўнатилган кундан буён қўли 
инна бормай юрар, бир ннмасини йўкотган одамдек хомуш 
эди (Мирмухсин. Меъмор).
о й
ОЙДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
1. Чиройли, гўзал. Асосан, аёллар хақида.
Исмига муносиб тўлин ойдай 
гўзал
аёл зди Тўлун оқа 
(М. Али. Улуғ салтанат). Равшанбек зехнини қўйиб қараса, 
ясанган ҳурдай, тишлари дурдай, кўзлари юлдуздай, қошлари 
қундуздай, лаблари кирмиздай, оғизлари 
ўймокдай, лаблари 
қаймоқцай, икки юзи ойдай, тарлон-карчиғай учадиган қушдай, 
мухрланган қоғоздай ялт-юлт этиб ўтирибди (Равшан). Қоп-кора 
кўзинг Ёшларга тўлмиш. Ой каби юзинг Япроқдай сўлмиш 
(Миртемир. Тутқун қиз). 
Гўзал
бўлди, ойдай бўлди, Мактабида -
аъло (Миртемир. Ойсулув). Ой десам, ойдайин қизлар йўқ эмас, 
Сўзлари мойдайин кизлар йўқ эмас (С. Ҳаким. Қўшиқ). Шаҳзода 
офатижон қайлиғининг ойдай чеҳрасига тикилди (М. Али. Улуғ 
салтанат). Нечун ойдек юзингиздан кайғу кетмас, Ҳажр азо- 
бин сиэ ҳам энди тотдингизми? (М. Юсуф. Келинчак). Йнллар 
ўтаверди, кўзим ўнгидан, Сизнинг ойдек рухсорингиз кетмади 
(М. Юсуф. Мактуб). Кўхлик жувон нордон нарса еб қўйгандек 
бурнини жийирди. Ҳатто ойдек юзи ҳам хунуклашиб кетгандай 
бўлди (Ў. Ҳошимон. Дунёнинг ишлари).
2. Порламоқ, балқмоқ
, ажралиб турмоқ, кучаймоқ.
Олтмиш ёшин қутлаб деймиз: - Соғ бўлсин Ойбек, Шеърият-
нинг осмонида 
порласин
ойдек (X. Салоҳ. Устоз Ойбекка). Гоҳ 
хотир, гоҳида хаёлни ёллаб, Гоҳ юлдуз, гоҳида ой каби 
порлаб,
Ширин жилмайиш-ла ёнида орлаб, Олисдан ғамзалар қилганинг 
алам (М. Юсуф. Муҳаббат). Унда буюк эди эътикод, имон, Су- 
рури дилларда 

Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish