Бухоро давлат университети


Лоласимонлар – Liliopsida синфи



Download 12,83 Mb.
bet55/93
Sana10.03.2022
Hajmi12,83 Mb.
#488702
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   93
Bog'liq
ботаника мажмуа2017 7

Лоласимонлар – Liliopsida синфи

Лоласимонлар синфи 63000 тур, 3100 туркум, 122 та оила ва 37 та қабилани ўз ичига олади. Бу синф вакилла-рининг уруғпалласи битта. Улар асосан бир йиллик ўглардан ва баъзи дарахт (палма)симон ўсимликлардан иборат. илдизлари попук илдиз. Барглари параллел томирланган. Поясида иккиламчи йўғонлашиш йўқ, чунки буларда кам­бий ривожланмайди. Гул тузилиши хам ўзига хос оддий. Гулқўрғон бўлаклари 3 тадан бўлиб жойлашади. Ҳашаротлар ва шамол воситасида чангланади.


Лоласимонлар 4 та синфчага бўлинади: Булдуруқўткабилар, триуридкабилар, лолакабилар ва палмакабилар.
Лолакабилар (Liliidae) синфчаси
Лоласимонлар ичидаги энг катта синфчалардан бири саналган бу (синфча) вакиллари гулқўрғонининг содда тузилишга эга бўлиши билан характерланади. Уларнинг мевачибарглари апокарп типда бўлади. Синфча 21 та қабилани, 96 та оила, 2700 га якин туркум ва 5600 та­дан зиёд турни бирлаштиради.
Лоланамолар (LiIiales) қабиласи.
Қабила 9 та оилани ўз ичига олади. Савринжондошлар (Melanthiaceae) оиласи (Liliaceae оиласидан ажратилган)
Қабиладаги энг йирик бу оилага 47 туркумга мансуб, 400 тага яқин тур киради. Уларга илдизпояли ва пиёзчали куп йиллик ўтлар киради. Ер юзида анча кенг тарқалган. Гуллари актинаморф, икки жинсли, гулқўрғон бўлаклари эркин жойлашган ёки қисман туташиб найча ҳосил қилади. Чангчиси одатда 6 тадан, уругчиси 3 та мевачибаргдан таш­кил топган. Меваси кўп баргакли кўсакча.Ўзбекистонда 2 та туркумга мансуб 3 та тури ўсади.Таъкидлаш жоизки, Merendera билан Colchicium туркумлари. Олдинлари Лоладошлар (Liliaceae) оиласи таркибида бўлган. Манзаралиги жиҳатдан улар алохида ўринда туради. Кесселрниг савринжони (Colchicum kesselringii) Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоби»га киритилган. Лоладошлар (Liliaceae) оиласи
Бу оилага 10 туркумга маисуб 500 та тур киради. Ер шарининт ҳамма Жойида, айниқса Евросиё ва Европада кўп учрайди
Ўзбекистонда 4 та туркумга кирувчи 70 тага яқин турлари ўсади. Сўнги йилларда бойчечак (Gagea) ва лолалардан (Tulipa) кашф этилган янги турлар Ўзбекистан флорасининг 1941 йилда нашр этилган биринчи томига кирмаган. Оиланинг жуда кўп турлари Ўзбекистон Республикаси "Қизил китоби'та киритилган.
Таъкидлаш жоизки, Лоладошлар оиласидан 10 га якин туркум ботаника номенклатураси қоидалари асосида мустақил оила этиб ажратилган. Буларга Ўзбекистонда ўсадиган қуйидаги оилалар киради: пиёздошлар (Аlliасеае), сарсабилдошлар (Asparagaceae), ширачдошлар (Asphodelaceae), марваридгулдошлар (Convallaridaceae), ҳиацентдошлар (Hyacinthaceae), савринжондошлар (Melanthiaceae).
Лоладошлар оиласига хос мухим белгилардан яна бири ер ости қисмида пиёзбошларининг бўташидир. Гуллари йи­рик, рангли, актиноморф, икки жинсли. 6 та эркин гулқўрғон бўлакларидан иборат. Меваси кўсакча. Оиланинг жуда кўп турлари манзарали ўсимлик сифатида қадрланади.
Лолалар (Tulupa) туркуми. Ер шарида лолаларнинг 70 тури бўлиб, Ўзбеклстонда 30 га якин тури ўсади. Лолалар­нинг гулқўрғони оддий, гултожсимон. Деярли ҳамма турлари Ўзбекистон "Қизил китоби"га киритилган. Лолаларнинг гул­лари чиройли бўлганлигидан улар юлиниб поймал килинади. Уларни асраб - авайлайлик. Лолалар кўпгина мамлакатларда маданийлаштирилиб, гулчиликда катта рол ўйнайди. Бу бора-да Голландия дунёга машҳурдир. У давлатта жуда катта ишлар қилинган ва навлар етиштирилган.



Download 12,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish