Ёпишмоқ.
Маҳкам ушлаб олмоқ, бировга хиралик билан
тирғалмок.
Бизнинг Муҳсина хонимлар унинг олдига тўйга борсаям
ярашаркан. Канадай
ёпишиб олди-
я!.. Лекин мен ҳам бўш
келмадим (М. М. Дўст. Лолазор). Ҳаммасини экаман, тинч
кўясанми, йўкми?! Нега менга канага ўхшаб
ёпишиб олдинг7\
(Н. Эшонкул. Уруш одамлари). У бу тўрт нафар бечора жоннинг
кайси бирисига ачинишни билмас эди. Эшак яғринига канадек
ёпшииб олиб,
уни ҳадеб хи-хилаб қистаётган мурғак болага ачин-
синми? (М. Исмоилий. Фаргона тонг отгунча). Шоди ака ...уриш-
сўкишларга бошини хам килиб, шундок номдор оиланинг
қизини йўлдан урган, улуғларга канадай
ёпишиб олган
усто-
мон куёв бўлиб юраверади (А. Аъзам. Асқартоғ томонларда).
2.
Сон-саноқсиз,
ҳамма ёкни
босиб кетган.
Одам ҳакида.
Бу ёқда бўлса - ҳали сиз айтган канадай
сон-саноқсиз
йўқсил бир парча нонга зор (Э. Аъзам. Жаннат ўзи кайдадир).
Иўқсил деганингиз рўйи жаҳонни канадай
босиб кетган,
эҳ-ҳэ!
Уни барибир тўйдириб бўлмайди, ишонинг (Э. Аъзам. Жаннат
ўзи кайдадир).
К А П А Л А К
(ХУДЦИ) КАПАДАКДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
I .
Енгил,
енгил
учмоқ.
Гуллари тўкилар ўша бодомнинг, Капалакдай келиб юзинг-
га кўнар (М. Юсуф. Мактуб). «Бокдим теваракка, шунда ўзимни
Ҳис этдим капалак каби
енгил,
шод» деб ёзган шеъримми?
(Шукрулло. Кафансиз кўмилганлар). Одамлар у ёқдан-бу ёққа
107
www.ziyouz.com kutubxonasi
югурар, мен эса худди капалакдай
учиб
юрардим (Н. Эшонкул.
Қора китоб). Жуда олисларда, далаларнинг уфкка туташиб кет-
ган жойларида хам оппок когозлар капалакдек пилдираб
учар,
гоҳо енгил шамол боғлар устидан уларни очиқ далаларга қараб
суриб кетарди (С. Аҳмад. Қирк беш кун).
2.
Гулдан-гулга ўтмоқ,
кўнимсиз. Гоҳ уни, гоҳ буни яхши
кўраверадиган, интим муносабатда бўлаверадиган, бир жойда
муким ишламайдиган одам ҳақида.
Акбарга меҳр кўйган бу ёш оналар энди ундан оқибат
кўрмаганлари учун шундай ўртаниб йиғлашади, фарзанд догида
шундай куйишадики, Акбарнинг капалакдай
гулдан-гулга ўтиб
олган лаззатлари энди заҳарга айланиб, бурнидан чикқандай
бўлади (П. Қодиров. Ҳумоюн ва Акбар). Онаси ҳақ. Капалак-
дек
у гулдан-бу гулга сакрайдиган
даври тугади. Энди унинг
уйи, рўзгори, севимли кишиси бўлиши керак (У. Умарбеков.
Одам бўлиш қийин). Еаъзилар бир умр капалакдек
гулдан-гулга
қуниб
юрадилар, ширали жойлардан узоклашмайдилар, аклли
пашшадек ахлат тепасида чарх уришдан ҳам ҳазар килишмайди
(А. Мелибоев. Қирк бешинчи бекат). Суҳбатдошимиз капалак-
дек
гулдан-гулга қўниб
юрадигап бундай ширахўр, «даврон кел-
ди сур бегим»ларни устомонлар деб атайди (А. Мелибоев. Қирк
бешинчи бекат).
К А Т А Л А К
КАТАЛАКДАЙ
Тор,
кичкина. Жуда ҳам кўримсиз ва кичик ҳовли, уй, хона,
умуман, жой ҳақида.
К аталакдек
тор
хона тўрида ингичка стол турар. столга кат-
такон тошойна тик килиб кўйилганди (Ў. Ҳошимов. Нур борки,
соя бор). Мен улардан каталакдай, шифти жуда паст хонани
сотиб олганман (Н. Эшонқул. Тун панжаралари). Улар дастлаб-
ки йили бир дехконнинг каталакдек уйидан паноҳ топишди
(Т. Малик. Шайтанат). Унинг каталакдек ҳужраси газета-
журналга тўла (Э. Аъзамов. Кўк эшик). Хўжа бувиси, дадаси
билан каталакдек ҳовлида турарди (Ў. Ҳошимов. Дунёнинг иш-
лари). Учта рўзгор каталакдай жойга тиқилиб ўтирган бўлса-ю,
сиз томорқа ололмасангиз (А. Кўчимов. Оқ каптарлар ороли).
Отам қишлок марказидаги каталакдек сартарошхонасидан
қайтди (С. Тўраев. Ой юзидаги аёл).
108
www.ziyouz.com kutubxonasi
К А Ф А Н
КАФАНДАЙ
1.
Совуқ.
Жуда ҳам ёқимсиз, этни жунжиктирадиган даража-
да нохуш.
Бу каттик совуқда уларнинг отдан тушгилари келмасди, чун-
ки отнинг баданидан озгина бўлса хам иссиклик чикиб, суво-
рийга илик тафти уриб турар, пастдаги одам бўйи кор эса ка-
фандай
совуқ
туюларди (П. Қодиров. Юлдузли тунлар). Тўғри,
тўйда янги либослар кийдиришганди. Аммо у кийимлар кафан-
дек
совуқ
туюлган эди (С. Аҳмад. Қирқ беш кун). Ҳозир Бо-
бурнинг тасаввурида баланд чўкқиларнинг асрий корлари ка-
фандай бехаракат ва
совуқ,
ўлимдай абадий бўлиб гавдаланди
(П. Қодиров. Юлдузли тунлар).
2.
Оппоқ.
Нохуш ок ранг ҳақида.
Еру кўкни кафандек
оппоқ
туман чулғайди. Ок^зулмат ора-
сидан карғаларнинг хосиятсиз фигони эшитилади (Ў. Ҳошимов.
Тушда кечган умрлар). Турмушни янгичасига қуриш хам бош
максад эмас: Жалолиддиннинг отаси, энаси уйни
оппоқ
килиб
кафандай бўяб кўйган татар муаллимга ножўя иши учун танбех
берадилар (А. Расулов. Шарофат ёгдусидан баҳрамандлик).
К А Ф Т
КАФТДАЙ
1. Қичкина, мўъжаз.
Алберт кўйнидаги яширин чўнтакдан чарм ичида авайлаб,
асралган кафтдай бир рангли сурат олди (П. Қодиров. Ҳумоюн
ва Акбар). Одамлар тепага қараб савол берар, Шайх ёнидан
кафтдай қоғоз олиб бепарвогина пастга ташлар эмиш (С. Сиёев.
Яссавийнинг сўнгги сафари). Кафтдек телефонни савдогар ишга
солишни ҳам унутмаган эди (О. Мухтор. Майдон). Профес-
сор кафтдай аппарат копқоғини очиб, қулоғига якинлаштирди
(А. Абдуллаев. Дард). Йўлдан кайнок ҳовур кўтарилар, аксига
олиб. кафтдек соя жой йўк эди (Ў. Ҳошимов. Нимадир бўлди).
Кафтдек ҳовлиси бор одамнинг сигир сақлаганини кўрганман
(Ш. Холмирзаев. Ўзбек бобо).
2.
Текис, равон.
Муайян сатх хакида.
Тепаликнинг оркасида катта, кафтдай
текис
майдонда
қирқ-эллик чоғли ёш-ёш йигитчалар (Ойбек. Навоий). У кафт-
дай
текис,
кенг Беруний кўчасига чикканидан кейингина анча
ўзини босди (Ў. Ҳошимов. Нур борки, соя бор). Минг йиллар
давомида авлодпарни бокиб келган кафтдек далаларга, олисда,
109
www.ziyouz.com kutubxonasi
қуёш нурида кўзни қамаштириб жилвапанаётган Сайхун дарё-
сига, унга бориб қўшиладиган Турксув ирмоғига тикилиб қолди
(Н. Қобул. Буюк Турон амири ёхуд ақл ва қилич). Бу пайтлар
бир юз ўтгиз йил аввал Олтин Урда хони Баракахон томонидан
Идил бўйидаги кафтдек
текис
ерда барпо этилган Сарой-Берка
шаҳри Европада машхур пойтахтлардан хисобланарди (М. Али.
Улуғ салтанат). Шу кеча тун қоронғиси билан йўл босиб, кун
анча ёйилиб қолганида кафтдек
текис
бир мавзеда ўрнашган
Сомсарак деган икки юз уйлик кичкина кентга етиб келинди
(X. Султон. Бобурийнома). Уфклар кафтдек
равон,
кўк сочган
бор бисотин (А. Орипов. Қарши қўшиғи).
КАФТДАГИДАЙ
Яққол кўринмоқ, аниқ кўринмоқ.
Бутун икир-чикиригача, рав-
шан намоён бўлмоқ.
Бинонинг орка - шимол томонидаги айвондан Тошпўлат
Ахмад эъзозлаган, авайлаган шахарнинг асосий қисми - Бухо-
ро шарқи, шимоли, ғарби кафтдагидай
яққол кўриниб турарди
(Қ. Кенжа. Буюклар изидан). Тоғ қиррасида турган ҳужрадан
бутун Уш шаҳри ва унинг атрофлари кафтдагидек
аниқ кўринар
эди
(П. Қодиров. Юлдузли тунлар). Бутун шаҳар кафтдагидек
яққол,
ҳатто бир оз мунғайиб, хукмга махталдай бўлиб
кўринади
(Б. М. Али. Кўктўнлилар). Бу ердан довоннинг нариги тара-
фи кафтдагидай
кўринар экан
(М. М. Дўст. Лолазор). Денгиз
бўйида, юз газ баланд қоядаги қасрда ўтирган Тўхтамишхонга
узоқ-узоқлар кафтдагидек
намоён эди
(М. Али. Улуғ салта-
нат). Еттинчи қаватдан теварак кафтдагидек
аниқ кўринади
(У. Ҳамдам. Сабо ва Самандар).
К А Ъ Б А
КАЪБАДЕК
Беҳад
муқаддас.
Шеърият унинг учун Каъбадек
муқаддас
маскан эди
(Н. Каримов. Миртемир). Мансаб пиллапояларидан кўтарилиб,
номинг ва руҳинг осмон кадар бўлганда, сўнг бир лаҳзада бари-
сини йўкотганингда, сени бағрига босгувчи, далда бўлгувчи, тас-
кин бергувчи шу мунис маскан - Каъбадек
муқаддас
оиладир
(О. Дадаева. Муносабатларга путур етмасин).
ПО
www.ziyouz.com kutubxonasi
Do'stlaringiz bilan baham: |