Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

К Е Т М О Н
КЕТМОНДАЙ
Катта, энли. Муболағали ифода учун, асосан, одам кафтига 
нисбатан.
Мойчироқ шуъласида уста Темур Самаркандий Қаландарни 
бағрига босиб, кўзига ёш олиб хайрлашди, пешанасидан ўпиб, ок 
йўл тилади. Лекин худди шу махал, уста кетмондай кафтлари- 
ни очиб ок фотиха бераётганида, ногаҳон эшик тақиллаб қолди 
(О. Ёкубов. Улуғбек хазинаси). Амиркул полвон ана шу терак 
тагига етганда пешонаси тиришди ва кетмондек кафтини дарахт 
танасига босиб хиёл итарганди, шундай баҳайбат терак бемалол 
қимирлади (Ш. Холмирзаев. Ўзбек бобо). Энкайиб болакайнинг 
юзларини кетмондек кафти билан силади (А. Кўчимов. Бойче- 
чак). Бир вакт бўйнига оғир бир нима текканини сезиб, у сапчиб 
тушади. Караса - ишшайиб оркасида Фозилбой турибди, шунинг 
кетмондек кафти экан (Э. Аъзам. Забаржад).
К И Й и к
КИЙИКДАЙ
1. 
Чаққон, ҳушёр, беозор,
учқур; 
учмоқ,
жуда тез ҳаракат- 
ланмоқ. Одам ва бошқа харакатланувчи нарсалар хақида.
Кийикдай 
чаққон
Хонзода бегим йигитнингелкасидантутиб, 
ўзини тез ўнглади ва унга секин рахмат айтди (П. Қодиров. Юл- 
дузли тунлар). Ойиша бегим ҳуркович кийикдек 
чаққонтк
би-
КЕСАКДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
112
www.ziyouz.com kutubxonasi


лан ўрнидан турди ва кочишга хозирланди (П. Қодиров. Юлдузли 
тунлар). Шовурсиз оламда у ўзини айикдек хотиржам, бўридек 
ёвқур, кийикдек 
ҳушер
сезади (Н. Норқобилов. Тог одами). 
Бобур қашқирлар куршовига тушиб қолгандек безовталанар эди. 
Онасининг «Сулҳ тузинг, бинокор бўлинг!» дегани «кийик- 
дай 
беозор
яшанг» дегани эди (П. Қодиров. Юлдузли тунлар). 
Жамолзода билан Ботир оркага ўтиришди. Гулгина машинани 
кийикдай 
учирди
(М, Ҳазраткулов. Кўккўл). Бўлди! Ургилдим 
сендака «бечора»дан . , Уз иззатини билмаган нонкўр! Кийик- 
дай машинанинг рулини тутказиб қўйибман-а, сен кўрнамакка 
(М. Ҳазратқулов. Момакапдирок). Садафбиби хуркак кийикдай 
чопкиллаб чикиб кетди (О. Ёкубов. Кўҳна дунё).
2. 
Ҳуркак; ҳуркмоқ,
кўркув, уялиш ёки тортинчоклик билан 
ўзини четга олмок. Асосан, одам хакида.
Бу маҳалда бу санаторий хали қурилмаган, Матлуба эса эн- 
дигина саккизинчини битирган, кийикдай 
ҳуркак
бир кизча эди 
(О. Ёкубов. Матлуба). Нилуфарнинг ёкимтой килиқлари, жози- 
бали кулгиси, оппоқ кўлларининг қонни кўпиртирувчи майин- 
лиги, дам суйканиб, дам кийикдай 
ҳуркиб
кочишлари бир умр 
эсида колди унинг (О. Ёкубов. Биллур кандиллар). Онам кириб 
деди: «Совчи келар ҳозир», Кийикдайин 
ҳуркиб
панага кочдим 
(Ҳ. Худойбердиева. Бир аёлнинг кундалигидан). Кўчадан келар 
чакириб, Ўлдингми, деб бақириб. Болалар кўрқишади, Кийик- 
дай 
ҳуркишади
(Халк кўшиклари).
К И Н О Л Е Н Т А С И
(ХУДДИ) КИНО ЛЕНТАСИДАЙ
Липиллаб ўтмоқ.
Инсоннинг кўз ўнгидан бир-бир ўтмок, 
кетма-кет тасаввурда жонланмок.
Азизнинг кўз ўнгида Маҳамат чатоқнинг ўша айвонда ётиши, 
танчага беркингани, боши узилган отаси... ҳамма-ҳаммаси худ- 
ди кино лентасидек бир-бир 
липиллаб ўтди-ю
, баттар уйкуси 
кочди (Ў. Усмонов. Гирдоб). Машина нам, силлиқ асфальтда ви- 
шиллаганча йўлга тушди, йўл четидаги дов-дарахтлар тезлашти- 
рилган кино 
лентясицек липиллабўтадики,
кўз илғаб улгурмай- 
ди (И. Зойир. Қисмат ўчи). Бир вакт келиб, худди анави аёлни 
кўриб колганимдек, энди бир эркакнинг юзига кўзим тушди ва 
шу заҳотиёк аллақандай сирли-сехрли куч остида унинг ўтмиши 
кинолентадек ботинимнинг аллабир кунжида айланиб улгурди 
(У. Ҳамдам. Пиллапоя). Шу бир неча сония ичида унинг кўз 
олдидан бутун ҳаёти кинолентадай 

Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish