Ишламоқ, меҳнат қилмоқ, хизмат қилмоқ.
Ўлар-коларига
қарамай ишламок, бутун кучини бермок, хар қандай ишни мин-
натсиз бажармок.
Савил коғур чорак буғдойни ўн баравар килиб кайтардим, ўн
йилдан бери итдай
ишлаб
хам бердим, яна гуноҳ менда экан-да,
тақсир! (М. Исмоилий. Фарғона тонг отгунча). Бу жоҳил, оми
қавмга Яратган кўмак этмаса, ўзи итдек
ишламаса
, менинг елиб-
югурганимдан фойда йўк дерди ҳар гапида (Н. Қобул. Буюк
Турон амири ёхуд акд ва килич). Итдек
меҳнат қилиб,
обрў-
эътибор қозониб юрган пайтингда кимнингдир ғаламислиги,
ҳасадгўйлиги, кўнгли коралиги туфайли озор чекиб... юрганинг-
да бирдан... ишинг юришиб кетса, бу орзиқиб кутилган улкан
бахтни юрагингга сиғдириб ололмайсан, киши (Н. Каримов.
Миртемир). Кўнглинг бўлса, уйлан шунга. Яхши нарса лекин,
тул колган-у, бўй кизларга бўй бермайди. Уйлан, итдай
хизма-
тингни қилади
(М. М. Дўст. Яолазор).
8.
Отмоқ; хор қилмоқ (бўлмоқ); ўлмоқ; ҳайдамоқ.
Ҳеч бир
раҳм-шафқат килмасдан ўлдирмок, кимматсиз бир нарса сифа-
тида маҳв этмоқ; аямасдан кийин аҳволга солмок; эътиборсиз,
хор-зор бўлиб ўлмоқ; умуман, қадрсиз нарсага қарагандай муно-
сабатда бўлмок.
Паст-пастлигига, туя мастлигига бораркан-да, мени тутиб
бериб тирик қолмокчи бўлдингми, янглишгансан, сениям ит-
дай
отиб тагилашади,
вангиллаганингниям биров эшитмайди
(Б. М. Али. Кўктўнлилар). Ўзига ярашасини олди. Итдай
хор
бўлди
(Т. Малик. Шайтанат). Байна момо бир пайтлар факат
кишлок эмас, бутун тоғли халқнинг орини кўтарган, номи-
ни чикарган Райим полвонни кулоқ дея таъкиб қилишларига,
сўнг итдай
хор қилиб. отиб ташлашларита
йўл кўйган ва ўғли
билан эрини замоннинг эгаси, бир пайтлар Райим полвоннинг
малайи Замон отбокар ихтиёрига бериб кўйган (Н. Эшонқул.
Шамолни тутиб бўлмайди). Душманига раҳм килса ким, ўзи
ўлиб кетади
итдай (А. Ўктам. Машк майдонидаги ўйлар). Ку-
рилга жўнатилганми, ундан наригами, итдек
ўлиб кетмага-
нита
шукр килмайдими! (Ў. Ҳошимов. Тушда кечган умрлар).
Замон отбокар итдай
ўлим топганди
(Н. Эшонқул. Шамолни
тутиб бўлмайди). Қора балчиқли ўрмонларда азоб-уқубатлар
билан итдай
ўлиб кетиш
кимга ёкади? (Қ. Кенжа. Палахмон
тошлари). Тўшакка михланиб ётган манави устухон хотин айни
чоғда ўзидан кучлирок эканини туйди, ҳар ҳолда, бу ер унинг
хос жойи, ҳар ҳолда, у манави хотинни эмас, хотин уни итдай
ҳайдаяпти
(М. М. Дўст. Лолазор). Мени итдек
ҳайдади
аёл,
Мен вафодор итдек... кетмадим (И. Мирзо. Муҳаббатсиз висол
ҳакида).
99
www.ziyouz.com kutubxonasi
9.
Чарчамоқ, қийнапмоқ.
Ўлар холатга келадиган даражада
қоримоқ, ўта мушкул ахдолга тушмоқ.
Кўрмайсизми, чакалок тинчимаяпти. Ўзим итдай
чарчаган-
ман
(Ў. Ҳошимов. Урушнинг сўнгги қурбони). Бултур ўзимиз
хам итдай
қийналдик
, бола-чақамиз ҳам бўлганича бўлди
(М. Исмоилий. Фарғона тонг отгунча). Итдай
чарчаганимиз
учун юмшоқ ўринга таппа ташлагимиз келарди (X. Султон. Бо-
бурийнома). Кўксаройдан итдай
чарчаб
қайтган амир Султон
Жондор тўшакка кириб, энди кўзи илинган ҳам эди, кимдир ел-
касидан секин туртди (О. Ёқубов. Улуғбек хазинаси).
10.
Қутурмоқ.
Ҳаддан ортик жахлга минмок, жуда ҳам хадди-
дан ошмок.
Аваз ҳали бундан бешбаттар аччиқ шеърлар битишини, бу
шеърлари хонни, хон валиахдини, аркони давлатни беҳаловат
этиб, итдек
қутуртириб
кўйишини билмайди (С. Сиёев. Ёруғ-
лик). Қонга ташна итдай
қутуриб,
Учраганга чангап солади
(Т. Жўра. Шамол).
11.
Яшамоқ, турмуш кечирмоқ.
Нихоятда ночор, қийин, аф-
тода аҳволда умргузаронлик килмок.
Бу ерда на илму фанни, на санъатни, на кўшиқни тушуниша-
ди; ҳаммалари ота-боболаридан колган катакларда итдай
тур-
муш кечиришади
(Н. Эшонқул. Момокўшиқ).
12.
Ичмоқ.
Орқа-олдига карамай, меъёридан жуда ортиқ да-
ражада, кўп спиртли ичимлик истеъмол қилмоқ.
Бир куни итдек
ичиб
келганида, чолим рахматли каттик койи-
ди, жуда каттик койиди (X. Султонов. Ажойиб кунларнинг би-
рида). Олдин унака эмасди, хозир итдек
ичади
(Ў. Ҳошимов.
Дунёнинг ишлари). Азонлаб бориб Мансур акадан узр сўрадим:
«Мен ўшанда аҳмоқлик қилган эканман. Итдай
ичиб,
нима де-
ганимни билмабман...» (С. Сиёев. Ой бориб, омон келинг). Оҳо,
бу кишини каранг-а?.. Итдай
ичиб олиб,
туҳмат қилади. Энди
шуниси етмай турган эди (А. Жўраев. Қайтим).
КУЧАЛА ЕГАН ИТДАЙ
Тиришмоқ,
кийналмок, жуда хам нотинчланмок. Одам ха-
кида; кучли салбий муносабат ифодапанади.
Недир ўт ичра бемажол инграниб, аранг эс-ҳушимни ўнглар
эканман, аввал ғира-шира ёруғда сокин товланаётган девор-
даги картиналарни илғадим, ўзим эса кайси бир дастгох ёни-
да кучала еган итдек
тиришиб
ётардим... (А. Дилмурод. Хаёл
чўгланиши). Ўшанда... тепки еб, қалин арчалар орасида кучала
еган итдай ғингшиб ётаркан, энди ўлсам керак, деган ўйга бор-
ганди (Н. Норкобилов. Тоғдаги ёлғиз одам). Кучала еган итдек
100
www.ziyouz.com kutubxonasi
чодирида у ёқдан бу ёкка агнаб, ухлолмаса керак, - деди Идику
чодир тўрига оғир чўкаркан (Н. Қобул. Тахт тагидаги зиндон).
МУСОФИР ИТДАЙ
Думини қисиб юрмоқ;
бегонадай ажрапиб турмок. Торти-
ниб, кўп нарсадан ўзини тийиб, бошқалардан ўзини кам тутиб
яшамок.
Мен ўз юртимда мусофир итдай
думимни қисиб юриш ш
хохламайман (А. Қаххор. Қўшчинор чироклари). Мендай бегона
одам мусофир итдай кўзга ташланишим мумкин (Т. Абдураззоқ.
Сарсон бўлган асар).
ит
к у в г а н д а й
Қочмок, югурмок. Қўркув билан шошилинч, тез харакат-
ланмок.
Йигит ит қунгандай шошиб уйига кириб кетди (Н. Жалолид-
дин. Тупроқ). Мен Қизилкоя кошидаги дўнгда қўйларимни ёйиб
юриб эдим, у киз рахматли, ит кувгандай коя ёқалаб пирпирак-
дай елиб келди-да, Оқартошга тушиб колиб, пайрахадай пастга
эниб кетди (Н. Норкобилов. Тоғдаги ёлғиз одам). Ҳей. мунча ит
кувгандай хансирайсан? (X. Сафаров. Тўти Момо).
Do'stlaringiz bilan baham: |