Лоладошлар оиласи-Liliaceae.
Бу оилага 10 туркум, 470 тур киради, улардан 230 га яқини маданий ҳолда ўстирилади. Бу оилага мансуб ўсимликлар асосан ўрта иқлимли минтақаларда, Шғарбий ва Шарқий Осиёда, ҳимолайда тарқалган.
Бу оилага асосан йўғон илдиз пояли, пиёзли ёки тугунакли кўп йиллик ўт ўсимликлар киради. Баъзи дарахатлар (юкка, драцена, алеоэ кабиларлар) ва қисман лианалар киради. Барглари ланцетсимон чизиқли, баъзан элипс шакли, параллел ёки ёйсимон томирли. гули 2 жинсли актиноморф, одатда шинггил, бошоқ рўвак ва шу сингари тўп гулларга йиғилган.
Йирик гуллари якка 6 ъзоли. Гул формуласи Р3-3А3-3G3
Кўпчилигининг тугунчаси устки. Меваси чокидан чатнайдиган кўсакча. Бу оилага кирадиган туркумлардан Саврижон (Colchicum), ширач (Eremurus), пиёзгул (Lilioideae), бойчечак (usaqea) ва лола (tulipa), лилия (Lilium) кабиларни мисол қилиш мумкин.
Грейг лоласи - Тulipa gregii
Грейг лоласи лолалар туркумига мансуб бўлиб, у апрелнинг охири - майнинг бошларида адир ва тоғларнинг қуйи қисмидаги ёнбағирларда очилади йирик гулли, кўркам ўсимлик. Бўйи 20 - 45 см. Пиёзи тухумсимон ёки юмалоқ. Барглари 3-4 дона устида тўқ бинафша рангли доғлари бор. Гули битта, йирик сарғиш - қизил ости қора доғли чангчи иплари қора ва сариқ, чангдонлари сариқ бинафша ранг ёки кулранг. Унинг меваси 3 чаноққа бўлиниб очиладиган кўсакча, июлда пишади. Г. лоласи уруғидан ва пиёзидан кўпаяди. Уруғдан ўсган лола 9-10 йилда пиёзчасидан ўсгани эса 4-5 йилда гуллаб уруғ беради. Унинг гули жуда чиройли. Кейинги пайтларда одамларнинг шавқатсиз юлиши пиёзчаларини ковлаб олиши натижасида жуда камайиб кетди. ҳозирги пайтда у муҳофаза қилинади ва Ўзбекистоннинг қизил китобига киритилган.
Дарахтсимон алой - Aloe arborescens Mill.
Ер юзида алоэнинг 250 дан ортиқ тури мавжуд. Улар орасида бўйи 10 м га етадиганлари ҳам мавжуд. Алоэлар ёввойи ҳолда Африкада, ҳиндистонда, мадагаскар, ва Саудия Арабистонда тарқалган. Бизда хоналарда ва иссиқхоналарда ўстириладиган алоэ Африкадан чиққан. Дарахтсимон алоэ бўйи 4 м га етадиган сершира доим яшил дарахтсимон ўсимлик пояси тик ўсувчи бўлиб пастки қисми шохланган. Поясининг асос қисмидан чиққан жуда кўп ён куртаклар ўсимликнинг вегетатив кўпайишида катта аҳамиятга эга. Барги юмшоқ, этдор, сершира яшил қиличсимон юқори томони ботиқ, пастки томони дўнг қирраси тиканли узунлиги 20-65 см қалинлиги 12-15 мм га тенг бўлиб қини билан пояда кетма кет жойлашган. Гуллари тўпбарг ўртасидан чиққан узун цилиндрсимон гул ўқига жойлашиб шингил тўпгулни ҳосил қилади. Гулқўрғони оддий тожсимон найча шаклида қизғиш гултожбаргли 6 та бўлиб 3 тадан 2 қатор жойлашган. Оталиги 6 та булар ҳам 2 қатор ўрнашган. Меваси ўтмас 3 қиррали, цилиндрсимон, кўсакча. Алоэ хона шароитда камдан кам гуллайди. Шундай қилиб лоладошлар оиласига бир ва кўп йиллик ўсимликлар киради. Уларни ичида алоэ сингари дориворлари ҳам, лола каби манзарали ўсимликлар ҳам кўп учрайди.
Алоэ таркибида антрацен унумлари, смола, эфир мойлари сақлайди. У тиббиётда турли хил касалликларда, хусусан, ични юмшатадиган, ўт ҳайдайдиган ва бактерацид таъсир кўрсатадиган, яллиғланишга қарши таъсир кўрсатадиган восита сифатида фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |