Гул формуласи: *♀♂ Са(5)Со(5)А5 G (3), (2-5)
Тугунчаси пастки, Меваси кўсак ёки резавор. Уруғи эндоспермли. Қўнғироқгуллиларнинг характерли белгиси шохланган сут йўллари ва кўпчилигида ички луб қатлами бўлиши. Оила вакиллари Ер юзида кенг тарқалган.
Оила вакиллари : Тиғизгулли қўнғироқгул (Саmpanula glomerata), кўп йиллик ўт, тоғ ёнбағирларида ўсади. Кодонопсис (Соdonopsis clematidea) кўп йиллик ўт. Азинеума (Asyneuma argutum) кўп йиллик ўт.
Аҳамияти: Оила вакиллари манзарали ўсимлик. Айримлари доривор ўсимликлар ҳисобланади. Codonopsis pilosula турининг қуритилган илдизидан хитой медицинасида фойдаланилади. Codonopsis lanceolata турининг илдизидан корея ошхонларида истемол қиладилар.
Қўнғироқгул (Companula) туркумининг Ўзбекистонда 6 тури ўсади. Улар асосан тоғларда ўсади. Оила вакиллари манзарали ўсимлик сифатида жуда қадрланади.
Дуғбой (Codonopsis) туркумига бадбўй ҳидли кўп йиллик ўт киради. Унинг гули йирик қўнғироқсимон. Ўзбекистонда унинг битта (Codonopsis climatidea) тури тоғларда, дарё ва булоқ бўйларида ўсади. Дуғбой ҳўллигида бадбўй ҳидли бўлсада, қуригандан кейин у ҳидини йўқотади. Маҳаллий аҳоли бу ўсимликдан жигар хасталигини даволашда (дамламасидан) фойдаланади. Оиланинг Кўзагул (Ostrovskia magnifica) тури камёб ўсимлик сифатида Ўзбекистон Республикаси "Қизил китоби"га киритилтан. Умуман бу оила вакилларидан доривор, манзарали, эфир мойли ўсимлик сифатида кенг фойдаланиш мумкин.
ҚОҚИЎТНАМОЛАР (АSTERALES) ҚАБИЛАСИ
Бу қабилага фақат қоқиўтдошлар (мураккабгулдошлар) оиласи киради.
Қоқиўтдошлар (Asteraceae) оиласи
Бу энг катта оила бўлиб, унга 1300 га яқин туркумга мансуб 25000 тур киради. Ўзбекистонда 121 туркумга оид 566 тур ўсади.
Бу оила гули ўсимликларнинг 12-15 % ни ўз ичига олган энг катта оила ҳисобланади. Улар ер шарининг ҳамма қитъаларида турли экологик шароитларда ўсишга мослашган. Ҳаёт шакллари: кўп йиллик ва бир йиллик ўт ўсимликлар, баъзан чала бута ва тропикада дарахтсимонлари ҳам учрайди. Барглари оддий, пояга асосан кетма-кет баъзан қарама-қарши ёки халка бўлиб жойлашган. Барг япроғининг шакли ҳар-хил, ён баргсиз. Гуллари тўп гулли бўлиб, саватчада жойлашган. Саватча сиртидан бир ёки бир неча қатор ўрама баргчалар билан қопланган. Саватча ясси, бўртган ёки ботиқ гул ўрни атрофида ҳосил бўлади. Гул ўрни силлиқ ёки пардасимон, қилтиқли баъзан туқли бўлиши мумкин. Саватчада ҳосил булган гулларни сони биттадан тортиб, бир нечтагача бўлади. Улар икки жинсли, айрим жинсли ёки пуштсиз (чангчи ва уруғчилар ривожланмаган) бўлади. Гулкосача барги редукцияланиб, оддий ёки патсимон тукларга, гохо қилтаноқларга айланган. Булар мевада сақланиб қолиб, кейинчалик уруғларнинг шамол ёрдамида тарқалишига хизмат қиладиган попук (укпари) ёки кокилларга айланади. Гултожбарглари ҳамиша туташ бўлиб, тўғри ёки нотўғридир. Чангчилари 5 та, чанг иплари эркин бўлиб, чанг халтачалари бириккан ҳолда найча ҳосил қилади. Уруғчиси 1,2 та мевабаргчанинг қўшилишидан ҳосил бўлган. Тугунчаси остки. Меваси пистача.
Do'stlaringiz bilan baham: |