―ИҚтисодиёт‖ факультети


Инвестицион муҳит жозибадорлигини таъминлаш ва самарали бошқариш



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

 
Инвестицион муҳит жозибадорлигини таъминлаш ва самарали бошқариш 
йўналишлари тадқиқи хусусида 
 
Амалда инвестиция сиѐсати ҳар қандай давлатнинг иқтисодий ривожланиши ва 
унда ишлаб чиқаришни кенгайтиришнинг энг асосий йўналишларидан бири 
ҳисобланади. Шундай экан, миллий иқтисодиѐтни ҳар томонлама ривожлантиришда 
инвестицион жозибадорликни ошириш бевосита фаол инвестиция сиѐсатини 
юргизишни талаб этади. Бу ўз навбатида, республикада чуқур таркибий 
ўзгаришларни амалга оширишни таъминлайди. Миллий иқтисодиѐт соҳаларига ташқи 
ва ички инвестициялар оқимини фаоллаштириш иқтисодий юксалишнинг янги 
босқичини бошлаб берадиган асосий омил ҳисобланади. Демак, инвестициялар ҳар 
қандай иқтисодиѐтни ҳаракатга келтирувчи ва унинг тараққиѐтини таъминловчи куч 
экан, барча имкониятларни ишга солиб иқтисодиѐтимизга йўналтириладиган 
инвестициялар ҳажмини ошириш лозим.
Шу ўринда, Президентимиз Ш.Мирзиѐевнинг«солиқ юкини изчиллик билан 
камайтириш, солик солиш тизимини соддалаштириш ва солиқ маъмуриятчилигини 
такомиллаштириш иктисодиѐтни тезкор ривожлантириш хамда мамлакатнинг 
инвестициявий жозибадорлигини яхшилашнинг мухим шартлари»
147
эканлиги 
147
―Ўзбекистон Республикасининг солик сиѐсатини такомиллаштириш Концепцияси 
тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги ПФ-5468-
сонли Фармони.


236 
хакидаги фикрларини алохида таъкидлаш лозим. 
Ривожланган ва изчил тараққий этаѐтган давлатлар (Япония, АҚШ, Германия, 
Буюк Британия, Хитой ва бошқалар) тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, мамлакат 
рақобатдошлиги, ўзининг чегараси доирасида умумий инфратузилмани қўллаб-
қувватлаш, ҳудудлараро ва минтақалараро интеграцияни чуқурлаштиришнинг янги 
методларини қўллаш асосида инвестицион муҳит жозибадорлигига тўлалигича 
боғлиқдир.
Шу сабабли, инвестицион муҳит жозибадорлиги ва унга таъсир этувчи янги 
омилларни ўрганиш ҳозирги замон фанининг янги ва мураккаб тадқиқ предмети 
сифатида намоѐн бўлмоқда. Шу билан бирга инвестицион муҳит жозибадорлигини 
таъминлаш ва самарали бошқариш йўналишларини тадқиқ қилишнинг назарий-
методологик базаси ҳали етарли даражада тизимлаштирилмаган ва у асосан ҳудудий 
ишлаб чиқариш комплекслари, иқтисодий районлаштириш, ишлаб чиқариш 
кучларини ривожлантириш ва жойлаштириш концепцияларига асосланиб қолмоқда. 
Бу мамлакат ва унинг ҳудудлари иқтисодиѐтини модернизация ва 
диверсификация қилиш бўйича стратегик қараш ва дастурий чора-тадбирлар ишлаб 
чиқиш нуқтаи-назаридан ушбу масаланинг методологик ва амалий жиҳатларини 
тадқиқ қилишнинг зарурлигини кўрсатмоқда. 
Ўзбекистонда инвестицион муҳит жозибадорлигини таъминлаш ва самарали 
бошқариш йўналишларини ўрганиш нисбатан янги йўналиш бўлиб, бу борадаги 
тадқиқотлар илк изланишлар ҳисобланади. Миллий инвестицион сиѐсат ва 
минтақавий иқтисодиѐт мактаби олимлари М. Абдусалямов, К. Абирқулов, 
А.Акромов, Т.Ахмедов, Д.Ғозибеков, Н.Каримов, Н.Ҳайдаров, Ф.Додиев, О.Сабиров, 
Ш. Имомов, Б. Рўзметов, А. Содиқов, Б.Мавланов, Ш.Мустафақулов, А.М. Қодиров,
М.Турсунходжаев, Н.Хошимова ва бошқалар эришган илмий натижалар 
мамлакатимизда инвестицион муҳит жозибадорлигини таъминлаш ва самарали 
бошқариш йўналишларини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади. Мамлакатимизда 
инвестицион муҳит жозибадорлиги таъминлаш ва самарали бошқариш 
йўналишларини тадқиқ қилишнинг назарий-услубий асосини ҳудудий ишлаб 
чиқариш комплекслари, иқтисодий районлаштириш, ишлаб чиқариш кучларини 
жойлаштириш ва ривожлантириш концепциялари ташкил этади. Бу эса инвестицион 
муҳит жозибадорлиги таъминлаш ва самарали бошқариш йўналишларининг ҳудудий 
жиҳатларини чуқурроқ тадқиқ этиш ва унинг услубий жиҳатларини янада 
такомиллаштиришни тақозо этади.
Ҳозирги замон талаблари ва реал ҳаѐтий эҳтиѐжларни ҳисобга олган ҳолда 
инвестицион муҳит жозибадорлигини таъминлаш ва самарали бошқариш 
йўналишлари илмий тадқиқига янгича ѐндошувнинг фундаментал асоси шунга 
таянмоғи лозимки, унда мамлакатимиз ривожланиш истиқболларини ҳисобга олган 
ҳолда иқтисодиѐт модернизацияси ва либераллашуви шароитидаги янги инвестиция 
сиѐсати доирасида ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий тараққиѐтининг долзарб 
вазифаларини ҳисобга олган ҳолда инвестицион муҳит жозибадорлигини таъминлаш 
ва самарали бошқариш йўналишларини тизимли тарзда тадқиқ этиш асосий масала 
қилиб қўйилиши ва унинг диққат марказида ―инвестицион мухит‖, ―инвестицион 
салохият‖, ―бизнес мухити‖ каби хаѐтий белгиловчи омиллар мутаносибликларини 
ўзаро мувофиқлаштириш ҳамда уйғунлаштириш орқали унинг такомиллашган 
механизмини ишлаб чиқиш ѐтиши лозим. 
Мазкур янгича ѐндошув асосидаги тадқиқ қуйидагиларни ҳал этишга имкон 
беради:


237 
-тизимли 
ѐндошув 
асосида 
―инвестицион 
муҳит 
жозибадорлиги‖ 
тушунчасининг янгича талқинини бериш ва такомиллашган терминологик 
аппаратини ишлаб чиқиш; 
-Ўзбекистон 
Республикасида 
инвестицион 
муҳит 
жозибадорлигини 
таъминлашга янгича ѐндошиш зарурлигини белгиловчи омилларни илмий таҳлил 
қилиш ва уларни самарали бошқариш тадбирларини асослаш; 
-ҳудуднинг табиий-иқтисодий, молиявий, меҳнат, корпоратив бошқарув ва 
маҳаллий ҳукумат органлари самарали фаолияти каби омиллар билан белгиланувчи 
имкониятларидан 
самарали 
фойдаланиш 
ҳисобига 
инвестицион 
муҳит 
жозибадорлигини таъминлаш ҳолатини омилли ва натижавий жиҳатларни ҳисобга 
олган ҳолда баҳолаш услубиѐтини ишлаб чиқиш; 
-иқтисодий ўсиш, модернизация ва диверсификация даражаси, ишбилармонлик 
муҳити, давлатнинг эркин ва махсус иқтисодий зоналар ташкил этиш сиѐсати ва 
иқтисодиѐтнинг очиқлигини комплекс ҳисобга олувчи коэффициентлар билан айрим 
ҳолда баҳолаш ва омилларни тизимли тадқиқ қилиш орқали инвестицион муҳит 
жозибадорлигини самарали бошкариш истикболларини прогноз қилиш бўйича 
услубий тавсиялар бериш; 
-инвестицион 
муҳит 
жозибадорлиги 
ва 
инновацион 
ривожланиш 
қонуниятларидан келиб чиқиб, уни самарали бошқаришнинг устувор омилларини 
аниқлаш имконини берувчи иқтисодий ривожланиш истиқболлари ва унинг 
инвестицион салоҳиятга таъсирини баҳолаш услубиѐтини ишлаб чиқиш; 
-инвестицион муҳит фаоллигини ошириш борасидаги илғор хорижий 
тажрибалардан Ўзбекистонда фойдаланиш истиқболларини илмий асослаш; 
-турли омилларнинг ўзаро алоқадорлигини тадқиқ этишнинг янги концептуал 
схемаси асосида давлат томонидан инвестицион муҳит жозибадорлигини таъминлаш 
ва самарали бошқаришнинг ўрта ва узоқ муддатли вазифаларни амалга оширишга 
қаратилган комплекс тадбирлари тизимини ишлаб чиқиш. 
Инвестицион муҳит жозибадорлигини таъминлаш ва самарали бошқариш 
йўналишлари илмий тадқиқи булардан ташқари яна давлатнинг инвестицион 
салоҳиятни 
бошқариш 
тизимини 
мукаммаллаштириш, 
унинг 
самарали 
йўналишларини белгилаш орқали инвестицион фаоллик ҳамда ижтимоий-иқтисодий 
ривожланиш истиқболларини таъминлашга оид қатор таклиф ва тавсияларни ҳам
бера олиши лозим. 
 
Ҳ.А. Ҳакимов - aссистент, ТДИУ 
 

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish