―ИҚтисодиёт‖ факультети



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

Фаровонлик кўрсаткичлари
151
 
 
Фаровонлик 
Кўрсаткичлар 
Бандлик 
Аҳоли бандлиги; 
Аҳоли реал даромади; 
Жини коеффиценти; 
Инсон тараққиѐти коеффиценти. 
Жами бойлик 
Жами ресурслар қиймати; 
Саводхонлик даражаси. 
Ресурс 
манбаларига эга 
болиш 
Тоза ичимлик суви; 
Тоза ҳаво; 
Санитария; 
Электр энергия манбаларига эга бўлиш. 
Соғлиқни сақлаш 
Ичимлик сувидаги зарарли кимѐвий моддалар миқдори; 
Ҳаво ифлосланиши натижасида касалланган одамлар сони. 
151
http://www.greengrowthknowledge.org/country-data/source-information#313 - БМТнинг 
―Яшил ўсиш маълумотлар базаси‖ веб сайти маълумотлари асосида муаллиф томонидан 
тузилган. 


240 
Ушбу маълумотлар MODIS Aerasol Optical Depth (АОD) томонидан 
параметрланган ва мамлакат миқдори ҳар бир кубометр учун микрограмда PM2.5 га 
ўртача республика даражасига қараб ҳисобланган моделдан олинган. 
Санитария ҳолати - яхшиланган санитария иншоотларидан фойдаланадиган 
аҳоли улушини билдиради. Яхлитлаштирилган санитария иншоотлари қаторида 
сувни тозалаш (канализация тизимига, септик қудуққа, қудуқли дренаж 
тармоқларига), шамоллатилган яхшиланган қувурлар ва хожатхона-иншоатларини ўз 
ичига олади. 
Тоза ичимлик суви манбаига эга болиш - тоза ичимлик сув манбасининг аҳоли 
улушига мос келишидир. Ривожланган ичимлик сув манбаи ўз ичига ичимлик суви 
(уйдаги, участкада ѐки боғда жойлашган қувурли маиший сув алоқаси) ва бошқа 
ишлаб чиқилган ичимлик суви манбалари (омборлар ѐки стрелкалар, қувурли 
қудуқлар ѐки қудуқлар, сақланган қазиш қудуқлари, қўриқланадиган булоқлар ва 
ѐмғир суви йиғиш). 
―Яшил иқтисодиѐт‖ни яратиш ва ривожлантиришнинг жаҳон тажрибаси 
кўрсатишича, бу жараѐн узоқ муддатли давр, катта миқдорда инвестициялар талаб 
этиши, асосий эътибор қайта тикланадиган энергия манбаларидан самарали 
фойдаланиш, 
энергияни 
тежайдиган 
технологияларни 
ривожлантиришга 
қаратилганлиги билан ажралиб туради.
―Яшил иқтисодиѐт‖ни жадал ривожлантириш омилларидан бири ушбу соҳага 
инвестициялар сарфлаш кўламини кескин ошириш ҳисобланади. 
Биргина 2017 йилда 60,7 трлн. сўмлик асосий капиталга киритилган 
инвестициялар ўзлаштирилди ва 2016 йилга нисбатан 7,1 %га ўсди. Натижада, асосий 
капиталга киритилган инвестицияларнинг ЯИМ ҳажмидаги улуши 24,4 %ни ташкил 
этиб, ўтган йилга нисбатан 0,2% га ортди. 
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар 
стратегиясида иқтисодиѐтни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор 
йўналишлари бўйича иккинчи бандда иқтисодиѐтда энергия ва ресурслар сарфини 
камайтириш, ишлаб чиқаришга энергия тежайдиган технологияларни кенг жорий 
этиш, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш, 
иқтисодиѐт тармоқларида меҳнат унумдорлигини оширишга алоҳида аҳамият 
қаратилган . 
Бугунги кунда энергия тежамкорлигини ошириш, экологик тоза, ноанъанавий 
ва қайта тикланувчан энергия манбаларидан фойдаланиш кўламини янада 
кенгайтириш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Чунки қайта тикланувчи энергия 
манбаларидан унумли фойдаланиш ер ости бойликлари заҳираларини тежаш 
баробарида атроф-муҳитга чиқарилаѐтган зарарли газларнинг миқдорини камайтириш 
имконини беради. Шу боис бутун дунѐда иқтисодиѐтнинг турли соҳаларида муқобил 
энергия манбаларидан фойдаланишга катта эътибор қаратиляпти.
Президентимиз Шавкат Мирзиѐевнинг 2017 йил 26 майдаги ―2017-2021 
йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиѐт 
тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари 
дастури тўғрисида‖ги қарори бу борадаги саъй-ҳаракатларни янги босқичга кўтарди, 
десак муболаға бўлмайди.
Ушбу ҳужжат 2017-2021 йилларда ялпи ички маҳсулотнинг энергия сиғимини 
янада қисқартириш, маҳсулот таннархини камайтириш ва қайта тикланувчи манбалар 
энергиясидан фойдаланишни кенгайтиришга йўналтирилганлиги билан аҳамиятга эга. 


241 
Унга кўра яқин истиқболда устувор вазифа сифатида иқтисодиѐтнинг энергия ва 
ресурс сиғимини қисқартириш, ишлаб чиқаришга энергияни тежайдиган 
технологияларни кенг жорий қилиш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан 
фойдаланишни кенгайтириш, меҳнат самарадорлигини ошириш кўзда тутилмоқда.
Хусусан, қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантиришнинг мақсадли 
параметрларига асосан 2025 йилга келиб электр энергиясини ишлаб чиқариш 
қувватлари таркибида қайта тикланувчи энергия манбаларининг ҳиссасини 12,7 
фоиздан 19,7 фоизга етказиш кўзда тутилмоқда. Бунда гидроэлектростанциялар 
улушини 12,7 фоиздан 15,8 фоизга, қуѐш энергетикаси 2,3 фоизга ҳамда шамол 
энергетикаси 1,6 фоизга етказиш режалаштирилган.
Шу билан бирга, қарорга асосан 2017-2025 йилларда қайта тикланувчи 
энергетикани ривожлантириш бўйича умумий қиймати 5,3 миллиард доллар бўлган 
810 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилмоқда.
Қолаверса, ижтимоий соҳа ва аграр сектор объектларида замонавий энергияни 
тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳисобидан 56,5 миллион куб метрдан ортиқ 
табиий газ ҳамда 807,3 миллион kwt соатдан ортиқроқ электр энергиясини тежаб 
қолишга эришилади.
Аҳоли учун кафолатланган энергия ресурсларининг очиқлигини таъминлашга 
қаратиладиган чора-тадбирлар эса узоқ қишлоқ ҳудудларида аҳолининг ҳаѐт 
сифатини яхшилаш ва уларнинг фаровонлигини оширишга хизмат қилади. 
 
A. Ibodullayev - TMI 
B.A. Mansurov - talaba, TMI 

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish