―ИҚтисодиёт‖ факультети


Кластерли ѐндошув – иқтисодий ўсиш омили



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

 
Кластерли ѐндошув – иқтисодий ўсиш омили 
 
Кўплаб ривожланаѐтган мамлакатлар учун барқарор иқтисодий ўсиш биринчи 
навбатда агросаноат соҳасига боғлик. Мамлакатимизда аграр соҳани ислоҳ қилиш, 
қишлоқ хўжалигида ҳам замонавий усуллардан оқилона фойдаланиш ижобий самара 
беради. Ҳар бир соҳада инновация ва изланиш янги ютуқларга эришиш, мустаҳкам 
рақобатни йўлга қўйишда муҳим омил бўлиб ҳисобланади.
Ривожланган давлатларнинг тажрибаларида барқарор ижтимоий-иқтисодий 
тараққиѐтни таъминлашда, инвестицион фаолликни оширишда, рақобатбардош 
товарлар ишлаб чиқаришда халқаро логистик марказлари, эркин иқтисодий зоналар 
каби кластерларнинг ўрни ва аҳамияти жуда юқори эканлиги кўрсатилган. Дунѐнинг 
кўпгина мамлакатларида инновацион иқтисодиѐтни шакллантириш ва бошқаришда 
кластерлардан фойдаланиш бўйича маълум тажриба тўпланган.
Кластер бу географик жайлашуви бир макон саналган горизонтал ва вертикал 
равишда функционал боғлик бўлган корхоналар гурухи. Кластернинг ўзига хос 
хусусиятларини ва унинг ривожланиш механизмларини бу бир тизим сифатида 
иқтисодий ўсиш манбаи ва юқори рақобатбардошлик уларнинг гуруҳлар эканлигини 
кўрсатади. Кластер ўз фаолиятини замонавий яъний инновацион ѐндашувлар илғор 
технология ва бошқарув усуллар асосида ташкил этишни тақоза этади. Эмпирик 
тадқиқотлар ҳар қандай иқтисодий сектори кластерли ѐндашувни шакллантириш 
шарти билан сезиларли даражада ривожланишни янада самарали амалга 
оширилишини кўрсатди
145

Кластерли тузилмаларни шакллантириш қўшимча иш ўринларини яратиш, 
тадбиркорлик тузилмалари янгиликларни тарғиб этиш, кичик бизнес ва хусусий 
тадбиркорлик субъектларининг инновацион фаоллигини ҳамда инновацион 
жозибадорлигини юксалтириш каби янги имкониятларни тақдим этади.
Давлатнинг иқтисодий сиѐсатида кластерли ѐндошув, иқтисодий ўсиш ва 
рақобатбардошликни оширишни рағбатлантиришда энг муҳим усул ҳисобланади. 
Ривожланаѐтган мамлакатларда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришнинг 
амалдаги амалиѐти ишлаб чиқариш кооперация ва экспортчиларнинг интеграцияси 
агросаноат мажмуи қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг истиқболли йўналиши 
ҳисобланади. Ўз-ўзидан, вертикал ѐки горизантал интеграциялашган турлари 
маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотишда инновацияларнинг самарали тарзда 
тарқалишини, хусусан, жаҳон иқтисодий жараѐнларининг глобаллашуви шароитида 
самарали 
ѐйилишини 
кафолатламайди, 
шунинг 
учун 
ривожланаѐтган 
мамлакатлардаги 
агросаноат 
кластерларининг 
ривожланиш 
тажрибасини 
умумлаштириш муҳим аҳамиятга эга. Кластерлаштиришга корхоналар инновацион 
145
Магомаев Т.Р. Кластерный подход в развитии современной предпринимательской 
деятельности // Экономика: вчера, сегодня, завтра. 2014. № 8-9. С. 27-34. 


234 
фаолиятини тезлаштириш асосида рақобатбардошликни оширувчи, рақобатнинг 
кучли таъсирига қарши туриш жараѐнидаги талабларга тўла жавоб берувчи тузилма 
сифатида баҳо берилади. 
Бугунги кунда Европа Иттифоқи мамлакатларида 3,0 минг дан ортиқ кластер 
фаолият олиб бораѐтганлиги таъкидлаш мумкин. Ривожланган мамлакатларда ўзлари 
етакчи тармоқлардан келиб чиққан ҳолда Швейцария, Австрия, Италия, Дания, 
Ҳиндистон, Корея, Покистон, Хитой ва Туркия давлатлари енгил саноатида, 
Германияда кимѐ ва машинасозлик, Францияда озиқ-овқат ва косметика саноатларида 
юқори технология кластер тизимини ўзининг устувор йўналишини белгилаб олган. 
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Ўзбекистонда ҳам кластер услубида 
фаолият юритадиган енгил саноат корхоналари янада қўллаб-қувватланмоқда. 
Енгил саноат корхоналарининг кластер усулидан кенг фойдаланиши ҳудудда 
етиштирилаѐтган пахта хом ашѐсини шу ернинг ўзида тўлиқ қайта ишлаш, тайѐр 
трикотаж маҳсулотларини экспортга йўналтириш ва жаҳон бозоридан муносиб ўрин 
эгаллашига хизмат қилади. Хусусан, кластер назариясига асосланган тажрибадан 
фойдаланиш турлича йўналишларни қамраб олади. Кластерли жараѐнларини таҳлил 
қилиш, уларнинг босқичлари, ривожланиши кўрсатилади
146

Эътибор берадиган бўлсак, пахта хомашѐсидан олинадиган 30 хил маҳсулот 
таѐрланади. Ўнинг 1 тонна пахтасидан ўртача 360 кг момиқ пахта, 110 кг пахта ѐғи, 16 
кг совун, ўртача 7 минг 200 метр мато олинади. Пахта тўқимачилик кластери нафақат 
енгил саноатни балки қишлоқ хўжалигини ва озиқ овқат саноатини фармацевтика 
кўплаб соҳаларни қамраб олади.
Ўзбекистон иқтисодиѐтида пахтачиликни туқимочилик ва енгил саноатда 
фойдаланиш кластер усули истоқболли ҳисобланади. Мамлакатимизда қишлоқ 
хўжалигида таѐрланадиган пахтачилик ялпи маҳсулотнинг деярли ярмини ташкил 
қилади. Жаҳонда пахтачиликдан олинаѐтган ўртача ҳосилдорлик Исроилда-53,5, 
Австралияда-50,3, Туркияда-40, Бразилияда-42,2, Мексикада-37,6, Ўзбекистонда-25 
центрни ташкил этиб, пахта етиштириш бўйича дунѐда 5 ўринда туради. Демак 
олимлар фикрича инновацион лойиҳалар эвазига ташкил этилаѐтган кластер учун 
мамлакатимизда бу кўрсаткични кўтариш мумкин. Пахтачиликда ҳосилдорликни ва 
унинг рентабеллигини кўтариш бўйича катта имкониятлар мавжуд. 
Дунѐнинг 70дан зиѐд мамлакатида пахта етиштириш билан 200 млн. одам 
шуғулланади, яна 60 млн. киши пахтани қайта ишлаш жараѐнида қатнашади. Ер 
юзида 30 млн.га майдонга чигит экилади ва йилига 20 млн.т пахта толаси олинади. 
Масалан, Қитойда-7млн.т., АҚШда-3,5 млн.т., Пакистанда-2млн.т., Бразилияда-1,6 
млн.т., Ўзбекистонда-1 млн.т. пахта толаси олинади. Толани сифатли қайта ишлаш 
бунда кластер усули ердамга келади. Ҳозирда малакатимизда 50% яқини пахта толаси 
қайта ишланмоқда. Прогнозлар бўйича 2019 йилда пахта толасининг 78% мамлакатта 
қайта 
ишлаб 
чиқарилади 
бу
2017 йилга нисбатан 2 баробар ўсади ва 2020 йилга бориб таѐр маҳсулотни ишлаб 
чиқариш 40%дан 60%га етказилади. 
Бизга маълум, кластер, фермер ўзининг имкониятидан келиб чиққан бу ерда 
унга қўшимча қилинадиган тадбиркорлик субъектлари унга ѐрдамчи сифатида чигит 
экиш, ҳосилни етиштириш, ундан кейин бирламчи пахтани қайта ишлаш заводига 
топшириш, ўндан тола олиш, толадан кейин мато чиқариш, матодан таѐр маҳсулотдан 
146
Костенко О.В. Кластер как объект управления и социально-экономическая система // 
Аграрная наука Евро-Северо-Востока. 2015. № 6. С. 75-80. 


235 
ташқари ўнинг логистикаси товар мақомига етказиб бериш даражасига бўлган 
жараѐнни мужассамланни боғловчи механизм. Тадбиркорлик тузилмалари учун 
кластерлар йирик инвестиция лойиҳаларида иштирок этиш, қўшимча даромад олиш, 
янги бозорларга чиқиш, инновацияларни жорий этиш бўйича харажатларни 
қисқартириш, инновацион фаолиятни инфратузилмавий таъминлаш, ходимлар 
малакасини ошириш, кичик корхоналарни инновацион фаолиятга жалб этиш ва 
пировардида рақобатбардошликни кўтариш омили ҳисобланади. Бунда ҳар бир 
кластер иштирокчиси бўлган корхона ўз мақсадини кўзлаган ҳолда нафақат ўз 
хўжалик фаолияти самарадорлиги ва рақобатбардошлигини оширади, балки 
тадбиркорлик инфратузилмасини шакллантиришга кўмаклашгани ҳолда, ҳудудда 
фаолият юритаѐтган турли хилдаги бошқа корхоналарнинг иқтисодий ўсишига ҳам 
ѐрдам беради. Шунингдек, илмий технологик тараққиѐтини белгилаш ва 
молиялаштиришда хусусий сектор иштироки ҳам рағбатландирилади.
Хулоса қилсақ, кластерларнинг иқтисодий-ижтимоий самарадорлиги, улар 
иштирокчилари йўналишлари бўйича тақсимланади: 
– бошқа тармоқлардан келадиган янги ишлаб чиқарувчилар илмий-тадқиқот 
ишларини рағбатлантириб ва янги стратегияларни таъминлаб, ривожланиш 
жараѐнини тезлаштиради; 
– ўзаро эркин ахборот алмашинуви юзага келади, янгиликлар истеъмолчи ва 
маҳсулот етказиб берувчиларнинг каналлари бўйича тез тарқалади; 
– кластер ичидаги ўзаро алоқалар рақобатда янги имкониятлар пайдо 
бўлишига олиб келади; 
– инсон капитали, илмий ғоялари ривожланиши ва ишлаб чиқаришга жорий 
этилишига янги имкониятлар яратади. 
Н. Ражабов - кат. ўқитувчи, ТДИУ 
Г. Бекмуродова – таянч докторант, ТДИУ 

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish