―ИҚтисодиёт‖ факультети


Қишлоқ хўжалигида инновацион инфратузилмани ривожлантиришнинг айрим



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

Қишлоқ хўжалигида инновацион инфратузилмани ривожлантиришнинг айрим 
масалалари 
Иқтисодиѐтни, жумладан, қишлоқ хўжалиги ва унинг инфратузимасини
инновацион ривожланиш йўлига ўтказиш бугунги куннинг энг долзарб 
масалаларидан бирига айланган.
Қишлоқ хўжалиги тармоғини жадал ва барқарор ривожлантириш, мамлакат 
озиқ-овқат хавфсизлигини кафолатли таъминлаш, соҳанинг экспорт салоҳиятини, 
рақобатбардошлигини ошириш кўплаб омилларга боғлиқ. Жумладан, қишлоқ 
хўжалиги тармоғининг жадал ва барқарор ривожланишида унга хизмат кўрсатувчи 
инфратузилма субъектларининг ўрни ва аҳамияти катта. Чунки қишлоқ хўжалиги 


219 
тармоғини барқарор ва самарали ривожлантириш уни ўзига хос бўлмаган 
функциялардан озод қилиш талаб қилинади. Яъни, фермер ва деҳқон (шахсий 
ѐрдамчи) хўжаликлари ўз фаолияти учун зарур бўлган барча моддий-техника 
ресурсларга эга эмаслиги туфайли бу хизматлар махсус ихтисослашган инфратузилма 
субъектлари томонидан амалга оширилиши мақсадга мувофиқ.
Бугунги кунда фермер хўжаликларининг бир қисми ер ҳайдаш, ариқ ва 
зовурларни қазиш, тозалаш, маъданли ўғитларни хўжаликка олиб келиш, ўсимлик ва 
чорва молларини касалликлардан ҳимоя қилиш мақсадида кимѐвий воситалардан 
фойдаланиш, зооветеринария хизматлари ташкил этиш, етиштирилган маҳсулотларни 
ташиш, сақлаш каби хизматларни ўзлари мустақил ташкил этиш имкониятларига эга 
эмаслар. Улар бу каби хизматларнинг аксарият қисмини мустақил фаолият юритувчи 
инфратузилма субъектларидан маълум ҳақ тўлаш эвазига олишга мажбурлар. Фермер 
хўжаликлари фаолият олиб бораѐтган ҳудудларда кенг қамровли, ишларни ўз вақтида 
ва сифатли ҳамда арзон нархларда бажара оладиган инфратузилма хизматларини 
шаклланиши ва ривожланиши жуда муҳим амалий аҳамиятга эга масала ҳисобланади.
Инфратузилма лотинча сўз бўлиб, infra - қуйи, асос, structura - тузилма, 
жойлашув маъносини ифодалайди. Инфратузилма реал сектор тизимидаги 
субъектларнинг ўз функцияларини самарали бажаришлари учун шароит яратиб 
берувчи, хизмат кўрсатувчи субъектлар мажмуасидир.
Инновацион 
иқтисодиѐтни 
шакллантириш 
шароитида 
инфратузилма 
мажмуасида ҳам инновацион ривожлантириш жараѐнига ўтиш талаб қилинмоқда.
Инновацион 
инфратузилма 
миллий 
инновацион 
тизимнинг 
асосий 
элементларидан бири бўлиб, ўз ичига ҳуқуқий, модиявий, ижтимоий-иқтисодий ва 
информацион институтларни қамраб олади. Унинг асосий мақсади жамият манфаати 
учун амалга оширилаѐтган инновацион фаолиятни самарадорлигини оширишни 
таъминловчи инфратузилма субъектлари тизимини шакллантириш ва уларни 
самарали фаолият олиб боришини таъминлашдир.
Қишлоқ хўжалигини истиқболда ривожлантириш фақатгина қишлоқ 
хўжалигини қўллаб-қуваатлаш чоралари билан амалга ошириш мумкин эмас ва бу 
кутулган ижобий натижаларни бермайди. Бу стратегик вазифани бажарилишининг 
асосий талаби қишлоқ хўжалигинигина эмас балки қишлоқ ҳудудларини комплекс 
ривожлантириш, 
ушбу 
ҳудудларда 
барча 
шарт-шароитларни, 
жумладан 
инфратузилма субъектларини яратиш, аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш 
масалаларини ҳал этиш билан самарали ечилиши мумкин.
Қишлоқ хўжалигининг инфратузилмаси мажмуасини шартли уч гуруҳга бўлиш 
мақсадга мувофиқ: 
Биринчи гуруҳ ишлаб чиқариш инфратузилмаси бўлиб, унга қишлоқ хўжалиги 
фаолияти билан шуғулланувчи субъектларга техника ва техник сервис хизматлари 
кўрсатувчилар, ѐқилғи мойлаш, электор энергия, уруғлик, кўчат, маъданли ўғитлар, 
кимѐвий воситалар, дори дармонлар, сув етказиб берувчилар, ўсимликларни касаллик 
ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш, зооветеренария хизматлари кўрсатувчилар, 
етиштирилган маҳсулотларни тайѐрлаш, сақлаш, қадоқлаш, алоқа, транспорт 
хизматлари ҳамда қурилиш ишларини бажарувчи субъектлар киради. 
Қишлоқ хўжалиги инфратузилмасининг иккинчи гуруҳи ижтимоий 
инфратузилма ҳисобланиб, унга қишлоқ жойлардаги уй-жой ва коммунал хўжалик 
тизими, мактабгача таълим муассасалари, ўрта умумтаълим мактаблари, академик 
лицей, касб-ҳунар коллежлари, ўқув курслари, марказлари, соғлиқни сақлаш 
муассасалари, ахборот-ресурс марказлари, клублар, маданият саройлари, аҳолига 


220 
маиший хизмат кўрсатиш, спорт иншоатлари, ахборот тарқатувчи субъектлар ва 
қишлоқ хўжалиги учун олий маълумотли кадрлар тайѐрловчи муассасалар, илмий-
тадқиқот институтлари ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатиш субъектлари киради.
Қишлоқ хўжалиги инфратузилмасининг учинчи гуруҳи бозор инфратузилмаси 
бўлиб, унга тижорат банкларининг қишлоқ ҳудудида жойлашган филиал ѐки мини 
банклари, инвестицион компаниялар, лизинг ва суғурта фаолияти билан 
шуғулланувчи субъектлар, ихтисослашган фирма дўконлари, деҳқон бозорлари, товар 
ва ҳомашѐ биржалари, савдо ярмаркалари, брокерлик хизматлари, аукционлар, 
реклама агентликлари, қишлоқ хўжалигида тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга 
йўналтирилган жамғарма ва марказлар киради. 
Иқтисодиѐт ривожининг ҳозирги босқичида рақобат муҳитининг кескинлашуви 
инновацияларга эътиборни кучайтиришни ҳаѐтий заруратга айлантирмоқда. 
Ривожланган 
давлатлар 
инновацион 
иқтисодиѐтни 
юзага 
келтириш 
ва 
ривожлантириш борасида катта муваффақиятларга эришмоқда. Жумладан, қишлоқ 
хўжалиги тармоғини инновацион ривожлантиришга эътибор кескин кучаймоқда. Бу 
ўз навбатида тармоққа хизмат қилувчи инфратузилма субъектларини ҳам 
инновацион ривожланиш йўлига ўтказишни талаб қилади.
Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалиги тармоғига хизмат қилувчи 
инновацион инфратузилма таркибига қишлоқ хўжалигининг муаммоларига ечим 
изловчи юртимизда мавжуд илмий-тадқиқот институтлар, лобараториялар, бизнес-
инкубаторлар, технопарклар, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, консальтинг-
маслаҳат марказларини киритиш лозим деб ҳисоблаймиз. Бугунги кунда Ўзбекистон 
Республикаси Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази таркибига кирувчи 
Қишлоқ хўжалиги иқтисодиѐти илмий-тадқиқот институти, Қишлоқ хўжалигини 
механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти, Пахта селекцияси, 
уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, Дон ва 
дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти, Академик М.Мирзаев номидаги 
боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти, Сабзавот, полиз 
эктинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти, Ўсимликшунослик илмий-
тадқиқот институти, Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти, 
Тупроқшунослик 
ва 
агрокимѐ 
илмий-тадқиқот 
институти, 
Чорвачилик, 
паррандачилик ва балиқчилик илмий-тадқиқот институти ҳамда Ипакчилик илмий-
тадқиқот институтлари фаол иш олиб боришмоқда. Бундан ташқари қишлоқ 
хўжалиги учун олий маълумотли кадрларни тайѐрлаш билан шуғулланувчи олий ўқув 
юртлари ва уларнинг қошида ташкил этилган кўплаб илмий лобораториялар, 
марказлар мавжуд. Кейинги йилларда мамлакатимиз иқтисодиѐтида бизнес-
инкубаторлар, технопарклар, инновацион марказлар, тадбиркорларни қўллаб-
қувватлаш жамғармалари, консальтинг-маслаҳат хизмати марказлари ташкил 
топмоқда.
Бизнинг фикримизча мамлакат агросаноат мажмуасини ривожлантириш 
масалаларига берилаѐтган жиддий эътибор доирасида айнан қишлоқ хўжалигига 
хизмат кўрсатувчи инновацион инфратузилма субъектларини жиддий ва жадал 
ривожлантириш чораларини кўришга устиворлик бериш мақсадга мувофиқ. Шу 
мақсадда янги илмий тадқиқот институтлари, марказлар, илмий лобораториялар, 
бизнес-инкубаторлар, агротехнопарклар ташкил этилиши, ҳозирда фаолият 
юритаѐтган илмий тадқиқот институтлари ва марказларнинг моддий техник базаси ва 
имкониятлари жиддий кенгайтириш, яхшилаш лозим. Уларнинг фаолиятига баҳо 
бериш, ходимларини моддий рағбатлантиришни қишлоқ хўжалиги тармоғининг 


221 
якуний кўрсаткичлари билан боғлаш чораларини кўриш мақсадга мувофиқ деб 
ҳисоблаймиз.
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги инфратузилмасининг ҳозирги 
ҳолатини таҳлили соҳа ривожида юзага келган тенденцияларни кузатиш ҳамда айрим 
ўз ечимини кутаѐтган муаммолар борлигини кўриш имконини беради. Бу тенденция 
ва муаммоларни қуйидагича ифода этиш мумкин: 
- қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи инфратузилма субъектлари, айниқса 
инновацион инфратузилма субъектлари ҳудудлар бўйича рационал шаклланмаган ва 
жойлашмаган;
- қишлоқ хўжалиги фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик субъектларининг 
талабини, буюрмаларини ўрганадиган, бу маълумотларни таҳлил қилиб, уларни 
қондириш билан шуғулланадиган марказлашган тизим шаклланмаган; 
- инфратузилма субъектлари бир-бири билан ўзаро боғланиши, алоқалари 
деярли мавжуд бўлмаганлиги сабабли ўзаро ѐрдам тизими мавжуд эмас;
- инратузилма 
субъектларининг 
таъсис 
ҳужжатларида 
белгиланган 
функциялардан четга чиқиш ҳолатлари мавжуд; 
- инфратузилма субъектлари кўрсатадиган хизмат турлари тўғрисида 
истеъмолчи ва харидорларнинг етарлича маълумотга эга эмаслиги;
- давлат томонидан инфратузилма субъектларини қўллаб-қувватлашнинг 
талаб даражада юқори эмаслиги. Натижада инфратузилма субъектлари қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга сифатли хизмат кўрсатиш жараѐнида 
жиддий камчиликлар мавжуд. Чунки ўзи эндигина ривожланиш йўлини тутган 
инфратузилма субъектлари кўплаб товарларни қайси давлатдан олиб келиш самарали 
эканлигини билишмайди. Бу борада давлатнинг қўллаб-қувватлаши талаб даражасида 
бўлмоғи мақсадга мувофиқ. Давлат хориждан олиш мумкин бўлган товарлар бўйича 
тўлиқ маълумотларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ва 
инфратузилма субъектларига етказиши, лозим бўлганда талаб қилинаѐтган 
товарларни импорт қилиб мамлакатга олиб келиши мақсадга мувофиқ. Ёки бу 
товарларни ўзимизда ишлаб чиқариш чораларини кўриши ушбу муҳим муаммони 
ечими бўлиши мумкин. 
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришини диверсификациялаш 
жараѐни натижасига инфратузилма субъектларининг мослашувида жиддий 
камчиликларнинг мавжудлиги. Кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 
бозорини ўрганиш натижасида кўплаб турдаги янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш 
йўлга қўйилди. Жумладан, ўсимликчиликда киви, аппелсин, мандарин, коврак, 
қалампир, абу жаҳл тарвузи, қизил мия ва х.з., чорвачиликда қуѐнчилик, туячилик, 
туя қуш, балиқчилик янгидан ташкил этилмоқда. Бу маҳсулотлар ўзига хос 
инфратузилмани шакллантириш ва ривожлантиришни талаб қилади.
Бугунги кунда деҳқон (шахсий ѐрдамчи) хўжаликларининг инфратузилма 
субъектлари хизматларига эҳтиѐжи кескин ошиб бормоқда. Айниқса улар қишлоқ 
хўжалиги экинларининг тезпишар, сувсизлик ва касалликларга чидамли навларининг 
уруғларига, мева ва узум кўчатларига, ўсимликларни касаллик ва заракунандалардан 
ҳимоя қилиш воситаларига бўлган талаби жуда катта. Аммо бу каби хизматларни 
кўрсатувчи инфратузилма субъектлари жуда кам ва мавжудлари ҳам асосан йирик 
шаҳарларда жойлашган. Улар билан фермер, деҳқон (шахсий ѐрдамчи) хўжаликлар 
ўзаро суст боғланган ѐки умуман боғланмаган. Фермер, деҳқон (шахсий ѐрдамчи) 
хўжаликлар улар тўғрисида билишмайди, эшитганларнинг катта бир қисми 
компьютер, интернет тизимидан фойдаланиш имконияти йўқлиги сабабли ўзаро 


222 
алоқага киришмаганлигини кузатиш мумкин. Бизнинг фикримизча ҳар бир туманда 
фермер, деҳқон (шахсий ѐрдамчи) хўжаликлари учун бу борада махсус 
ихтисослашган хизмат кўсатувчи тизим яратиш лозим. Туман ҳудудларини бир неча 
зонага тақсимлаб, ҳар бир кичик ҳудудда ҳафтада камида бир марта фермерлар, 
деҳқон (шахсий ѐрдамчи) хўжаликлари раҳбарлари билан очиқ мулоқот ташкил 
этишлари лозим. Улар фермер ва деҳқон (шахсий ѐрдамчи) хўжаликларига 
маълумотлар бериш билан бир қаторда уларнинг талаб ва эҳтиѐжларини ўрганиши 
(йиғиши) ва уларни қондириш чораларини кўриш билан шуғулланишлари лозим деб 
ҳисоблаймиз. 5 йил солиқ ва турли мажбурий тўловлардан озод қилиш, уларга 
имтиѐзли кредитлар ажратиш йўли билан ушбу фаолият билан шуғулланувчи 
инфратузилма субъектларини қўллаб-қувватлаш мумкин.
Бу инфратузилма субъектларининг самарали фаолияти натижасида фермер ва 
деҳқон (шахсий ѐрдамчи) хўжаликлар сифатсиз уруғ, кўчат, касаллик ва 
заракунандалардан ҳимоя қилиш воситалари олишдан, яъни алданиб қолишдан 
ҳимояланган бўлар эди. Бу эса албатта қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини 
барқарор ва самарали ривожланишини таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат 
қилади. 

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish