Чилим тамакиси (Nicotiana tabacum) ва мохорка (N.rustica) ҳам барги учун экилади. Тамакилар таркибида заҳарли никотин алколоиди бўлади.
Аҳамияти: Оила вакилларининг баъзилари иқтисодий жиҳатдан катта аҳамиятга эга бўлиб, озиқ-овқат сифатида ишлатилади. Улардан спирт, крахмал олинади. Айримлари таркибида солонин, никотин ва атропин алкалоидлари учрайди.
ПЕЧАКНАМОЛАР (CONVOLVULALES) ҚАБИЛАСИ
Бу қабилага 2 та — печакдошлар ва зарпечакдошлар оиласи киради.
Печакдошлар (Convolvulacaeae) оиласи
Оилага 58 туркумга мансуб 1700 тур киради. Ўзбекистонда 4 туркумга оид 18 тури ўсади. Улар тропик ва субтропик минтақаларда тарқалган бута, чала бута ва ўт ўсимликлардир. Пояси ер багирлаб, чирмашиб ёки тик ўсувчи ўсимлик. Барглари оддий, бутун баъзан четлари бўлмали ёки патсимон бўлинган. Гуллари асосан битта, баъзан дихазий тўпгулни ҳосил қилади. Гуллари икки жинсли, тўғри. Гулкоса барглари 5та, эркин ёки бирикиб ўсган. Гултожбарглари 5та карнайсимон. Чангчилари 5та, уруғчиси 2та ёки 3-5 мевабаргчасининг бирикиб ўсишидан ҳосил бўлган. Тугунчаси устки.
Меваси кўсакча.
Гул формуласи: *♀♂ Са(5) Со(5) А5 G(2)ёки (3-5)
Оила вакиллари: Бу оилага Ўзбекистонда кенг тарқалган печак (Convolvulus) туркуми киради. Ўзбекистонда бу туркумнинг 14 тури тарқалган. Қўй печак (Convolvulus arvensis) кўп йиллик бегона ўт сифатида экинлар орасида ўсади. Мингбош печак (Convolvulus subchirsutus) кўп йиллик ўт. Партек печак (Convolvulus hamadaе) чала бута. Батат (Ipomoеa batatas) ширин таъмли, илдиз тугунакли маданий ўсимлик. Карнайгул (Ipomoea purpurea) манзарали бир йиллик ўсимлик.
Зарпeчакдошлар (Cuscutaceae) оиласи.
Бу оила 1 та туркум ва 150 та турни ўз ичига олган баргсиз, хлорофилсиз, ҳақиқий илдизларга эга бўлмаган, ипсимон, поясидан чиққан гаусторийлари билан хўжайин ўсимликни сўриб озиқланувчи бир йиллик паразит ўсимликлардир. Улар асосан тропик ва субтропик минтақаларда тарқалган Гуллари майда, кўримсиз, актинаморф, икки жинсли гулкосача ва гултожбарглари 5 тадан, чангчиси ҳам 5 та. Меваси кўсакча.
Гул формуласи: *♀♂ Са(5) Со(5) А(5) G(2)
Уруғлари кўп йиллар давомида униб чиқиш қобилиятини йўқотмайди.
Оила вакиллари: Ингичка пояли чирмовуқ (Сuscuta approximata), Лемман чирмовуғи (дев-печак) (С. lemmaniana), дала чирмовуғи (С. саmpestris).
Зарпечакдошлар оиласига битта зарпечак (Cuscuta) туркумига мансуб 150 дан ортиқ тур киради. Улар Ер шарида кенг таркалган. Ўзбекисгонда зарпечакнинг 18 тури усади. Улар бошқа ўсимликларга чирмашиб, улар хисобита яшайди.
Айрим турларидан доривор ўсимлик сифатида фойдаланилади
Do'stlaringiz bilan baham: |