―ИҚтисодиёт‖ факультети



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

Т.И. Жўраев –и.ф.н., доц., ТДИУ
Д. Муҳаммадиев – магистрант, ТДИУ 
 
Аграр соҳада амалга оширилаѐтган ислоҳотларнинг ташкилий ва
ҳуқуқий асослари
 
 
Ўзбекистонда аграр соҳада амалга оширилаѐтган туб иқтисодий ислоҳотлар 
келгусида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини ҳар томонлама 
ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг ташкилий ва ҳуқуқий асослари яратишга 
қаратилмоқда.
Мустақил Ўзбекистонимиз бугунги кунда ривожланиш борасида ҳар соҳада 
илдамлик билан олға қадам босмоқда. Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги ишлаб 
чиқарувчиларининг асосий қисми – фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер 
эгаларининг фаолиятини чуқур таҳлил қилиш асосида ушбу соҳада ўз ечимини кутиб 
турган масалаларни бугунги кун нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш ва ҳал қилиш 
мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Фермер, деҳқон хўжаликлари 
ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, 
қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги 2017-йил 9-октабрдаги ПФ–5199-
сон Фармони қабул қилинди. Мазкур Фармон ижросини тўлиқ ва сифатли ташкил 
этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Фермер, деҳқон 
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича 
ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида‖ги қарори қабул қилинди. Қарор билан Фермер, 
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш, 
уларнинг экин майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича чора-
тадбирлар дастури ҳам тасдиқланди. Чора-тадбирлар дастурида қишлоқ хўжалиги 
ишлаб чиқарувчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, 
уларнинг молиявий барқарорлигини, ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш 
бўйича 34 та муҳим ҳуқуқий, ташкилий ва бошқа тадбирларни амалга ошириш 
белгиланган. Қарорда қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш, ишлаб 
чиқариш ҳажмини янада ошириш, фермер, деҳқонларнинг ҳамда томорқа ер 
эгаларининг шахсий масъулиятини кучайтириш бўйича янгича тартиб жорий этилди. 
Унга кўра: барча фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин 
майдонларида уларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотларини етиштириш бўйича прогноз ҳажмлар белгиланади;
-ҳар йили 1-февралгача фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари 
раислари ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари билан биргаликда 


230 
уйма-уй юриб, ҳудуддаги деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин 
майдонларини хатловдан ўтказади, уларда йил давомида экиладиган экин турлари ва 
етиштириладиган маҳсулот ҳажмларини оила эҳтиѐжи ва сотиш учун мўлжалланган 
қисмларга ажратган ҳолда аниқлайди, маҳсулот етказиб бериш бўйича шартномалар 
тузилиши, экинларнинг тўлиқ ва сифатли экилиши, агротехник тадбирларнинг ўз 
вақтида амалга оширилиши юзасидан жамоатчилик назоратини
ташкил этади.
Қарорда белгилаб қўйилганидек: якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни 
ободонлаштириш учун берилган ер участкаларининг томорқа қисмида асоссиз 
равишда қишлоқ хўжалиги экинлари экмаган ѐки уни ободонлаштирмаган ер 
эгаларига нисбатан белгиланган ер солиғи ставкасининг уч баробар оширилган
миқдори
қўлланилади;
-деҳқон хўжалиги юритиш учун уй-жой қуриш ҳуқуқисиз берилган ер 
участкаларида қишлоқ хўжалиги экинлари экмаган ер эгаларининг ер участкасига 
бўлган ҳуқуқи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади.
Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, 
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг экин ер майдонларидан самарали 
фойдаланишни таъминлаш бўйича вазифаларини аниқ белгилаш ҳамда уларнинг 
жавобгарлигини кучайтириш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги 
вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат 
кадастри давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитасига, Қорақалпоғистон Республикаси 
Вазирлар Кенгаши, вилоят ва туман ҳокимликларига фуқароларнинг ўзини ўзи 
бошқариш органлари билан биргаликда бир қатор ташкилий-амалий чора-
тадбирларни амалга ошириш вазифалари юклатилди.
Шунингдек, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари 
кенгаши фаолиятини молиявий жиҳатдан таъминлаш, унга ҳар томонлама ѐрдам 
бериш мақсадида Молия вазирлиги 2017-йилнинг 1-ноябридан бошлаб фермер 
хўжаликлари томонидан Кенгашга аъзолик бадали тўлаш учун ҳар йили пахта хом 
ашѐси харид нархини ўрнатишда 0,8 фоиз миқдордаги маблағларни назарда тутиши 
белгилаб 
қўйилди.
Мазкур қарорнинг қабул қилиниши фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер 
эгалари фаолиятини янада ривожлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари ўз 
вақтида ва сифатли бажарилишига, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб 
чиқаришда экин майдонларидан оқилона фойдаланилишини таъминлашга хизмат 
қилади. 
2017-йил 21 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 
ХIII ялпи мажлисида тасдиқланган «2018 йилда фермер хўжаликларини босқичма-
босқич кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантириш бўйича дастур»и 
тасдиқланди. Лойиҳаларни амалга ошириш ҳудудида инфратузилма обектларининг 
мавжуд ѐки йўқлиги, тижорат банкларнинг лойиҳа бўйича якуний хулосаси 
умумлаштирилди.
Президент ташаббуси ва махсус қарори билан 2017 йилда қарийб 1 миллион 
гектар майдонга такрорий экин экилиши белгиланди. Ушбу ислоҳот самараси ўлароқ, 
4,2 триллион сўм қийматидаги ѐки 5,6 миллион тонна қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотлари етиштирилди. 
Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш дастурлари доирасида
2017 йилда 23800 та фермер хўжалиги кўп тармоқли хўжалик турига ўтди. Хусусан, 4 
мингдан ортиқ фермер хўжалиги томонидан 13,5 минг гектарга яқин ерда интенсив 
боғ ва токзорлар барпо этилди. 8 мингдан ортиқ фермер хўжалигида чорвачилик, 


231 
паррандачилик, балиқчилик ва асаларичилик йўлга қўйилди. 600 дан ортиқ фермер 
хўжалигида иссиқхона, 570 тасида гўшт, сут ва мева-сабзавот маҳсулотларини қайта 
ишлаш ҳамда сақлаш бўйича лойиҳалар амалга оширилди. Ушбу лойиҳаларнинг 
амалга оширилиши натижасида
95 мингдан
ортиқ 
иш 
ўрни 
яратилди. 2018 
йилда 
эса
23 мингга яқин фермер хўжалигида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи 
қўшимча тармоқлар яратилиши ва уларга сервис хизматини кўрсатиш йўлга 
қўйилиши белгиланган. 
2018−2021 йилларда фермер хўжаликлари босқичма-босқич кўп тармоқли 
фермер хўжаликларига айлантирилади. 2018 йил 1 октябрга қадар барча деҳқон 
хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонлари тўлиқ хатловдан ўтказилди 
ва уларнинг 
ягона 
реестри 
шакллантирилди. 
2022 
йилнинг
1 январидан бошлаб кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўймаган фермер хўжаликлари 
билан ер ижараси шартномалари бекор қилиниши қарорда белгилаб қўйилган. 
Чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, мева-сабзавотчилик, асаларичилик 
ва қишлоқ хўжалигининг бошқа муҳим йўналишларини янада ривожлантириш, 
фермер хўжаликлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон 
Президентининг тегишли қарорлари қабул қилинди. 
Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йилнинг январ-сентябр ойларида 
қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулот(хизмат)ларининг умумий ҳажми 59 
327,1 млрд. сўмни ѐки 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 101,3 % ни, шу жумладан 
деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик ва ушбу соҳаларда кўрсатилган хизматлар – 
58 998,1 млрд. сўмни (101,3 %), ўрмон хўжалигида – 100,5 млрд. сўмни (103,6 %), 
балиқ хўжалигида – 238,5 млрд. сўмни (130,1 %) ташкил қилди.
Хусусан юқори ўсиш суръатлари Наманган (105,8 %), Фарғона
(104,5 %) ва Бухоро (104,0 %) вилоятларида кузатилди. Қашқадарѐ
(97,9 %), Самарқанд (97,5 %) вилотларида эса аксинча паст суръатлар кузатилди. 
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида ишлаб
чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари умумий ҳажмининг ўсиши 2017
йилнинг мос даврига нисбатан 101,3% ни, шу жумладан, деҳқончилик
маҳсулотлари – 97,5 % ни, чорвачилик маҳсулотлари – 107,0 % ни ташкил қилди. 
Хўжаликлар тоифалари бўйича таҳлиллар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 
умумий ҳажмининг 70,9 фоизи – деҳқон (шахсий ѐрдамчи) хўжаликларига, 26,9
фоизи – фермер хўжаликларига, 2,2 фоизи – қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга
оширувчи ташкилотларга тўғри келишини кўрсатди.
2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида ишлаб чиқарилган деҳқончилик 
маҳсулотларининг 
ҳажми 
33 
340,1 
млрд. 
сўмни 
ѐки
2017 йилнинг мос даврига нисбатан 97,5 % ни ташкил этди. Ишлаб чиқарилган
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий ҳажмида деҳқончилик
маҳсулотларининг улуши 57,3 %ни ташкил қилди.
Келгусида чорвачилик соҳасининг имкониятларини оширишга қаратилган 
чора-тадбирларнинг изчиллик билан амалга оширилиши ҳамда давлат томонидан 
кўрсатилаѐтган тизимли қўллаб-қувватлашлар натижасида қорамоллар бош
сонининг ўсишига, ички истеъмол бозорларининг чорвачилик маҳсулотлари билан
тўйинишига имкон яратди. 2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида чорвачилик
маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 24 840,6 млрд.сўмни ѐки 2017 йилнинг
мос даврига нисбатан 107,0%ни ташкил қилди. Ишлаб чиқарилган қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларининг умумий ҳажмида чорвачилик маҳсулотларининг улуши


232 
42,7 %ни ташкил этди. 2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида барча тоифадаги
хўжаликлар томонидан тирик вазнда 1 788,8 минг тонна гўшт (2017 йилнинг
январь-сентябрига нисбатан 6,8 %га кўп), 7 830,1 минг тонна сут (6,9 %га кўп), 5 
368,2 млн.дона тухум (9,2 %га га кўп), 30,2 минг тонна жун (1,8 % кўп) ишлаб 
чиқарилди.
2018 йилнинг январь-сентябр ойларида жами 873,5 минг тоннадан зиѐд мева-
сабзавот маҳсулотлари 649,4 млн. АҚШ долларига экспорт қилинди (ўсиш суръати 
50,0 %). Мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт таркибига қаралса, 2018 йилнинг 
январь-сентябр ойларида 512,6 минг тоннадан кўпроқ сабзавотлар 231,4 млн. АҚШ 
долларига ѐки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 265,7 минг тоннага кўп миқдорда 
экспорт қилинган. Шунингдек, 229,3 минг тонна мева ва сабзавотлар 305,8 млн. АҚШ 
долларига экспорт қилинган бўлиб, экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига 
нисбатан 38,2 минг тоннага кўпдир.
Сўнгги 
вақтларда 
қишлоқ 
хўжалиги 
ишлаб 
чиқаришини 
янада 
такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида 
маҳаллий қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантириш масалаларига алоҳида 
эътибор қаратилмоқда. Ушбу мақсадларда қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тизими 
қайта ташкил қилинди. Натижада биргина 2017-йилда қишлоқ хўжалиги техникасини 
ишлаб чиқариш ва лизинг бўйича хизматлар кўрсатиш ҳажми 1,7 баравар, 
механизатция 
хизматлари 
ҳажми
2,5 баравар ошди. 
Шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни 
мамлакатимизда ишлаб чиқарилган сифатли ва арзон техника билан таъминлаш, 
техника паркини янгилаш, шунингдек, уларга ўз вақтида сервис хизматини кўрсатиш 
ишларида жиддий камчиликларни бартараф этиш кераклиги назарда тутилади; 

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish