Кучли, баҳодир; ташланмоқ, ўкирмоқ,
баҳодирона ҳужум
қилмоқ, кўрқув солиб ҳайқирмоқ. Асосан, эркак киши ҳақида.
Ҳа, йўлбарсдай
кучли,
вазмин йигит. Тегмаганга тегмайди
(М. Қориев. Спитамен). Насиб этса, иншооллоҳ, йўлбарсдай
баҳодир
бўлгусидир (X. Султон. Бобурийнома). Йўлбарсдай
йигит эдим, ҳа, бир оз чўккандайман (Миртемир. Асо). Бобур
мутелигу хор-зорликдан кўра бир ўлимни бўйнига олиб, Шай-
бонийхонга йўлбарсдай дадил
ташланишии
афзал кўрган ва бек-
ларни ҳам шунга кўндирган эди (П. Қодиров. Юлдузли тунлар).
Кейин, базўр ўзини тўхтатиб, қаршисида кулимсираб турган му-
холифига йўлбарсдек
ташланди
(М. Қориев. Спитамен). У яна
ҳамлага ўтиб, йўлбарсдек
ўкириб,
наъра тортиб, душманга таш-
ланарди (Мирмуҳсин. Темур Малик).
103
www.ziyouz.com kutubxonasi
к
Кемирмоқ, емирмоқ.
Таталаб каттик қийнамок, азоб бермок.
Кўпрок инсоннинг руҳий ҳолатлари ҳақида.
Ким билсин, Абу Шилқимнинг юрагини каламуш дек
ке-
мирган
ҳасад ва ракобат туйғуси ўшанда, ғазабдан соколи дир-
дир титраган падари бузрукворининг илк тепкисини еган кечаси
туғилгандир? (О. Ёкубов. Кўҳна дунё). Ҳар бири ўзича ўйлар,
ўзича фикр юритар, аммо икковининг ҳам ўйлари мағзида афғон
уруши, унинг жароҳати, ҳали неча-неча йиллар минглаб, милли-
онлаб одамларнинг юрагини парма каби ўядиган, каламуш каби
емирадиган
сўнгсиз ўкинч, ўчмас армон ётарди (М. Ҳазраткулов.
Чирок ўчмаган кеча). Малик муаллим миясини каламуш дай
ке-
мираётган
изтиробли ўйлардан кутулмокчи бўлиб, кўзларини
юмиб олди (А. Кўчимов. Ок каптарлар ороли). Билдимки, сирт-
дан ўзини хотиржам тутса-да, ботинида ғам-ғусса ичини кала-
мушдай
кемиряпти
(А. Абдуллаев. Дард). Дард, у кўринмасдир,
аммо ботинингни каламуш каби
кемиради
(X. Тўлибоев. Куй-
ган кўнгил ноласи).
К А Л А М У Ш
КАЛАМУШДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
К А Л Л А
КАЛЛАДАЙ
Юмалок ва унча катта бўлмаган. Кўпроқ тош, ковун-тарвуз
кабилар ҳакида.
Қоф тоғида бир мерган ов килиб юрган экан, караса, кал-
ладай келадиган бир тош пастга юмалаб кетаётган эмиш
(А. Қаҳҳор. Ўтмишдан эртаклар). Шундай одам кичкина, бор-
йўғи калладай келадиган тошнинг остида колиб ўлган
(Н. Эшонкул. Уруш одамлари). Қалай, маза қилдингми? - деди
чол Амирдан уч-тўрт одим нарида тўхтаб, сўнг калладек кела-
диган тошга омонатгина ўтирди (У. Ҳамдам. Мувозанат). Буни
номи туякуш. Озарбойжонда бўлади. - Тухумиям калладек
бордир? (А. Обиджон. Мешполвоннинг жанглари).
104
www.ziyouz.com kutubxonasi
КУЙДИРГАН КАЛЛАДАЙ
Иршаймоқ, ишшаймоқ, иржаймоқ, тиржаймоқ.
Жуда хунук,
юзларини ёйиб, тишларини кўрсатиб кулимсирамоқ, давомли
шундай ҳолатда бўлмок.
Сенга кулиш бўлса, - деди Сафар ота жахл билан. - Куй-
дирган калладай
иршайиб
юраверсанг! Ким тегади бунақада
сенга?! (Ў. Умарбеков. Кимнинг ташвиши йўқ). Кулиб қараши
ғашимни келтирди. Нега куйдирган калладек
ишшаяди\
Ния-
ти нима ўзи! (У. Ҳошимов. Икки эшик ораси). Фосих афанди
бўлса, кеча мингбоши катта умидлар билан ювдириб, таратиб
ҳоким кўзига боғлатиб қўйган кора дулдул устида куйдирган
калладек
иржайиб
ўтирар эди (М. Исмоилий. Фарғона тонг от-
гунча). Қўлчани дабдала қипсан-ку, - куйдирилган калладай
тиржайди
Ҳожи (А. Кўчимов. Қочоқ). Бу ерда нимага куйдир-
ган калладай
Do'stlaringiz bilan baham: |