―ИҚтисодиёт‖ факультети


Агросаноат мажмуи корхоналари фаолиятини суғуртавий



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

А.А. Ядгаров - и.ф.н., доц., ТДИУ
 
Агросаноат мажмуи корхоналари фаолиятини суғуртавий
ҳимоялашнинг долзарб масалалари
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиѐев, ―Бугунги ва эртанги 
тараққиѐтимиз бевосита боғлиқ бўлган қишлоқ хўжалиги соҳасидаги таркибий 
ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Айниқса, қишлоқ хўжалик экинларини 
жойлаштиришда анъанавий ѐндошувлардан воз кечиб, деҳқонлар даромадини 
кўпайтирадиган, 
экспортга 
йўналтирилган 
маҳсулотларни 
етиштиришга 
инвестициялар жалб қилинаѐтгани сизларга яхши маълум‖ деб таъкидлаб ўтган
137

Макроиқтисодий барқарор ўсишини таъминлашда амалга оширилаѐтган 
ислоҳотлар натижасида ишлаб чиқариш тармоқлари билан биргаликда қишлоқ 
хўжалигининг ҳам ўзига хос ўрни мавжуд. Дарҳақиқат, бугунги кунда қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш тармоқларини қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотлари билан ҳамда мамлакатимиз аҳолисини эса озиқ-овқат маҳсулотлари 
билан таъминлашда фаол иштирок этиб келмоқда.
Ўзбекистонда амалга оширилаѐтган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида 
республика иқтисодиѐтининг жаҳон хўжалигига кириб бориши ва қишлоқ 
137
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг Ўзбекистон Республикаси 
мустақиллигининг йигирма олти йиллигига бағишланган тантанали маросимидаги нутқи // 
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги № 9. 2017.


217 
хўжалигида яратилаѐтган маҳсулотларимиз алоҳида эътиборга лойиқдир. Қишлоқ 
хўжалиги ва унга хизмат қилувчи агросаноат мажмуаси корхоналари фаолиятини 
суғурталаш тизимини тубдан такомиллаштириш бугунги кунда ўз ечимини кутаѐтган 
долзарб масалалардан биридир.
Ўзбекистон Республикаси хавфли деҳқончилик зонасида жойлашган, баъзи 
ҳолларда сув танқислиги ва бошқа стихияли ҳодисаларнинг рўй бериш оқибатида 
катта талофатларнинг содир бўлиши аграр соҳа вакиллари фаолиятига жиддий таъсир 
этмай қуймайди. Бу эса мамлакат аграр секторини табиий офатлар таъсирига узвий 
боғлиқ бўлиб, унинг барқарор ривожланишига тўсқинлик қилиши мумкин. Шу 
нуқтаи назардан агросуғурта тизими мазкур ҳолатда турли муаммоларнинг самарали 
ечими сифатида майдонга чиқади.
Агросуғурта 
табиий 
хавф-хатарларни 
бошқаришнинг 
энг 
самарали 
воситаларидан бири ҳисобланиб, жумладан, халқаро тажрибасига таянадиган бўлсак, 
қишлоқ хўжалиги сектори фаолиятининг самарадорлиги ва барқарорлигини 
таъминлашда агросуғурта муҳим роль ўйнайди. Республикамизда агросуғуртанинг 
самарали тизими қишлоқ хўжалиги корхоналарининг табиий ҳодисалар бўлиш 
оқибатида иқтисодий даромадларининг кескин ўзгаришининг олдини олиш, уларнинг 
молиявий ҳолатини яхшилаш учун шарт-шароитлар яратиб бериш, аграр секторнинг 
инновацион ва инвестицион имкониятларини янада ошириш имконини берувчи 
самарали восита ҳисобланади. 
Ўзбекистон агросаноат мажмуаси улкан экспорт салоҳиятига эга бўлиб, бу 
серқуѐш заминда етиштирилаѐтган мевалар, сабзавот ва полиз маҳсулотлари дунѐ 
бозорларида мустаҳкам ўрин эгаллаши мумкин. Халқаро давлатларнинг 
мамлакатимизда етиштирилаѐтган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган 
талабанинг ортаѐтганлиги бежиз эмас.
Қишлоқ хўжалиги тармоғини суғурталашда суғурта муассасаларининг 
иштирокини ошириш, агросуғурта тизими ривожида ислоҳотлар олиб бориш соҳа 
олдида турган ва ўз ечимини кутаѐтган масалалардан ҳисобланади. Бунинг таъсирида 
кўплаб ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш обеъктлари фаолиятининг тугатилишига 
сабаб бўлди. Бу ҳолатда эса суғурта компанияларнинг моддий ѐрдами туфайли ишлаб 
чиқариш тармоқлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ўзининг иқтисодий салоҳиятини 
қайтадан тиклашига ижобий жиҳатдан ѐрдам бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси миқѐсида бугунги кунда ―Ўзагросуғурта‖ АЖ нинг 
14 та филиал, 200 га яқин бўлинмалар ва аҳоли гавжум бўлган жойлардаги 521 та 
суғурта шаҳобчасига эга. ―Ўзагросуғурта‖ АЖ томонидан 2017 йил фаолияти 
давомида жами 3,3 миллион тадан зиѐд суғурта шартномаларини тузилиб, 134,1 
миллиард 
сўм 
миқдорида 
суғурта 
мукофотлари 
ҳисобига
44,4 триллион сўм миқдорида суғурта жавобгарлиги олинди. Олинган мажбуриятлар
доирасида мижозларга 93,3 миллиард сўм миқдорида суғурта товонлари тўлаб 
берилди
138

―Ўзагросугурта‖ АЖ суғурта портфелининг мажбурий суғурта тури бўйича 
(транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мабжурий суғурта
қилиш, Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш, 
Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш) 40 фоиз,
Қишлоқ хўжалиги қалтисликларини суғуртаси ҳамда аҳолининг суғуртаси бўйича
138
"Ўзагросуғурта" АЖ Бошқаруви Молия департаменти маълумотлари асосида.


218 
42 фоизни, бошқа ҳуқуқий шахсларни комплекс суғурталаш тури бўйича жами 
портфелнинг 18 фоизини ташкил этди. 
Агросуғурта тизимига бўлган муносабат ва ишонч айнан, агросуғурта тизимида 
суғурта товонларини доимий равишда ўз вақтида тўлаб бориш муҳитини 
шакллантириш орқали суғурта тизими фаолиятини янада барқарор ривожланишига 
муҳим замин яратади. Шунингдек, бугунги кунда барча соҳалар каби агросуғурта 
тизими фаолиятида ҳам йиғилган суғурта мукофотларининг маълум бир қисмини 
илмий-тадиқоқотларга йўналтириш орқали соҳадаги инновацион фаолликни янада 
ривожлантиришга ҳамда агросуғурта хизматларини ривожланиши орқали қишлоқ 
хўжалиги корхоналарининг маълум даражада иқтисодий манфаатларининг юқори 
бўлишига имконият яратилади. 
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, агросаноат мажмуи корхоналари 
фаолиятидаги рискларни суғурталаш тизимини такомиллаштиришда қуйидагиларни 
амалга ошириш мақсадга мувофиқдир:

қишлоқ хўжалиги корхоналарида фаолият юритаѐтган ходимларни 
ижтимоий ҳимоя қилишда иш берувчиларни фуқаролик жавобгарлигини мажбурий 
суғурта қилиш соҳасини кенг жорий этиш; 

қишлоқ хўжалиги корхоналарида фаолият юритаѐтган ходимларни 
ижтимоий ҳимоя қилишда иш берувчиларни фуқаролик жавобгарлигини мажбурий 
суғурталаш соҳаси ривожида тарғибот ва тушунтириш ишларини тўғри йўлга қўйиш;

қишлоқ хўжалиги корхоналарида фаолият юритаѐтган турли соҳаларда риск 
юқори корхоналарда барча ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишда иш берувчиларни 
фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш механизмини самарали жорий 
қилиш масаласида иш берувчиларга унинг фойдалалиги жиҳатларини ѐритиб бериш;

қишлоқ хўжалиги корхоналарида фаолият юритаѐтган корхоналарнинг барча 
мол-мулкларини 
суғурталашда 
доимий 
суғурталанувчилар 
учун 
бонусли 
таърифларни жорий этиш; 

қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳосилини суғурталаш бўйича янги методик 
тавсиялар ишлаб чиқиш; 

қишлоқ хўжалиги корхоналарида мавжуд техник воситалар ва барча турдаги 
буюмларни суғурталаш механизмини такомиллаштириш; 

қишлоқ хўжалиги корхоналарида фаолият юритаѐтган корхоналарга ва 
ишчи-ходимларига кўрилган зарарни ўз вақтида ва доимий қоплашда компания 
ташаббус кўрсатиши ва шу орқали компаниялар ишончли ҳамкорга айланиши лозим. 
 
Р. Хакимов - и.ф.н., доц., ТИҚХММИ

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish