Н О ВД А
НОВДАДАЙ
Ингичка, ёш,
нозик. Чиройли кадди-қомат ҳақида.
Абдулвоҳид узун бўйли, новдадай
ингичка,
ҳаракатлари му-
лойим, мош-гурунч соколи эчкиникидай кўримсизгина. Қирк
саккиз яшар киши эди (Ойбек. Нур қидириб). Келин ҳам нов-
дадеккина. Ўйинчи бўлса ҳам, камсухан, шикасталигини айт-
майсизми! (А. Мухтор. Бўронларда бордек ҳаловат). Гулсанам
новдадек, сухсур бўлиб ўсди (Ойдин. Гулсанам). Тезда новда-
дек
ёш
раққосанинг шуҳрати кетиб, атрофида хушомадгўйлар
пайдо бўлиб, йўлига қанчалаб пулларни нисор этдилар (Мир-
муҳсин. Йўқолган жавоҳир).
нон
НОНДАЙ
Азиз, арзанда.
Жуда кадрли, юксак эъзоз-эътиборга лойиқ
нарса ҳақида.
Мен унинг ҳаром пулини ҳожатга ишлатаман! Ҳар хил най-
ранг билан, лўттивозлик билан топган пулини... Гапини қаранг-а.
Бу ер, бу ер тугул... ана, анави ташландиқ вайроназор ҳам мен
учун нондай
азиз
(Ш. Холмирзаев. Ўзбек бобо). Бир оғиз ши-
рин сўз нондек
арзанда
(Ғ. Ғулом. Сен етим эмассан). Бу бош,
бу елка неча йиллар мобайнида силовчи бир меҳрибон кўлга
муҳтож эди. Ширин сўз нондек
арзанда
бўлган кезлари ҳақорат
146
www.ziyouz.com kutubxonasi
эшитди (Т. Малик. Шайтанат). Севишганлар учун эса дунё бир
жаннат, Ой-чи, нондек туюлади корни очларга (А. Орипов. Диа-
лектика). Китоб - жахолат тунини кувғувчи чироқдир, - деди
Акбар. - Шунинг учун мен уни нондек эъзозлаб кўзга сурдим
(П. Қодиров. Ҳумоюн ва Акбар). Кичик-кичик қадам излари -
Сенинг изларингни - Нондай кўзга суриб ўпаман (Ҳ. Худой-
бсрдисва. Багишлов).
СУВГА ТУШГАН (БЎККАН) (БУЛКА) НОНДАЙ
Бўшашмоқ.
Ҳовуридан тушмоқ, қатъияти йўқолмок, ҳаф-
сапаси пир бўлиб, бўш келмоқ.
Дўхтир билан гаплашиб, бирдан сувга тушган бўлка нон-
дай
бўшашиб қолди
(М. Ҳазратқулов. Тўқайда). Аброр сув-
га тушган бўлка нондек
бўшашиб қолди
(О. Мухтор. Эгилган
бош). Билсанг... намунча сувга тушган бўлка нондай бўкиб
қолдинг! Урнингдан туриб, харакатингни қил! (О. Ёкубов.
Оқкушлар, оппоқ кушлар). Уста Бахром воқеани эшитиб, сув-
га бўккан нондек
бўшашган эди
(М. Исмоилий. Фарғона тонг
отгунча). Аммо бунака юриш, битта қийинчиликка дуч келмай
туриб бунака ... сувга бўккан бўлка нондай илвираб колиш!..
(О. Ёкубов. Диёнат).
н о р
НОРДАЙ
Бакувват, мард. Соғлом, етилган йигит хақида.
Гўрўғлибек шердай бўлиб, Қатордаги нордай бўлиб, Елкала-
ри кирдай бўлиб... (Гулнор пари). Отаси билан онаси... сингил-
лари уйли бўп кетган... икки укаси йўқ... келмайди... хувиллаган
ҳовли, қари чол билан кампир, бири кар, бирининг кўзи хира,
иккита нордай ўғилдан айрилган (М. М. Дўст. Лолазор). Нордек
йигит бўпти, - деди қувониб. - Исталавойда шепповар экан. Ху-
доё, умридан барака топсин (У. Ҳошимов. Дунёнинг ишлари).
Абдурасул жон тапашиб ётганда бадавлат бўлган экан, ёнида
нордай ўғли, бирин-кетин бўй етиб келаётган неча невараси бор
эди (Ж. Эргашева. Зулфизар).
147
www.ziyouz.com kutubxonasi
Н У Р
Do'stlaringiz bilan baham: |