Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

зи ндо н
ЗИНДОНДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
Қоп-қоронги, тор, зах.
Нобоп ўрин-жой ҳақида.
Ҳамидабону, унинг ўғилчаси Акбар ва қизалоғи Жаҳонбегим 
ўз энагалари билан мана шу зиндондай эшиксиз ва даричасиз 
уйда беш ой камал азобини тортдилар (П. Қодиров. Ҳумоюн ва 
Акбар). Зиндон каби 
тор
уйидан чиколмай... (Чўлпон. Наврўз 
кунида). Унга қадар Кесакполвон ҳам, Жамшид ҳам зиндон 
каби 
қоп-қоронги
ва 
зах
ертўлада маҳбус каби сақландилар 
(Т. Малик. Шайтанат). Уй зиндон сингари 
қоронги
ва совук, 
унда нима борлигини ғира-шира кўриш ҳам анча кийин (Ойбек. 
Қутлуғ қон).
кк
www.ziyouz.com kutubxonasi


З И Ғ И Р 
ЗИҒИРДАЙ
Жуда 
кичкина;
жуда оз, жуда ҳам арзимаган.
Ун кун ғуслхона - сизнинг тоғдай гуноҳларингиз ўтрусида 
зигнрдай 
кичик
бир жазо, холос, - деди Салимга. - Ўз оёгингиз 
билан келганингиз учун сизни аядим, оналарингизнинг юзи- 
дан ўта олмадим (П. Қодиров. Ҳумоюн ва Акбар). Бек, ишо- 
нинг, Нисоранинг зиғирдек айби йўк, барига мен айбдорман 
(Б. М. Али. Кўктўнлилар). Мен овсар, боя сенинг тавалло қилиб 
ёзган хатингни олганимда, ўйлабманки, зиғирдек бўлса-да, 
қилган ишларидан пушаймон чекаётгандир деб (О. Ёқубов. 
Оккушлар, оппок қушлар). Кафтимда йўқ эди зиғирдек гуноҳ, 
Йўқ эди кафтимнинг заррадек кадри (И. Мирзо. Ўшанда). Ў но- 
мард зиғирдай сочма ўкка додлаб ўтирибди (Н. Норкобилов. 
Тоғ одами).
З У Л У К
ЗУЛУКДАЙ
1. 
Қоп-қора,
тим кора.
У зулукдай 
қоп-қора
отини ўйнатиб, қалъа томонга ке- 
ларди (М. Қориев. Спитамен). Зулукдек 
қора
қошлари, кирра 
бурни, бежирим ияклари болага алоҳида бир ҳусн бағишларди 
(С Аҳмад. Қирк беш кун). Сирожиддин зулукдек 
қоп-қора
«Волга»ни пишик ғиштдан курилган темир дарвозали гараждан 
тислантириб олиб чикди-да, цементланган майдончада тўхтаб, 
бир учи водопроводга уланган резинка ичак билан юва бошла- 
ди (Ў. Ҳошимов. Нур борки, соя бор). Зулукдек икки от кўр- 
ганларнинг ҳушини олаёзди (Т. Малик. Шайтанат). Қошлари 
қоп-қора
зулукдек Ўсмир йигит турарди кулиб (С. Ҳаким. Олис 
юлдуз). Зулукдай кошлари чимирилди, икки чеккасидаги кора 
зулфи аламдан гажакдай қайрилиб ўзини сочлар орасига урди 
(М. Али. Улуғ салтанат).
2
. Қаттик 
ёпиьииб оллюқ; қонини сўрмоқ,
ўзгага тегишли нар- 
саларни шафқатсизлик билан ўзлаштирмок.
- Мирҳайдар одамларни Эшмат қилмаганими бу? - деди Тил- 
лабува давом этиб, - ҳукуматга чап бериб кучсиз хўжаликлар- 
нинг баданига зулукдай 
ёпишиб олган
мана шунақа одамларнинг 
танобини тортиш керак (А. Қаҳҳор. Қўшчинор чироклари). Бу 
жафо, мурувватсизликдан дунё безор бўлур-у, аммо «Оч тўймас, 
ўғри бойимас» деганларидек, Туркистонни зулукдек 
сўрган
89
www.ziyouz.com kutubxonasi


боскинчилар инсофга келишларига ишонмок знди ҳаддан эиёд 
нодонлик бўлур (Шукрулло. Тирик рухлар). Бир ёқдан, подшо 
амалдорлари, иккинчи ёқдан, ерлик бойлар, рухонийлар эзиб, зу- 
лукдай 
суриб ётишса,
бунга чидаб бўладими, ахир? (М. Исмои- 
лий. Фарғона тонг отгунча).
З У М Р А Д
ЗУМРАДДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ, МИСОЛИ)
Ям-яшил; ям-яшил товланмоқ.
Зумраддек пахтазор, осмон фируза, Ҳар тупи тагида бир 
олтин кўза (Миртемир. Куз). Ўзингиз ўйлаб кўринг: ям-яшил кир 
остидаги зумраддек ўтлок ўртасида кад кўтарган оппок иморат 
устида - тепасида бир баҳайбат куш айланаётир (Ш. Холмирзаев. 
Банди бургут). Япроклари зумрад мисоли Шабнам ўпган 
ғунчалар мудрок (М. Имомова. Шеърлар). Кўм-кўк Шоҳимар- 
дон тоглари зумраддек товланади (Ж. Абдуллахонов. Тарки 
дунё).
90
www.ziyouz.com kutubxonasi


Д н|ц8цйн8н^н§ц>ц?ц$ц% ц?н$н$цф ц|н|цйн^Й и$ц|м |ц>ц|цЬй1|
И
И Г Н А
ИГНА (НИНА)ДАЙ (КА15И)
1. Жуда кичик, жуда \ам арзимайдиган.
Мирёкуб акамнинг сиздан бошқа ҳеч кими йўк. Сизга ҳеч 
қачон игнадек бир ёмонликни раво кўрмайди (Чўлпон. Кеча 
ва кундуз). Туядай бўй бергунча, игнадай акл берсин (Мақол). 
Меҳрибонликда тенги йўқ, лекин игнадай хатоимни эшит- 
са, ваҳима кўтариб, соатлаб панд-насиҳат килади (А. Кўчимов. 
Қайта туғилган бола). Рўйхат билан олинган, рўйхат билан 
қайтарилади, игнадек нарса ҳам йўколмайди, Ойсанам опа, — 
Зоҳид шундай деб жувонга тик каради (Т. Малик. Шайтанат). 
Игнадай тешикдан кириб бўлса ҳам вазифасини белгиланган 
кун, соат, дакика, сония, нафасда бажарди (Т. Малик. Шайта- 
нат). V танини, жонини хўжайинлардан аямаса, нинадай нар- 
сага хиёнат килмаса, ўл десанг - ўлса, тирил десанг - тирил- 
са! (Ойбек. Қутлуғ кон). Узи ҳам игнадай гапни туядай килади 
(А. Аъзам. Ойнинг гардиши).
2. 

Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish