Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

НУРДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
Тоза, пок; ёруг.
«У менга жой берди, ўзи билан тенг кўриб, одам ўрнида 
кабул килди, мендан бурнини жийирмади, унинг кўнгли 
нурдай 
тоза,
бундай улуғ одам каерда бор?!» - ўйларди у 
(Н. Эшонкул. Бевақт чалинган бонг). Бор экан-да мен бил- 
маган оғир гунохинг, Ўғлим, ахир 
пок
эдинг-ку, нур каби
эвох! (А. Орипов. Жаннатга йўл). Мунис нигоҳини кадаб 
куёшга Турар у нурдан 
пок,
ишкдай безавол (А. Орипов. Ге- 
нетика). «Қадрдон оғам ўрнидасиз, - деб ёзмокда эди. - Ора- 
миз нурдай 
пок.
Фақат менга ёзган мактубингиз туфайли бо- 
шингизга оғир кунлар тушмадимикин деган изтиробдамен» 
(П. Қодиров. Ҳумоюн ва Акбар). Ҳозир дилим нурдай 
ёруг
туйғуларга тўлиб турибди. Бу туйғулар пок бўлгани учун 
сизга хам тортинмай сўзламоқдамен, хазрат бегим (П. Қоди- 
ров. Ҳумоюн ва Акбар). Баркашдаги олтинранг кишмиш Бобур- 
га шу булутларни ёриб ўтиб, узок Самарканддан етиб келган 
ёруг
бир нурдек кўринарди (П. Қодиров. Юлдузли тунлар).
Н У Қ Р А
НУҚРАДАЙ (КАБИ)
Товланмоқ, порламоқ.
Окиш тусда, кумуш рангида жилолан- 
мок.
Нукра каби 
товланган...
Сочларингга термулгим келди 
(С. Тўйчиева. Термулгим келди). Жийдага ўхшаган кумуш- 
ранг баргли бу азим дарахтлар куёшда нукрадай оқиш бўлиб 
кўринади ва ок мармар касрга жуда мос келади (П. Қодиров. 
Шоҳрух ва Гавҳаршод). Ҳозир бўлса бутун дарахт оппок рўмол 
ўраб олганга ўхшар, ўрик новдалари тўлин ой нурида нукрадай 
порлаб,
кишининг қалбини ларзага солиб юборадиган дара- 
жада сукутбахш афсонавий манзара касб этади (Ў. Ҳошимов. 
Нур борки, соя бор). Атрофга шудрингдан кумушранг пойандоз 
тўшалган, куёшнинг илик нурларидан еру кўк нукрадек 
товла-
нарди
(Ғ. Каримий. Наршах калъаси).
148
www.ziyouz.com kutubxonasi


Н У Қ Т А
НУҚТАДЕК
Кичкина, бениҳоя кичкина. Анъанада кўпрок хол хакида.
Нуктадек бир холи бормиш Ғунча лабнинг устида, Ул 
бири ошкор эмишдир, Ул бири пинҳон эмиш (Э. Вохндов. Бир 
гўзалким...). Бўйлари хам бор зди самбит мисол, Лаъли узра 
нуқтадек бир дона хол (Ж. Камол. Қуёш чашмаси). Ана, Шероз 
жононининг нуктадек каро холига ўйлаб-нетиб ўтирмай, бир- 
варакайига Самарканду Бухорони нисор этишга шай Ҳофизнинг 
хотамтойлигини эсланг! (Э. Аъзам. Дунёнинг ўзи шундай). Кенг, 
кўнғир даштда бир неча кора нуқтадек бўлиб, Чўли бобонинг 
узоқдаги пастқам уйлари, ундан нарирокдаги кўтон атрофида 
оту аравалар, ғишт уюмлари, асбоб-ускуналар сочилиб ётарди 
(Мирмухсин. Меъмор). Менинг мўлжалим бўйича, кема сирти- 
нинг бирор жойида нуқтадек, эхтимол, ундан хам кичикроқ бир 
доғ бўлиши керак эди (Ҳ. Шайхов Пуштиранг фалокат).
Н Ў Х А Т
НЎХАТДАЙ
Кичкина. Думалоқ ёки думалоққа мойил, қажман анчайин 
кичик нарсалар хақида.
Манглайида хинд кизлариникига ўхшаган нўхатдай холи бор 
(А. Кўчимов. Кайта туғилган бола). А Кўка? Сенга маъкулма
Кўка? - сўради бит кўзларини кисиб Тармочук хаёл сурганча 
бурнининг учидаги калин тук билан копланган нўхатдай ...хо- 
лини силаб ўтирган Кўкамандан (М. Али. Улуғ салтанат). Сир- 
рибой хам беихтиёр кочиб тандир кошига етиб келган эди, шо- 
шиб жилиши билан нўхатдек-нўхатдек оппок дўллар ўйноқлаб 
кетаёгган ерда тойиб, чалканча йикилди (Ш. Холмирзаев. Ўзбек 
бобо). Элликбоши бойваччага чой куйиб берди, ўзи тиши билан 
нўхатдек кандни ушатиб олиб, бир култум чой ичди (Ойбек. 
Қутлуғ кон). Жахли чикса, нўхатдек холли юкори лаби титраб 
кетарди (А. Ҳотамов. Муз устида).
144
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish