КУЧАЛАНАМОЛАР ҚАБИЛАСИ –АRALES.
Бу қабила 2 та оиладан ташкил топган. Шулардан кучаладошлар оиласига тўхталиб ўтамиз.
2. Кучаладошлар оиласи –Аrасеае.
Бу оилага 110 та туркум ва 1800 та тур киради. Улар ҳар иккала ярим шарнинг тропик ва суптропик минтақаларида тарқалган. Ҳаётий шакли илдизпояли ва тугунакли, йирик баргли ўт, бута, баъзан эпифит ёки ишлаб ўсувчи ўсимликлардир. Барглари илдиз бўғизидан чиқади. Банди тарновсимон япроғи бутун ёки қирқилган, поялари бандсиз ва лентасимон. Гуллари майда, қисман редукциялашган, икки ёки биржинсли бўлиб, сўтасимон тўпгул ҳосил қилади. Сўтаси йирик кўпинча қопловчи барг билан ўралган. Гулқўрғони, кўпинча 6 та баргчали ёки улар редукцияланган. Чангчилари икки жинсли гулларида 6 та, бир жинсларида эса 2-4 та, баъзан қўшилиб ўсган. Уруғчиси 1-3 та мевабаргчадан ташкил топган, устки тугунчали. Меваси қуруқ ёки резавор мева.
Оиланинг энг характерли белгиси, уларда калин этдор сўта тўпгули борлидир. Тўпгул тагида битта қоплагич ғилоф бўлиб тўпгулни ўраб туради. Бу оилага мансуб ўсимликларнинг гул тузилиши ва гул формуласи ҳам ҳар-хил бўлиб, улар бир-биридан фарқ қилади.
Масалан: Хушбўй игир ўсимлигида: * ♀ ♂ P6 А6 G(3)
Королков кучаласида эса: *♂ P0 А3,4 G0; * ♀ P0 А0 G1
Оила вакилларидан Ўзбекистон шароитида хушбўй игир (Асorus calamus). Кўп йиллик ўсимлик. Королков кучаласи (Аrum korolkovili). Кўп йиллик шарсимон туганакли ўсимлик. Тоғ этакларида, қояларда, нам, соя-салқин ерларда ўсади. Регел иткучаласи (Еminium regelii). Кўп йиллик ўт. Адир ва пастки тоғ этакларида, соз тупроқли жойларда ўсади.
Аҳамияти: Хушбўй игир илдизпоясидан олинган эфир мойи медицинада ва парфюмерия саноатида ишлатилади. Кучала туганагидан медицинада хроник ревматизмга қарши ишлатилади. Бошқа турларидан монстера хонадонларда безак ўсимлик сифатида ўстирилади.
Лаборатория машғулотлар
1 – МАШҒУЛОТ.
Мавзу. Мохтоифалар (Bryophyta)
Барг-пояли мохлар синфи (Bryopsida)
Материал:
Тирик объектлар,фикцацияланган ва қуруқ объектлар .
Funaria , Polytrichum commune
Микропрепаратлар. Какку зиғирининг протонемаси , поясининг кўндаланг кесими. Эркаклик ва урғочи гаметофитининг учки қисмини бўйига кесиги, кўсакчасининг бўйига ва кўндаланг кесими.
МАШҒУЛОТ МАҚСАДИ :
Тирик объектлар ва гербарийси ёрдамида фунария ва какку зиғири гаметофитининг ташқи тузилиши билан танишиш.
Микропрепаратлар ёрдамида ички тузилиши ва кўпайиш органлари билан танишиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |