Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

чақади
(Т. Малик. Шайтанат).
2. 
Совуқ.
Ута ёкимсиз, одамни сескантирадиган.
Бир сафар илондай 
совуқ,
шилимшик бир нарса бўйнига 
шалоп этиб тушди-ю, тирнокларигача зиркиратиб юборди 
(О. Ёкубов. Улуғбек хазинаси). Дарғазаб шамол уни изига кай- 
тариш учун сочларидан, этакларидан торткилаяпти, пана-панада 
илондай 
совуқ
ва бадбашара кўллар унга тош отяпти (Н. Эшон- 
кул. Момоқўшик). Ҳайдарнинг вужудидан илондай 
совуқ
бир 
вахима ўрмалаб ўтди (О. Ёкубов. Диёнат). Гоҳида танамга 
қуртдек шилимшик, илондек 
совуқ
алланималар тегиб кетар
кўркувдан вужудимга калтирок аралашарди (А. Абдиев. Муал- 
лақ одам). Илондек совук куз ўшал кез Найзасин санчади, тиғ- 
лайди (Қ. Дехкон. Япроқлар тўкилар...).
3. 
Тўлганмоқ,
тўлкинли ҳаракат қилмоқ, чайқалмоқ; ўзини 
ҳар томонга ташламок, изтиробдан ўзинн ҳар ёнга урмоқ, руҳан 
қийналмок, безовталанмок.
Бир зумда оғиз-бурни коп-қора кон бўлган зиндонбеги 
кўллари билан юзини, бошини тўсишга уриниб, ерда илон- 
дай 
шўлганар,
қон туфлаб алланималарни ғўлдирар, ялиниб- 
ёлворар эди (О. Ёкубов. Улуғбек хазинаси). Кўплар янги жойга 
ўрганолмай, ётган жойларида илондай 
тўлганиб,
ярим кечагача 
мижжа кокмадилар (Ж. Абдуллахонов. Тарки дунё). Парча бу 
гал ҳам қочмади. Лекин илондек 
тўлганаётган
камчини маҳкам 
чангаллаб олди (Ў. Ҳошимов. Икки эшик ораси). Қуриган шохи- 
га баҳорда илиниб колган варракнинг камиш қовурғалари ске- 
летдек бўлиб турибди. Факат узун латта думи шамолда илондек 
тўлганади
(С. Аҳмад. Қоракўз мажнун). Ҳакимбойвачча илон- 
дай 
тўлганди.
Бу қандай шармандагарчилик? (Ойбек. Қутлуғ 
қон). Холбека ҳам уйкудан уйғониб, тўранинг ишкида илондай 
тўлгониб,
асло ором-карори колмади (Кунтуғмиш).
4. 
Ўрмаламоқ, судралмоқ.
Вертикал ёки горизонтал иланг- 
биланг ҳаракат килмоқ, секин-секин ҳаракатланмок.
Ёлкиннинг юпка тиллари илон каби 
ўрмалаб,
лапанглаб 
ўтин орасига кириб кетарди (Қ. Кенжа. Палахмон тошлари). 
Кўнглимга илондай шубҳа 
ўрмалаб
кирди - китоб ўкийвериб, 
мен китобга айланиб қолгандай эдим (Н. Эшонкул. Қора китоб). 
Отни ҳуркитгудек олифта савлат, Кўксида илондек 
ўрмалар
риё (О. Ҳожиева. Истиқлол тарихнинг имтиҳонидир). Элим, 
катлингга қасд этган Ёвузлар озми тарихда? Илондек 
судра-
либ
етган Жосуслар озми тарихда? (Ж. Камол. Тарихда). Унинг
93
www.ziyouz.com kutubxonasi


кўксидан сизиб чикаётган кон ерда худди илондек 
ўрмала-
ётганта
ўхшарди (С. Аҳмад. Қирк беш кун). Тор, кийшик кў- 
чалар адашиб колиб, Илондек 
ўрмалар
нурафшон тунда 
(X. Даврон. Эски шаҳар).
5. 
Буралмоқ, билангламоқ.
Эгри-бугри йўналишга тушмоқ, 
шундай йўналишда ҳаракатланмок, эгри-бугри, тўлкинланган 
ҳолатда бўлмок.
Дарёнинг адирлар орасидан илондай 
буралиб
ўтган жойи 
Гирдоби Боглон дейиларкан (К- Кенжа. Буюклар изидан). Хон- 
нинг белига боғланган ингичка олтин камарнинг учи чалмаш- 
ган оёқлар тагидан худди корамтир бошли сарик илонга ўхшаб 
буралиб
турар эди (П. Қодиров. Юлдузли тунлар). Чакмоқнинг 
бир лаҳзалик совук нури гамгин бош эгиб турган толларни ... 
йўлнинг шундоккина чеккасидан тик тушиб кетган жаҳаннам 
жарлигида илондай 
биланглаб
окаётган сойни ёритиб ўтди 
(У. Ҳошимов. Баҳор кайтмайди). Сим илондай 
биланглаб
пушта 
устига тушди (У. Ҳошимов. Урушнинг сўнгги қурбони). Ҳовли- 
да куриб, илондек ерда 

Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish