Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

тиржайиб
турибсан? (Ғ. Шермуҳаммад. Барака- 
сини берсин).
К А Л Т А К Е С А К
КАЛТАКЕСАКДАЙ
Совуқ.
Жуда ҳам ёқимсиз, гап-сўзи, қилиғи-қиёфаси билан 
одамни жиркантирадиган. Одам ҳақида.
Мажбур қилмади, мажбур қилгани бундан беҳроқ эди, кек- 
са бағрига заха едирмас эди, ўзини-ўзи калтакесакдай 
совуқ
кўрсатиб, қадрини пастлатмас эди (Б. М. Али. Кўктўнлилар). 
Бозор оксоколининг калтакесакдек 
совуқ
башараси бир лаҳзада 
йўқолиб, Темур Малик кўз олдида раққоса Нигина пайдо бўлди 
(Мирмуҳсин. Темур Малик).
К А Л X А Т
КАЛХАТДЕК (КАБИ, СИНГАРИ)
Чанг солмоқ.
Тортинмасдан, беандиша кўл урмоқ, ушламок, 
ҳужум килмоқ. Асосан, одам ҳақида.
Жамила опа қўлимдаги мактубга калхатдек 
чанг солди-т,
уни юлиб олди, очиб ҳам ўтирмай йиртиб ташлади (Ж. Фозил. 
Болалик боғлари). Немисларнинг самолётлари худди қора кал- 
хатдек учиб келишди-ю, бирпасда кишлоғимиз дўзахга айлаиди- 
қўйди. Шошилинч ҳаммани кўчириша бошлади (Ў. Умарбеков. 
Қиёмат карз). Уч-тўртта хотин оч калхатдай ёпирилиб, каргаб, 
тортқилаб кийимларини ечдилар (С. Вафо. Тутилган ой).
105
www.ziyouz.com kutubxonasi


К А М А Л А К
!. 
Эгилган, эгик; эгилмоқ. қийшаймоқ.
Кўпроқ кош, кад-комат 
ва шу кабилар қақида.
Зоҳид ўзини танитгач, дарвоза ўртасидаги эшик кия очилиб, 
эгнига пахталик нимча кийиб, елкасига жун рўмол ташлаган, 
киприклари узун-узун, қошлари кам алак каби 
эгилган
чирой- 
ли жувон кўринди (Т. Малик. Шайтанат). Энди диканглиги 
колибдими буни, нашани чекиб, ана, камалакдан 
эгилиб,
бурни 
сандалга теккудай бўлиб ўтирибди (Б. М. Али. Кўктўнлилар). 
Арра ҳадеб камалакдек 
қийшаяди.
«Жинг-жинг» деб овоз 
чикаради (Ў. Ҳошимов. Дунёнинг ишлари). Тоби кочган кун- 
лари кадди камалақдай, даҳани тиззасига теккудай эди, ҳарна 
дўхтирларнинг фойдаси тегибди (И. Зойир. Қисмат ўчи).
2. 
Тпвланмоқ, ранго-ранг кўринмоқ.
Турли рангда жил- 
валанмок.
Айвонга чиқадиган эшикнинг устидаги куббасимон токчага 
терилган бу китобларга, афтидан, ҳеч ким тегмаган, уларнинг 
кўк, сарик, кизил чарм жилдлари олтин кандилга терилган шам- 
лар шуъласида хил-хил жило таратиб камалакдай 
товланар-
ди
(О. Ёқубов. Улугбек хазинаси). Хонзода бегимнинг нафис 
қадди-комати, хафткор ипак матодан кийган камалакдай 
тов-
ланувчи
кабоси Ахмад Танбалга бугун хар качонгидан ҳам жо- 
зибали кўринади (П. Қодиров. Юлдузли тунлар). Шифти баланд
токилари камалакдай 
ранго-ранг,
устунлари ўймакор, ерга таш- 
ланган кизил гиламлар, ок наматлар устида ўтирган мартаба- 
дор кишиларнинг нигоҳи тахтда (Мирмуҳсин. Темур Малик). 
Чиройли олтин қафасларга солинган тўтикушларнинг кам алак- 
дай 
товланган
патлари Гулбаданнинг эътиборини ўзига тортди 
(П. Қодиров. Юлдузли тунлар). Шийпоннинг атрофидаги кумуш 
фавворалардан отилиб чиққан сув чинни арикчаларга куйилар, 
катор устунларга осилган кўк-қизил фонуслар шуъласида фавво- 
раларнинг суви камалакдай 
товланиб,
ажиб бир манзара касб 
этган эди (О. Ёкубов. Улуғбек хазинаси).
К А М О Н
КАМОНДЕК
Эгик, эгилмоқ.
Асосан, кош, кад-комат ва шу кабилар ҳакида.
Иттифоқо, богбоннинг бир ошнаси бор эди. Қарилик юки 
коматини камондек 
эгиб қўйган эди
(О. Екубов. Кўҳна дунё). 
Қошларинг камондек тортилар таранг. Тутдек тўкилади сўнгги
КАМАЛАКДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
106
www.ziyouz.com kutubxonasi


бардошим (И. Мирзо. Собиқ аскар). Фаришта актёрлар қотишади 
донг, Камондай тортилар директор қоши. Ўзим қўрқиб ке- 
тиб куламан: - Шайтон! Саҳна билан ҳаёт кетди адашиб 
(У. Азим. Роль). Бувим уни кўтариб олиб, ҳамду сано ўқий бош- 
ладилар. - ... Кўзлари қоп-қора, қошлари камондай (Н. Раҳмат. 
Буни ҳаёт дебдилар ёки ўғлим Улуғбекнинг кундалиги). Камон- 
дек қошларингдан киприкларинг ўқ отар доим (Ҳ. Олимжон. 
Куйгай). Ҳар вакт суратингга тикилганимда камондек кошинг, 
ўйчан ва маъюс кўзингга термулиб, окибат кимсасиз оролдек 
ҳувуллаган кўнгилга ва ёлгизликка гирифтор бўлишимни кайдан 
билибман?! (X. Тўлибоев. Куйган кўнгил ноласи).
К А Н А
КАНАДАЙ (КАБИ, -ГА ЎХШАБ)
1. 

Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish