Бухоро давлат университети


ИТУЗУМНАМОЛАР (SOLANALES) ҚАБИЛАСИ



Download 12,83 Mb.
bet47/93
Sana10.03.2022
Hajmi12,83 Mb.
#488702
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   93
Bog'liq
ботаника мажмуа2017 7

ИТУЗУМНАМОЛАР (SOLANALES) ҚАБИЛАСИ
Бу қабила 5 та бир-бирига жуда яқин оилаларни ўз ичига олади.
Итузумдошлар (Solanaceae) оиласи
Ер юзида оиланинг 90 туркумга мансуб 3000 тури бор. Ўзбекистонда 7 та туркумга оид 25 тури усади. Оила вакиллари кўп йиллик ўт ва айрим буталардан иборат. Баъзан чала бута шаклида ҳам учрайди. Аксарият турлари Жанубий Америкада тарқалган. Барглари оддий ёки патсимон киркилган, кетма-кет жойлашган. Кўпчилик турларининт гул­лари актиноморф, икки жинсли. Якка-якка, кўпинча оддий ёки мураккаб гажак, шингил тўпгул ҳосил қилади. Гулкосачаси, гултожбарглари ва чангчиси 5 тадан. Меваси резавор ёки кўсакча.

Гул формуласи: *♀♂ Са(5) Со (5) А5 G(2)


Оила вакиллари алколоидли ўсимликлар жумласига киради. Масалан: Минг девона — (Hyoscyamus niger), банги девона (Datura stramonium) кабилар. Бу иккала турнинг ер устки қисмидан тиббиётда фойдаланилади. Шунингдек бу оилага мансуб ўсимликлар озиқ-овқат сифатида ҳам кўплаб ишлатилади.


Итузумлар оиласига мансуб картошка (Solanum tuberosum) ўсимлиги сабзавотлар ичида дунёда алоҳида ўринда туради. Картошка кўп йиллик ўсимлик бўлса хам бир йиллик ўсимлик қаторида экилади. Унинг ватани Жанубий Америка хисобланади. Картошка Чилининг жанубий қирғоғи ёнидаги Чилоэ оролида ёввойи холда ўсади. Картошка биринчи марта 1500-1570 йилларда Испанияга келтирилган. Кариошкадан овқатга ишлатишдан ташқари спирт ва крахмал олишда хам фойдаланилади. Картошка тугунакларида 12-25 крахмал бор, унинг 1000 дан ортиқ навлари маълум.


Бақлажон (Solanum melongena) энг муҳим сабзавотлардан бири. У Ҳиндистон ва Бирмада ёввойи ҳолда ўсади. Помидор (Lycopersicon esculcntum) овқатга кўп ишлатиладиган сабзавотлардан. Унинг ватани Перу.
Қалампир (Capsicum annum) меваси витамин «А», «С» га бойлиги жиҳатдан сабзавот экинлари орасида биринчи ўринда туради.
Чинғил — Lycium barbarum эса манзарали ўсимликлар сифатида экилади.

Download 12,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish