Узум етиштириш ва унинг рақобатбардошлигини ошириш омиллари
Мамлакатимизда пахта, буғдой, маккажўхори ва бошқа қишлоқ хўжалиги
экинлари қаторида боғдорчиликка ҳам катта аҳамият берилган ва бунинг учун етарли
имкониятлар яратилган. Айниқса, узумчилик хўжаликлари билан бир қаторда бу
нодир неъматни етиштириш орқали деҳқонларимиз йирик тадбиркорларга
айландилар. Олтиариқ туманида ток парвариши билан шуғулланмайдиган оила
топилмайди. Ишкомлардаги тиллодек товланиб турган хар хил рангдаги турли нав
узумларни кўриб кўз қамашади. Миришкор деҳқоннинг меҳнатсеварлигига тасанно
айтасан. Ток парвариши билан шуғулланиб, бир неча ўн миллионлаб даромад олиб,
ижтимоий шароитини тубдан ўзгартираѐтган оилалар қўшни Қумтепа ва Боғдод
туманларида ҳам кам эмас.
Токдан юқори хосил олиш учун агротехник тадбирлар билан бир қаторда унинг
касалликларига қарши курашиш талаб этилади. Бизнинг шароитимизда токнинг
оидиум (ун шудринг), мильдью (сохта ун шудринг), антракноз, хлороз каби
касалликлари ҳамда кўплаб зараркунандалари учрайди. Бунинг уcтига об-хавонинг
ўзгариши касалликларнинг авж олишига қулай шароит яратмоқда. Натижада охирги
йилларда фермер хўжаликлардан тортиб, оила томорқаларида етиштирилаѐтган
токзорларга кимѐвий ишлов бериш оммавий тус олди.
Бироқ, бу борада илмий асосланмасдан олиб борилаѐтган ишлар экологик
мувозанатнинг бузилишига, атроф муҳитнинг тинимсиз кимѐвий препаратлар билан
ифлосланишига олиб келиб, натижада атроф муҳит, сув, тупроқ ва ҳаво
ифлосланишидан ташқари одамлар саломатлигига кескин зарар етказмоқда. Чунки
243
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси қошидаги Давлат Кимѐ комиссияси
томонидан маълум муддатларда ишлатиш рухсат этилган пестицидлар ўрнига қандай
препарат эканлиги номаълум бўлган ―заҳар‖ деб номланадиган, муддати ўтган ва
тақиқланган препаратлар дуч келган одамлар томонидан ишлатилмоқда. Яна шуниси
ачинарлики, вегетация даврида 2 ѐки кўпи билан 3 марта ишлатишга рухсат этилган
кимѐвий модда бир неча ўн марталаб, ҳаттоки исътемол қилишдан бир неча кун
олдин ҳам қўлланилмоқда. Натижада етиштилаѐтган узум мевалари пуркалган
препаратга ўта тўйиниб, товар сифати бузилмоқда.
Президентимиз Ш.Мирзиѐев Россия федерациясига қилган сафарида 300
турдан ортиқ қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича шартномалар
тузилди. Лекин ишкомларда узумлар турибди. Уларнинг таннархи йилдан йилга
пасаймоқда. Сабаби чет мамлакатларда кириб келаѐтган ҳар бир товарни давлат
назоратидан ўтказилади, таркибидаги ГМО ва заҳарли моддалар миқдори аниқланади.
Шу каби талабларга жавоб бермаган маҳсулотлар божхона тизимида энг охирги
режим – йўқ қилиш режммига жойлаштирилади ва улар кўмиб ташланади, чунки,
реализацияга рухсат берилмаган маҳсулот (товар)ни яна қайтиб олиб келиш учун эса
яна маблағ сарфлаш керак бўлади.
Қаттиқ жисмлар ва суюқликлар газ ва суюқликларни ўзига адсорбциялаш
хусусиятига эга. Улар биринчи навбатда заҳарли моддаларни ўзига шимади. Акс
холда противогазда ва таблетка сифатида ишлатилаѐтган активланган кўмир
микрокапилярлари фақат заҳарли моддалар билан эмас сув ва бошқа газлар билан
тўлиб қолган бўлар эди. Бинобарин, токка тинимсиз сепилган кимѐвий модда албатта
узум мевасига шимилади. Шунингдек, одамларда турли касалликлар келиб чиқишига
замин яратилади. Статистик маълумотларга кўра шунинг учун ҳам юқоридаги
туманларда одамларнинг касалланиш даражаси ҳамда тупроқ, сув ва хавода
пестицидлар миқдори жуда юқори.
Шуни ҳам афсус билан айтиш жоизки, Ўзагрокимѐҳимоя томонидан фақат
давлат ташкилотлари хисобидаги ерларга кимѐвий ишлов бериш вазифаси
юклатилган. Мазкур ташкилот мутахассислари зиммасига фермер хўжаликлари ва
оила томорқаларида амалга оширилаѐтган кимѐвий кураш чораларини назорат қилиш
вазифасини юклатиш керак. Чунки уларгина касаллик ва зараркунанларни
идентификация қилиш, кураш чорасини қўллаш бўйича етарли назарий ва амалий
билим ҳамда малакага эгадирлар. Ўзагрокимѐҳимоянинг вилоят ва туманлардаги
бригадалари жойлардаги МФЙ билан ҳамкорликда махаллаларда тушунтириш
ишларини олиб бориши, шу билан бирга назорат қилиши мақсадга мувофиқ бўлар
эди.
Хулоса қилиб айтганда, ток парваришлаш ва ундан юқори ҳосил олиш,
узумнинг рақобатбардошлигини кўтариш учун токнинг касаллик ва зараркунандалари
ҳақида, уларга қарши рухсат этилган тегишли кимѐвий моддаларни ишлатиш
борасида, ишлов бериш муддатлари ва қоидалари тўғрисида маълумотларга эга
бўлиш зарур деб ҳисоблаймиз.
Токзорларга кимѐвий ишлов беришни махсус тайѐргарликдан ўтган
шахслар амалга ошириши керак. Бунда албатта гигиеник талабларга ва хавфсизлик
чораларига амал қилиниши зарур.
Ишлов берилишини назорат қилиш мақсадида Ўзагрокимѐҳимоянинг
туманлардаги ўсимликларни ҳимоя қилиш бригадалари МФЙ билан ҳамкорликда
махаллаларда тушунтириш ишларини олиб бориши керак. Бунинг учун уларга
инспекция мақомини бериш мақсадга мувофиқ бўлади.
244
Д.Т. Юсупова - доц., ТДИУ
М. Азизуллаев - магистрант, ТДИУ
Do'stlaringiz bilan baham: |