Зубтурумдошлар (Plantaginaceae) оиласи
Бу оилага 3 туркум, 300 тур киради. Ўзбекистонда битта туркумга мансуб 6 та тури ўсади. Зубтурумлар (Plantago) бир ёки кўп йиллик ўтлардан иборат. Барглари оддий, кетма-кет баъзан қарама-қарши жойлашган. Ўзбекистон шароитида илдиз бўғизида ёпирма барглар ҳосил бўлади. Гуллари оддий бошокда жойлашган, икки жинсли. Зубтурумлар асосан шамол воситасида чангланади. Катта зубтурум — Plantago major табобатда кўп ишлатилади. Айниқса меъда-ичак касалликларини даволашда, қонни тўхтатувчи восита сифатида шамоллашга қарши ишлатилади.
ЯЛПИЗНАМОЛАР (LAMIALES) ҚАБИЛАСИ
Бу қабилага 3 та оила киради: тизимгулдошлар, ялпиздошлар, балчиқўтдошлар.
Тизимгулдошлар (Verbenaceae) оиласи
Бу оилага дарахт, бута ярим бута ва ўт ўсимликлар киради. Барглари оддий, баъзан 4 бўлакли қарама-қарши жойлашган, ён баргчасиз. Гуллари икки жинсли, зимогорф. Гулкоса ва гултожбарглари 5 тадан, чангчиси 4 та, уруғчиси 2 та, тугунчаси устки. Меваси асосан данакча. Оилага 100 та туркумга оид 3000 тур киради. Ўзбекистонда 2 туркумга мансуб 4 та тури усади. Вакил килиб доривор тизимгул (Verbena officinales) ни олиш мумкин, у бегона ўт сифатида учрайди. Тоғмурчи ёки Марям дарахти (Vitеx agnus-caostus) бута, ўзига хос ҳид таратиб туради. Барги ва гулида эфир мойлари бор. Ўзбекистонда манзарали ўсимлик сифатида экилади.
Ялпиздошлар (Лабгулдошлар) оиласи
(Lamiaceae (Labiatae))
Бу оилага 200 туркум, 3500 тур киради. Ўзбекистонда 38 туркумга оид 214 тури усади.
Оила вакилларининг пояси 4 қиррали. Барглари оддий, пояда қарама-қарши жойлашган. Гултожбарглари икки лабли, устки лаби 2 та, осткиси 3 та гултожбаргдан иборат. чангчилари 4 та, базан 2 та. Уругчиси 2 та мевабаргли.
Улар асосан ер шарининг иссиқ ва мўъатадил иқлим худудларида тарқалган. Ҳаётий шакли тропик, субтропикларда дарахт ва бута, бизда ўт ўсимликлардир. Мухим белгилари: барглари оддий текис ёки чуқур қирқилган, пояда қарама-қарши жойлашган. Пояси 4 киррали, гуллари майда, рўвак, шингил, каллак тўпгул ҳосил қилади. Икки жинсли, зигоморф. Гулқўргони мураккаб, косача барги 5 та бирикиб ўсган, гултожбарглари ҳам 5 та бирикиб ўсган. Устки лаби 2та, пастки лаби 3та гултожбаргининг бирикиб ўсишдан ҳосил бўлган. Чангчилари сони 4 та, улардан 2 таси қисқа, баъзан чангчилари 2та бўлиб, қолгани қисқарган ёки ширадонларга айланган. Уруғчиси 2 та, мева баргчанинг қўшилишидан хосил бўлган.
Тугунчаси устки.
Гул формуласи: ↑ ♀♂ Са(5) Со(5) А 4, 2 G (2)
Меваси ёнғоқча.
Оила вакиллари: Оқ ламиум (Lamium album), Ялпиз (Мentha asiatica), Райхон (Оsimun basilicum) Ҳовлида экилади, Жамбил (Тhimus saraschanica), Арслон қулоқ (Leonurus turkesanicus), Кийик ўт (Ziziphora pedicellata), Тог райхони (Оriganum tyttantum) ва бошкалар.
Тоғрайхон кўп йиллик эфир мойли ўсимлик. Ўзбекистонда битта тури усади. Унинг ер устки қисмида 0,56-0,58 фоиз, баргида 0,68-0, 72 фоиз, тўпгулида 0,56-0, 65 фоиз эфир мойи мавжуд. Ундан тиббиётда сийдик хайдовчи, уйқусизликка қарши, овқат ҳазм қилиш органлари фаолиятини яхшиловчи дори-дармон сифатида фойдаланилади.
Тоғрайхон зиравор сифатида овқатга ишлатилади. Ундан турли хил алкоголсиз ичимликлар, атирсовунлар, тиш пасталарига хушбўй ҳид таратиш мақсадида фойдаланиш мумкин. Шунингдек у асалширали ҳисобланади.
Ялпиз (Mentha) туркуми. Ялпизнинг Ўзбекистонда 45 тури ўсади. Ялпиз таркибида эфир мойлари мавжуд бўлиб, унинг 41-65 фоизини ментол ташкил этади. Ментол тиббиётда атир-упа тайёрлашда, озиқ-овқат саноатида ишлатилади. Ялпиз тиш оғриғини қолдириш, бош оғриғини даволага, кўк қисми ўт ҳайдовчи, қорин оғриғини даво-ловчи восита сифатида ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |