Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

буралиб
ётган биргина ток бор, холос 
(О. Мухтор. Эгилган бош).
6

Вишилламоқ.
Қўркинчли овоз чикармоқ, кўпол оҳангда 
гапирмок, вахшат солмоқ.
Ой нури жилваланиб, кумушдай товланган тўлкинлар бир- 
бирини кувлайди, бешик-бешик тебранади, илондай 
вишиллай-
ди
(Ж. Абдуллахонов. Хонадон). Қаршимизда илондай 
вишил-
лаб,
заҳрини сочмок бўлуб турғон малъунларни ер тишлатгай- 
миз, Оллоҳ ёримиз бўлғай (Э. Самандар. Султон Жалолиддин). 
Асал холам ўша ёққа караб, афтларини бужмайтирдилар: 
Қоранг ўчсин, илойим, сув илондай 
вишилламай
(М. Мансу- 
ров. Жудолик диёри). Ҳамон бир карорга келолмай, эшик ортида 
турган йигитнинг қўлидан сеткани юлиб олиб, илондай 
вишил-
лади\ -
Бу ерда энди корангизни кўрмай! (3. Қуролбой кизи. 
Муҳаббат ва нафрат). Остига дори сепишган экан, ваҳшийлар! 
- деди у илондай 
вишиллаб
ва дарахт пойига судралиб келди- 
да, тупроқни сидириб, томирларини ушлаб кўрди (Ш. Ҳамроев. 
Ҳовлидаги дарахт).
7. 
Аврамоқ.
Турли ҳийла-найранглар билан алдамок, ўз 
йўлига юргиэмок.
Дехкон хўжалигининг кучсизлигидан, пулга, от-уловга
асбоб-ускунага муҳтожлигидан фойдаланиб кимирлаб қолган, 
ер ислоҳотида қирқилган тирноғи ўсган ва ўсаётган, кучсиз 
хўжаликларни илондай 
авраб
дамига тортаётган одамлар зиён 
қилади (А. Қаҳҳор. Қўшчинор чироклари). (Дилора Бўрсикка:) 
Бўрсик бўлсанг ҳам, илондай 
аврайсан-
а, бургага тузок кўйган
94
www.ziyouz.com kutubxonasi


лўттивоз? (О. Екубов. Бир кошона сирлари). (Дилора:) Ҳа, ер 
ютгур, шумтака. Мени илондай 
авраб
, куён бўлишини каранг 
буни (О. Еқубов. Бир кошона сирлари).
БОШИ (КАЛЛАСИ) КЕСИЛГАН (ЯНЧИЛГАН, ЭЗИЛГАН) ИЛОНДАЙ
Талвасага тушмоқ, тўлганмоқ.
Қийин рухий ҳолатга тушган 
одам ҳакида.
Қамал пайтида кўрғонни аждаҳодай ўраб ётган минглаб 
мўғул аскарлари энди ўз сардорларидан ажралиб, боши ке- 
силган илондек 
талваса ичида
гўё думалаб кетмоқда эди 
(П. Қодиров. Юлдузли тунлар). Офтоб ойим боши янчилган 
илондек 
тўлганди: -
Қизим устига кундош?! (А. Қодирий. Ўт- 
кан кунлар). Вали ака ўғлини етаклаб ташқарига олиб чиқиб 
кетди. Қози калласи эзилган илондай 
тўлганиб,
элликбошига 
кичкирди: - Синдир ҳаммасини! Ташкарига чикар! Ёқ, ўт кўй 
(М. Исмоилий. Фарғона тонг отгунча).
(ХУДДИ) ИЛОН ЧАҚҚАНДАЙ
Қаттик сесканмок, бирдан кўркиб кеэмок, кутилмаганда кес- 
кин ҳаракат килмок.
Бирок Шарофат ундай килмади. У ўзини ерга отиб урди-ю, 
худди илон чаккандай тўлғониб йиғи бошлади (А. Қаҳҳор. 
Қўшчинор чироқлари). Қўлидан ушлаган эдим, ойим илон 
чаккандек кўлини тортиб олди (Ў. Ҳошимов. Дунёнинг ишла- 
ри). Тугал илон чаккандек сапчиб кетди (А. Қўчимов. Қочок). 
Хўжанинг ойиси ярк этиб каради-ю, илон чаккандек сапчиб 
ўрнидан туриб кетди (Ў. Ҳошимов. Дунёнинг ишлари).
и п
ИПДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
Жуда ҳам 
ингичка,
озғин, тор; ингичка килиб 
чўзмоқ.
Кузда ариқ шунаканги тиник бўладики, кирғоқка ётиб олиб, 
сув ичаётганингизда арнк тагида соч толасидай силкиниб ёт- 
ган сув ўтларини, иланг-биланг қилиб юрган ипдай 
ингич-
ка
«чувалчанг болалари»ни аник кўрасиз (Ў. Ҳошимов. Икки 
эшик ораси). Эй нодон, - деди Чаён. - Менинг нишим ипдай 
ингичка
, қилдай заиф бўлса, канча уринсам ҳам бу каттик тошга 
ўтмаслигини билатуриб, шундай деяпсанми? (И. Султон. Озод). 
Бийдай кенг, кимсасиз дала ўртасидаги ипдек 
ингичка
йўлдан 
ўтгунча зерикиб кетаман (Ў. Ҳошимов. Дунёнинг ишлари). Мад- 
расанинг ҳовлиси лик тўла қари-картанг, жулдур кийинган ва
95
www.ziyouz.com kutubxonasi


бўйни ипдай болалар (А. Қаҳхор. Ўтмишдан эртаклар). Пошна- 
си бир карич туфли кийган хушрўйгина киз ипдек қошини чи- 
мириб рўпарасида турарди (Ў. Ҳошимов. Тушда кечган умрлар). 
Ипдеккина бўлиб юрган Ҳури эридан чиқци-ю, семириб кетди 
(Ў. Ҳошимов. Дунёнинг ишлари). Ғам ёмон, фил бўлсанг хам 
бора-бора ипдай 

Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish