Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

Санчилмоқ.
Қаттик жисмоний, руҳий азоб берадиган дара- 
жада таъсир килмок.
Нам пайтавадан ўтиб, совук игнадай 
санчиларди
(А. Кў- 
чимов. Баланд тоглар остида). Аччик изғирин юз-кўзга игна- 
дек 
санчилади,
суяк-суякларни зирқиратади, бўғотлардаги, 
томлар бошидаги сумалакларни камчиси билан савалайди 
(X. Султон. Бунчалар ширинсан, эй аччиқ ҳаёт!). Пахтани ола- 
ман деса, куриб, шалдираб ётган чаноқлар бармоқларига игна- 
дай 
санчилади,
тарашадай котиб колган бели чим-чим оғрийди 
(А. Қўчимов. Қочок). Хотиннинг ёқимли, жаранглаб чиқадиган 
кувнок овози Мирёкубнинг танларига игна ботгандай 
ботар,
лекин ниҳоят даражада кайфини келтирарди (Чўлпон. Кеча ва 
кундуз). Тинимсиз увлаб юз-кўзларига игнадек 
санчилаётган
афғон шамолидан ёка-енгини беркитиб олган Султон шу ҳақда 
ўйлайди (Э. Самандар. Султон Жалолиддин). Аввалгиларидан 
фарк этувчи ҳозирги гап оҳангидан ёвузлик Жалилнинг вужу- 
дига минглаб игна каби 
санчилиб,
сескантириб юборган бўлса- 
да, дўстининг руҳиятини инобатга олиб, жавобдан ўзини тийди 
(Т. Малик. Шайтанат).
9)
www.ziyouz.com kutubxonasi


(МИСОЛИ, ХУДДИ) ИГНА (НИНА) УСТИДА ЎТИРГАН (ТУРГАН) ДАЙ
Жуда 
бетоқат, безовта,
нокулай ва нотинч аҳволда бўлмок.
V игна устида ўтиргандай жуда 
бетоқат
эди, дам-бадам 
томоғини қириб йўталиб, соатига қарарди (Р. Раҳмонов. 
Қўшнилар). Амир Ҳусайн эса отда нииа устида ўтиргандек ҳеч 
бир манзилда тўхтамай, Соли Сарой томон елиб бормокда эди 
(Н. Қобул. Буюк Турон амири ёхуд ақл ва килич). Нима бўлганда 
ҳам Фотима ҳозир Набининг голиб чиқишини, қишлок шаънини 
кўтаришини дилдан истар, шунинг учун уларнинг курашини 
мисоли нина устида тургандек кузатар эди (Т. Ашуров. Ок 
от). Буниси оздек, ўзи игнанннг устида ўтиргандек 
безовта,
ҳардамхаёл... (X. Дўстмуҳаммад. Куза...). Акам худди игнанинг 
устида ўтиргандай, зўр бериб тиззасини укалайди, аммага ти- 
килади (М. Мансур. Жудолик диёри).
ИГНА(НИНА)НИНГ УЧИДАЙ
Бениҳоя кичик, заррача.
- Ҳе-ҳе-ҳе, - элликбоши кулиб, кўзларини артди, - игнанинг 
учидай ёлғони йўк, кулинг бўлай, бойвачча (Ойбек. Қутлуғ 
қон). Ҳар кеч ётишдан аввал мебеллар, ошхона жиҳозлари, 
ванна унинг назаридан ўтказилади, игнанинг учидай ғуборни 
кўймайди (А. Абдуллаев. Дард). Бироқ менинг гуноҳим игна- 
нинг учидай бўлса, сизларнинг айбингиз туядай (Ш. Рашидов. 
Бўрондан кучли). У «игна учидек тешикдан туядек шамол кира- 
ди» деб, кечаси калин пахталик нимчаси билан оёғидаги намат 
этигини ечмай ётарди (Мирмуҳсин. Занглаган килич).
и л о н
ИЛОНДАЙ (КАБИ, -ГА ЎХШАБ)
1. 
Чақмоқ, заҳар сочмоқ.
Аччиқ гаплар билан бировнинг 
кўнглини оғритмоқ; нархи жуда кимматлик килмоқ.
Ман яқинлашсам, жим бўлишади. Нури опа нлондай 
чаққуси
келади. Ҳартугул, бу кун уйига йўколди, уҳ... жуда жахдим 
чиқди, ойи (Ойбек. Қутлуғ қон). Анови аблаҳ бўлса бир сўз 
билан илондек 
чақиб
кариянинг кўнглини чилпарчин қилган 
(У. Ҳошимов. Нур борки, соя бор). Энг ёмони - Толмас Азимов- 
чи? Мен аҳмок ўшани одам деб ишга олиб ўтирибман. Қайси 
кунги гапини қара-я. Кўзинг борми, юзинг борми демай, 
кўпчиликнинг ичида илондай 
чақди
(Ў. Усмонов. Гирдоб). Гоҳ 
ёнасиз ловиллаб, Гоҳи какшаб музлайсиз, Илон каби ҳар ким-
92
www.ziyouz.com kutubxonasi


га 
сочманг заҳар,
афандим (Гулдаста). Учта лақма ўзбекнинг 
судраб келган чориғини тобутга айлантириб бериш қийин иш 
эканми? Қийин эмас, факат озгина чиқими бор. «Чиқим» дегани 
сени илондай 

Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish