Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан “Мовий жомадон” саёҳати .
Жамиятимизда ўқувчиларни китобхонлик маданиятини ошириш ва ахборот –кутубхона хизмати кўрсатиш орқали мустақил билим олишга ёрдам сифатида ўқишга раҳбарлик қилиш, болалар ўсмирлар ўртасида китобхонликни юкcалтиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Ўқувчиларни китобга бўлган қизикишини ошириш, китобларни реклама қилиш, умуман олганда, кутубхонага ташриф буюришни одатий ҳолатга айлантириш, вақтини бўлмағур жойларда эмас, балки билим масканида ўтказиш учун Ўзбекистон Миллий кутубхонасида китоб ўқишни тарғиб қилиш, нафақат тадбирлар орқали балки, “Мовий жамадон “ лойиҳаси орқали ҳам амалга оширилади. Унинг келиб чиқиш тарихига тўхталадиган бўлсак, “Мовий жомадон” лойиҳаси Германияда ўқувни ривожлантириш дастурига эга бўлган Германия жамоат фонди томонидан ташкил этилган. Уларнинг ташаббуслари учун энг яхши немис кутубхоналари китоблар билан тўлдирилган кўк папкадан мукофот олишади. Китоблари энг кўп ўқиладиган болалар кутубхоналари олади. 2006 йил декабр ойида "Мовий жомадон" Россияга келди. Немис методологиясига асосан, Москва вилояти Давлат болалар кутубхонаси 2007 йил апрел ойидан Москва вилоятида етти йилдан бери саёҳат қилиб, ўқишни рағбатлантириш, малакасини ошириш, янги китоблар, муаллифлар билан танишиш, 2014 йилдан буён Қозоғистон округлари билан катта муваффақиятларга эришган.
“Мовий жомадон” саёҳатининг асосий мақсади – мутолаага бўлган меҳрни юксалтириш, ахборот –кутубхона фойдаланувчиларига хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш ,аҳолининг турли қатламларига хизмат кўрсатишни ташкил этишда кутубхоналарнинг ижтимоий- маданий аҳамиятини ошириш, болалар ва катталарга имкон қадар яхши китобларни ўқишга ўргатиш, энг яхши танлов ва ўзлари ўқиган нарсалар ҳақида бир-бирига таассуротлар билан бўлишишдан иборатдир . Шу муносабат билан 2019 йил 3 апрель куни Халқаро болалар китоблари кунига бағишланган “Болалар китоблари ҳафталиги” туркум тадбирлар доирасида Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг “Мовий жомадони” ҳам Юнусобод туманидаги 235,265-умумтаълим мактаби бошланғич синф ўқувчилари ҳамда ва 221,35-мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари ҳузурига йўл олди. Ўқиш заллари хизматининг ходимлари болаларга “Мовий жомадоннинг саёҳати” акцияси тарихи ва унинг мақсади ҳақида сўзлаб беришди. Кутубхона мутахассислари ўқувчиларнинг ўқиган китоблари билан қизиқдилар, машҳур ёзувчи ва шоирларнинг асарлари ҳақида сўзлаб бердилар ва болалар билан биргалашиб бу асарларни муҳокама қилишди. Ўқувчилар муҳокамада фаол қатнашиб, ўзлари ўқиган китоблар ҳақида ҳикоя қилишди ва уларни дўстларига тавсия этишди. Шунингдек улар ташриф давомида кўплаб ажойиб, саргузаштли китоблар билан танишдилар. Кутубхона мутахассислари болаларнинг эртакларни севишга, улардан кўп фойдали ўгитлар олишга ундовчи “Эртактерапия” деб номланган ўйин ҳам ўтказдилар. Ўйин эртаклар ва ҳикоялар қаҳрамонлари образлари орқали инсон руҳиятига ижобий таъсир этиб, уларни жамиятда комил инсон бўлиб етишишларига, уларнинг сўз бойлигини мақол, матал ва тезайтишлар ёрдамида бойитишга, ижодий қобилиятларини ривожлантиришга, мантиқий ва мавҳум фикрлашини ривожлантиришга ва жамоада ишлаш қобилиятини шакллантиришга кўмаклашади. Ўйин давомида болалар қизиқарли эртаклар тўқидилар ва уларга расмлар чиздилар. Учрашув давомида Миллий кутубхона мутахассислари мактабгача таълим тарбияланувчилари билан “Юбиляр эртак китоблар меҳмонда” мавзусида эртаклар оламига саёҳат, “Топган топалоқ” номли топишмоқлар мусобақаси ҳамда“Эртакдаги қаҳрамонни топ” номли мусобақалар ўтказдилар. Мактаб ўқувчилари билан эса Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон ҳамда рус масалнависи Иван Андреевич Криловнинг «Крилов масаллари саҳифаларида» асарларини овозли ўқиш ва ўқилган асарнинг муҳокамаси бўлди.Ҳозирги кунда Миллий кутубхонанинг вазифаси фақатгина анъанавий китоб бериш ёки китобхонларга ахборот-технологиялари ёрдамида ахборот беришдан иборат эмас, балки аҳолининг, айниқса, ёшларнинг интеллектуал, билим, маънавий-аҳлокий ва маданий эҳтиёжларини ҳар томонлама қондириш, уларнинг маънавий тарбиясида, баркамол инсон этиб тарбиялашда, уларда китоб мутолаасига қизиқиш уйғотиш, аҳолининг ахборот маданиятини оширишдир. Бунда кутубхоналарнинг, хусусан, Миллий кутубхонанинг роли катта.
тайёрлади Тўтиева Зайнаб Тошкент вилояти Қибрай туманидан
телефон : +99894 643-25-50
Do'stlaringiz bilan baham: |