227
бугун ҳаѐтнинг ўзи тақозо этмоқда.
144
- деб таъкидлади Ўзбекистон Республикаси
Президенти Шавкат Мирзиѐев Олий Мажлисга Мурожатномасида.
Агрокластерларнинг ташкил этилиши кўплаб ҳуқуқий, ташкилий ва иқтисодий
масалаларни қайта кўриб чиқишни, такомиллаштиришни, яъни илмий асослашни
талаб қилади.
Кластер – бир ҳудудда
жойлашган, бир умумий мақсад йўлида, бирор бир
маҳсулотни етиштириш, тайѐрлаш, қайта ишлаш ва тайѐр истеъмол товарлари ишлаб
чиқариш юзасидан ўзаро устун даражада технологик боғланишга эга, олдиндан
белгилаб олинган аниқ вазифани ечишга қаратилган субъектлар мажмуасидир.
Агрокластерларни ташкил этиш қуйидаги ижобий тенденцияларни юзага
чиқаради:
- кластерга кирган субъектларнинг ўзаро алоқалари кучаяди ва бир-бирини
қўллаб-қувватлаш, ўзаро ѐрдамлашиш имкониятлари ошади;
- пахта хомашѐсини етиштириш, тайѐрлаш, қайта ишлаш ва толадан тайѐр ва
сифатли товарлар ишлаб чиқариш жараѐни
иштирокчиларининг барчасида
самарадорлик ошади;
- кластер иштирокчиларининг моддий-техника ва меҳнат ресурсларидан
фойдаланиш самарадорлиги ошади;
- қўшимча иш ўринлари яратилади ва қишлоқ хўжалигида меҳнатнинг
мавсумийлик коэффициенти минималлашади ҳамда кадрлар малакаси юксалади;
- фермер хўжаликларининг даромадлари кўпаяди.
- ахборот, маълумотлар айланиши тезлашади, бошқарув ва хўжалик қарорлари
тез ва сифатли қабул қилинади;
- инновацион фаолият жадаллашади, фан-техника ютуқларини ишлаб
чиқаришга жорий этиш имконияти кенгаяди;
- ишлаб чиқаришнинг илм-фан муассасалари билан ўзаро алоқаси
кескин
ошади.
Ушбу вазифаларни бажаришда ҳуқуқий ва ташкилий омилларнинг аҳамияти
катталигини инобатга олиб, қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди. Жумладан,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрда ―Тўқимачилик ва
тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги
ПФ-5285-сонли Фармони, 2017 йилнинг 25 январида ―Пахта-тўқимачилик ишлаб
чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора-тадбирлари
тўғрисида‖ги ПҚ-53-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2018 йил 31 март ―Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва
кластерлари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида‖ги
253-сонли қарори қабул қилинди.
Ҳозирда кластерга кирган маҳаллий тўқимачилик саноати корхоналари фермер
хўжаликларига пахта хомашѐси учун буюртма қилиш ва аванс бериш ҳуқуқига эга
бўлишди. Улар ўртасида шартномавий муносабатлар юзага келади. Шартномада
фермер хўжаликлари томонидан пахта хомашѐсининг нави, ҳажми ва уни етказиб
бериш муддатлари аниқ белгиланади. Унга кўра тўқимачилик
корхоналари пахта
хомашѐсини етиштириш учун талаб қилинадиган уруғлик чигити, минерал ўғитлар,
ѐқилғи-мойаш материаллари, ғўзани кимѐвий ҳимоя қилиш воситалари, иш ҳақини
тўлаш ва кўрсатилган хизматларга ҳақ тўлаш харажатлари ва бошқа сарф-
144
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг Олий Мажлисга
Мурожаатномаси. Халқ сўзи, 22 январь 2018 й.
228
харажатларни ўз вақтида амалга ошириш мақсадида тузилган шарнома қийматининг
60 фоизи миқдорида аванс бериш йўли билан молиялаштиришлари белгиланади.
Кластер тизими учун зарур бўлган пахта хомашѐси етиштириш ҳажми учун зарур
бўлган ғўза экин майдонлари аниқланади ва шу миқдордаги фермер хўжаликлари
билан контрактация шартномалари тузилади.
Пахта-тўқимачилик кластерларига кирмаган пахта хомашѐси етиштирувчи
фермер хўжаликлари билан контрактация шатномаси ―Пахтасаноат‖ АЖ билан
тузилади. Кластерга кирган фермер хўжаликлари пахта хомашѐсига
харид нархлари
пахта-тўқимачилик кластерлари раҳбарияти томонидан кластерга кирмаган фермер
хўжаликлари пахта хомашѐси учун эса ―Пахтасаноат‖ АЖ томонидан ўрнатилади.
Тўқимачилик саноати корхоналари пахта-тўқтмачилик кластерларида асосий
компания (корхона) ҳисобланади. Пахта-тўқимачилик кластерининг барча хўжалик
фаолияти айнан устун жиҳатдан шу асосий корхоналарнинг иқтисодий ҳолатига
боғлиқ бўлганлиги сабабли уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021 йилнинг 1
январига қадар тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун керак бўладиган
товарларни импорт қилишда божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви
йиғимларидан ташқари) озод қилинди. Бундан ташқари техникаларни, минерал
ўғитларни, уруғлик, ѐқилғи-мойлаш матераллари, ўсимликларни кимѐвий ҳимоя
қилиш воситалари ва материал ресурслар етказиб бериш бўйича фермер хўжаликлари
учун назарда тутилган шартлар ҳамда тартиб пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши
ташкилотчиларига ҳам тадбиқ этиладиган бўлди. Пахта-тўқимачилик
кластери
ташкилотчиларига ишлаб чиқариш фаолияти натижасида олинган қўйимча ва ѐндош
маҳсулотлари биржаларда мустақил сотиш ҳуқуқи берилди. Бу имтиѐзлар пахта-
тўқимачилик кластерининг асосий корхоналарининг иқтисодий имкониятларини
ошишига олиб қилади.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2018
йил
25 январдаги ―Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий
шаклларини
жорий
этиш
чора-тадбирлари
тўғрисида‖
ги
ПҚ-53-сонли қарори билан пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчиларига
ҳудудлар шароитлари, экинларни илмий асосланган тарзда алмашлаб экиш,
сув ва
ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш, шунингдек пахтанинг
тозалигига риоя этилишини ҳисобга олган ҳолда, ғўзанинг селекция навларини
мустақил равишда жойлаштириш ҳуқуқи бериди. Бу қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
ишлаб чиқаришни ҳажми, сифатини ва самарадорлигини оширишнинг таъбир жоиз
бўлса бош омилларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли бизнинг фикримизча бу
ҳуқуқ нафақат пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчиларига балки барча
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи субъектларга берилиши мақсадга
мувофиқ.
Бизнинг фикримизча пахта-тўқимачилик
кластерига кирган фермер
хўжаликларининг хўжалик фаолияти бўйича мустақиллик даражаси қандай бўлишини
ифодаловчи қоидаларни белгиловчи ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқиш зарурати юзага
келди. Фермер хўжаликлари қишлоқ хўжалиги субъекти сифатида қайси юқори
бошқарув органига бўйсунади? Қишлоқ хўжалиги вазирлигигами, Ўзбекистон
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашигами ѐки пахта-
тўқимачилик кластерларида асосий корхона ҳисобланувчи ―Ўзтўқимачиликсаноат‖
уюшмасигами? Бу жараѐнда фермер хўжаликлари билан маҳаллий ҳокимият органи
туман ҳокимликларнинг муносабати қандай бўлади? Пахта-тўқимачилик кластерига
кирган фермер хўжаликлари томонидан пахтадан ташқари етиштирилган ғалла,
229
пилла, мева, сабзавотлар, чорвачилик маҳсулотлари кимга тегишли бўлади, яъни
уларни эгаси фермер хўжаликлари ўзлари мустақил сотиш имкониятларига эгами ѐки
кластер бошқарувчидаги асосий корхона билан бу масалаларни келишган ҳолда ҳал
этадими каби масалаларга яна бир бор жиддий эътибор қаратиш ва уларга аниқлик
киритиш мақсадга мувофиқ.
Ҳозирда Ўзбекистон Республикасида 18 та пахта-тўқимачилик кластерлари ўз
фаолиятини бошлади. Бир ишлаб чиқариш йили натижалари шуни кўрсатмоқдаки
пахта-тўқимачилик кластерларида ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги юқори.
Натижа уларни истиққолли хўжалик юритиш шакли эканлигини кўрсатмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: