Бухоро давлат университети



Download 12,83 Mb.
bet43/93
Sana10.03.2022
Hajmi12,83 Mb.
#488702
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   93
Bog'liq
ботаника мажмуа2017 7

Миртанамолар қабиласи
Қабила 16 та оилани уз ичига олади. Улар асосан тро­пик ва субтропик худудларда кенг таркалган.
Анордошлар (Punicaceae) оиласи
Бу оила филогенетик жиҳатдан миртадошлар оиласига яқин бўлиб, унга битта туркумга мансуб 2 та тур киради. Биттаси сокотра анори (Punica protopunica). У Сокорта оролида ўсади. Иккинчиси оддий анор (P.granatum) Европанинг Жануби-Шарқий қисмига яқин Шарқ ва Ўрта Осиёда тарқалган. Ўзбекистонда оддий анор табиий ҳолда ҳам ўсади. Иккала тур ҳам бута ёки кичик дарахтдан иборат. Гуллари актиноморф, икки жинсли. Гулқўрғони мураккаб, гултожи қизил рангли. Меваси анор мева. Оддий анор мевали ва манзарали ўсимлик сифатида экилади.
Бурчоқнамолар (Fabales) қабиласи
Қабилага дарахт, бута, лиана, кўп йиллик ва бир йиллик ўтлар киради. Улар Ер шарида кенг тарқалган. Барглари кстма-кет ва қарама-қарши жойлашган. Кўпчилик турларининг барглари мураккаб. Гуллар шингил, бошоқ ва бошоқчаларда ўрнашган, икки жинсли баъзан бир жинсли, актиноморф ва зигоморф, қўш гулқурғонли. Гулкосачабарги (3) 5 (6) та, гултожибарги косачабаргига тенг, чангчилари кўпинча 10та. Уруғчиси апокарп. Меваси дуккак. Илдизида азот тўпловчи тугунаклари бўлади. Қабила битта бурчоқдошлар оиласини ўз ичига олади.
Бурчоқдошлар (Fаbaceae) ёки Дуккакдошлар (Leguмinosae)
оиласи
Дуккакдошлар оиласи энг катта оилалардан бири бўлиб, 650 туркумга мансуб 18000 турни уз ичига олади. Бу оила вакиллари Ер шарининг ҳамма қуруқликларида учрайди. Ўзбекистонда эса 35 туркумга оид 422 тури ўса­ди. Бу оила 3 оилачага бўлинади. Булар: цезалпиндошлар, мимозадошлар ва бурчоқдошлар.
Бурчоқдошлар оиласининг энг йирик туркуми Астра­гал (Astragalus) бўлиб, унга 3300 га яқин тур киради.
Бурчоқдошлар (Faboideae) оилачаси
Оилача ўт ва лианалардан иборат. Барглари оддий ва мураккаб. Гуллари икки жинсли, зимогорф, гулкосачабарги 4-5 та, гултожи ҳам 4-5 та, чангчиси 10 та, шундан 9 таси қўшилиб ўсган, биттаси алоҳйда.
Беда (Medicago) туркуми. Бедаларга бир йиллик, кўп йиллик ўтлар киради. Ўзбекистонда 8 тури ўсади. Беданинг битта Medicago sativa номли тури ем-хашак сифатида кенг майдонларда экилади.
Кашқарбеда (Metilotus) туркуми. Қашкарбеда икки ва бир йиллик ўт бўлиб, бегона ўт сифатида экинлар орасида, тоғ ён бағирларида ўсади. Унинт таркибида 0,013% эфир мойи, 0,4 - 0,9% кумарин, гликозидлар ва алкалоидлар мавжуд. Халқ табобатида ишлатилади. Ўзбекистонда 4 та тури таркалган.
Себарга (Trifolium) туркуми. Кўп ва бир йиллик ўт бўлиб, Ўзбекистонда 7 та тури усади. Себаргадан ем-хашак ўсимлик сифатида фойдаланилади. У асосан сер­нам жойларда ўсали.
Нўхат (Cicer) туркуми. Бир йиллик тоқ ёки жуфт пат-симон баргли ўт ўсимликдан иборат. Ўзбекистонда битта маданий ва 8 та ёввойи тури ўсади. Нўхат оксилга бой, овқатга ишлатиладиган ўсимлик.
Бурчок (Vicia) туркуми. Бурчоқларга бир ва кўп йил­лик ўтлар киради. Ўзбекистонда унинг битта маданий ва 15 та ёввойи тури усади. Улар ем-хашак ўсимлик си­фатида жуда қадрланади. Астрагал туркум вакиллари ҳам кенг тарқалган (3 расм).
Ерёнюқ (Arachis) туркуми. Бу туркумнинг Ўзбекистонда экиладиган битта (Arachis hypogea) бир йиллик тури экилади. Барги жуфт патсимон. Гули очилиб, урутлангандан кейин, тугунчанинг ости ўсиб, узун бандга айланади ва букилиб тупроқ ичига киради ва мева (дуккак) ҳосил қилади. Уруғида 45-60% мой, 37% оқсил бўлади. Ватани Бразилия.
Ширинмия (Gtycyrrhiza) туркуми. Ширинмиянинг Ўзбекистонда 5 та тури ёввойи ҳолда ўсади. Илдизи табобатда кўп ишлатилади. Илдизи таркибида 4,6-20% глицеризин, 10% қанд, 0,035% эфир мойи, баргада витамин С,. 14% крахмал, 8% ошловчи модда бор. Ибн Сино ширинмия илдизидан турли хастадикларни даволашда фойдаланган. Ҳозир ҳам ундан халқ ва илмий табобатда фойдаланилади. Бурчокдошлар оиласига халқимиз севиб истеъмол қиладиган маданий ўсимлик мош (Phaseolus aureus), ловия (Vigna sinensis), доривор оққурай (Psoralea drupacea), емхашак ўсимлик янтоқ (Alhagi persarum) ва бошқа фойдали ўсимликлар бор.
Сапинднамолар (Sapindales) қабиласи
Бу қабилага 8 та оила киради.

Download 12,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish