Оила вакиллари гултожбаргларини тузилишига қараб 4 та типга бўлиш мумкин:
1.Найчасимон гуллар. Бундай гулларни гултожибарглари тўғри икки жинсли қўнғироқсимон, 5 тишли.
Гул формуласи: *♀♂ Са(5)-0 Со(5)А5 G(2)
2.Тилсимон гуллар. Гултожибарги нотўғри, икки жинсли, 5 тишли, узун тилсимон пластинкадан иборат.
Гул формуласи: ↑ ♀♂ Са(5)-0 Со(5)А5 G(2)
3. Сохта тилсимон гуллар. Бу хилдаги гулларнинг гултожибарглари ҳам нотўғри. Бундай гуллар фақат уруғчидан ташкил топган.
Гул формуласи: ↑ ♀ Са(5)-0 Со(3)ёки (3+2)А0 G(2)
4. Воронкасимон гуллар. Буларнинг гултожибарглари нотўғри, тишлари 5 та, улар бир текисда эмас, паст-баланд бўлади. Чангчиси ҳам уруғчиси ҳам бўлмайди. Улар саватчанинг четки қисмларида жойлашган бўлиб, ҳашаротларни жалб қилиш учун хизмат қилади.
Гул формуласи: ↑ Са(5)-0Со(5-7) А0 G0
Бу оила вакиллари гул тузилишига қараб 2 та оилачага бўлинади.
1. Сутчўпдошлар (Lactucoideae) оилачаси (тилчасимонлар оилачаси). Бу оилача вакилларининг тўпгули (саватчаси) асосан тилсимон гуллардан ташкил топган. Бу оилачага ўсимликларнинг саватчасидаги барча гуллар тилчасимон, нотўғри, икки жинслидир. Вакиллари:
1. Одиий қоқиўт (Таrахасum оfficinale). Кўп йиллик ўт. Илдизида инулин тўпланади. Барглари витаминга бой.
2. Оддий сачратқи (Сichorum intubus). Кўп йиллик ўт. Доривор ўсимлик.
3. Татар сутўт (Lасtuса tatarica). Кўп йиллик ўт. Бегона ўт.
4. Сабзавот бўзтикони (Sonchus oleraceus). Бир йиллик ўт. Бегона ўт.
5. Тоғсақич (Scorzonera tau-saghlus). Чала бутача. Каучукли ўсимлик.
6. Эчки соқоли (Тragopogon malicue). Кўп йиллик ўт киради.
2. Қоқиўтдошлар (Asterideae) оилачасига (найчагуллилар оилачаси) кирувчи турларнинг саватчаси асосан найсимон гуллардан иборат. Бу оилача вакиллари саватчаларидаги гулларининг ҳаммаси найсимон, баъзан икки лабли ёки ҳар-хил бўлиши мумкин. Вакиллари:
1. Оддий кунгабоқар (Helianhus annuus). Бир йиллик ўсимлик.
2. Эрмон (Аrtemisia absinthum). Кўп йиллик ўт. Доривор ўсимлик. Чўл, адир ва тоғ зоналарида ўсади.
3. Оддий бўйимодарон (Аchillea millefolium). Кўп йиллик. Доривор ўсимлик.
4. Мойчечак (Маtricaria recutita). Бир йиллик ўт. Доривор ўсимлик.
5. Кўзтикан (Сеntaurea iberica). Икки йиллик ўт.
6. Ўрмаловчи какра (Асreptilon repens). Кўп йиллик ўт. Бегона ўт.
Аҳамияти: Оила вакиллари орасида мой берувчи ўсимликлар бўлиб, уларнинг уруғини таркибидаги мойи озиқ-овқатга ишлатилади. Бундан ташқари баъзи турлари бўёқ берувчи, каучук сақловчи, доривор ва манзарали ўсимликлар ҳисобланади. Шунингдек, чорва, қоракўл қўйлари учун ем-ҳашак ўсимликлари ҳисобланади.
Андиз (Inula) туркуми вакиллари кўп йиллик, икки йиллик ёки бир йиллик ўт ўсимликлар. Туркум 100 та турдан иборат. Марказий гуллари найчасимон, икки жинсли. сариқ рангли. Андизларнинг 9та тури Ўзбекистонда ўсади. Сариқ андиз (Inula grandis) тоғ этакларида тарқалган. Илдизидан турли хасталикларни даволашда фойдаланилади.
Кунгабоқар (Helianthus) туркумига бир йиллик ва кўп йиллик ўтлар ва баъзи туганакли ўтлар киради. Кунгабоқарнинг Ер шарида 55 та тури бўлиб, Ўзбекистонда икки тури ўсади. Кунгабоқарларнинг гуллари йирик саватчаларда ўрнашган. Саватчасининг марказидаги гуллари икки жинсли, найчасимон, саватчасининг четидаги гуллари сохта тилсимон тузилишга эга. Меваси писта, ундан мой олинади. Уруғларидаги мойнинг микдори 35-46% оралиғида бўлади.
Бўймодарон (Achillea) туркуми вакиллари кўп йиллик ўт ўсимликлар бўлиб, барглари бир неча майда бўлакчаларга ажралган. Бу туркумга 100тур кириб, Ўзбекистонда 5 тури ўсади. Туркумнинг ҳамма гурлари доривор ҳисобланади. Улар асосан тоғ ён-бағрларида, адирларда ўсади.
Шувоқ (Artemisia) туркумига кўп йиллик, бир йиллик ўтлар ва ярим буталар киради. Шувокдар туркумининг 500 га яқин тури бўлиб, Ўзбекистонда шундан 40 дан ортиқ тури усади. Шувоқларнинг ҳамма турларида эфир мойлари бўлади.
Эрмон (A.absinthium) кумушсимон туклар билан қопланган кўп йиллик ўт. Ўзбекистонда ариқ бўйларида, йўл ёқаларида, тоғ ёнбағирларида ўсади. Барглари ва Ер устки қисми тиббиётда иштаҳани очувчи ва овқат ҳазм қилишни яхшилайдиган доривор сифатида ишлатилади.
Тирноқгул (Calendula officinalis) эрта бахордан бошлаб ёз бўйи гуллайдиган бир йиллик ўт. Тирноқгул манзарали ўсим-лик сифатида Ўзбекистонда махсус хўжаликларда ва шахсий томорқаларда экилади. Ўсимликнинг гули халқ табобатида ва илмий тиббиётда доривор сифатида кўп ишлатилади.
Махсар (Carthamus) туркуми вакилларинииг гуллари икки жинсли. найсимон. Уруғи пистача, тўрт қиррали, ундан мой олинади. Ўзбекистонда махсарнинг тўрт тури ўсади.
Қокиўт (Taraxacum) туркумига кўп йиллик, икки йиллик баъзан бир йиллик, ўқ илдизли, ҳамма қисмида сут-шира сакловчи ўсимликлар киради. Бу туркумнинг Ўзбекистонда 26 та тури ўсади. Оддий қоқиўт (Taraxacum officinalis) нинг барглари илдиз бўғизида жойлаштан, кўп йиллик ўт. У аҳоли яшайдиган жойларда, йўлларнинг четларида, боғларда, бедапояларда ва ариқ бўйларида ўсади. Маҳаллий аҳоли уни тузли сувда ювиб овкатта ишлатади. Шунингдек ундан доривор ўсимлик сифатида ҳам фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |