Бухоро давлат университети


Доривор сарсабил - Asparagus acutifolius L



Download 12,83 Mb.
bet59/93
Sana10.03.2022
Hajmi12,83 Mb.
#488702
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   93
Bog'liq
ботаника мажмуа2017 7

Доривор сарсабил - Asparagus acutifolius L. 
Сарсабил - бўйи 150 см гача борадиган кўп йиллик ўтсимон ўсимлик. Илдизпояси йўғон бир талай илдизлар чиқаради. Поялари тўғри ўсиб, кўп шохланади, туксиз. Барглари редукцияланиб пардасимон кичик - кичик тангачаларга айланган. Гуллари майда , яшил - сариқ рангда, узун - узун бандли. Меваси диаметри 5 мм гача борадиган олти уруғли думалоқ резовор мева. Уруғлари икки томондан қисилиб келган, думалоқ шаклда.
Май июлда гуллайди, июнь охирлари - июлда мевалари етила бошлайди.
Тожикистон Кавказ ва Fарбий Сибирда дашт - қирлар, бутазорлар орасида ўсади. Ўрта Осиёда кўп жойларда экилади ҳам
Унинг илдизпояси билан илдизлари ва ёш новдалари дориворлик хусусиятига эга бу органлар ўз таркибида аспарагин ва сапонин моддаларини сақлайди. Етилган меваларида 36% гача қанд моддалари, капсантин билан физамин уруғларида 16% ёғли мой топилган.
Тиббиётда сарсабил сийдик ҳайдовчи, юрак ишини яхшиловчи, ўтҳайдовчи восита сифатида ишлатилади.
Ҳилолнамолар (Cyperales) қабиласи
Ҳилолдошлар оиласи – Cyperaceae

Бу оилага 120 тага яқин туркум ва 5600 тага яқин тур киради. Ўзбекистон флорасида 16 туркум 90 тури учрайди. Ер юзининг ҳамма худудларида, асосан ботқоқликларда ўсимлик қопламини ҳосил қилади. Бу оилага кирадиган ўсимликларнинг кўпчилиги кўп йиллик, илдизпояли, поясининг узунлиги 4 м гача етиш мумкин. Уларнинг поялари 3 қиррали, цилиндрсимон.


Барглари кўпчилиги 3 қатор бўлиб жойлашган, уларнинг кўпи поянинг пастидан чиқади. Барглари пояни маҳкам ўраб олган ва кўпинча четлари қўшилиб ўсадиган қин ва ингичка пластинкага бўлинади. Барг қини барг пластинкасига айланган жойида пояни ўраб турадиган тилча бўлади. Гуллари майда, кўримсиз, икки жинсли ёки бир жинсли ёки бир жинсли бўлиб, шамол ёрдамида чангланади. Улар бошоқсимон цимоз тўпгуллар ҳосил қилади. Тўпгуллар ўз навбатида бошчасимон, соябонсимон, супиргисимон мураккаб тўпгуллар бўлиб бир бирига қўшилади. Гулларнинг гулқўрғони 6 та пардача ёки тангача кўринишида ёки 1-6 та ёки бир талай қилчалар кўринишида бўлади. Ё бўлмаса бутунлай редукцияланиб кетади, бу ҳолларда гуллари яланғоч бўлиб қолади. Чангдонлар асоси билан оталиклар ипига бирлашган. Оналиги 1 та, унда бир уяли устки тугунча ва 2 та ёки 1 та устунчалари ҳамда тумшуқчалари бор, тугунчаси 3 та гаҳо 2 та мева баргчадан юзага келади.
Уруғкуртаги 1 та анатроп меваси - ёнғоқча ҳамда уруғидаги эмбриони унсимон эндосперм билан ўралган.
қиёқларнинг амалий аҳамиятлари жуда кам. Улар хашак бўладиган ўтлар сифатида кўпчилиги дағал бемаза хашак беради, таркибида фосфор ва кальций кам бўлади.
қиёқгуллиларнинг энг кўп тарқалган туркумлари қуйидагилардир:
Ранг туркуми (Carex) - бу туркумга 2000 га яқин тур киради. Ўзбекистонда 43 тури учрайди. Бу туркум вакиллари илдизпояли кўп йиллик бўлиб, нам ва ботқоқ ерда, сой ва ариқ бўйларида, чўл ҳамда баланд тоғларда ўсиб, қалин ўтзорлар ҳосил қилади. қум ранги (C. arenaria) - кўчма қумлар ҳаракатини тўхтатиш ва ем - хашак учун экилади.
Саломалайкум туркуми (Cyperus) Бу туркумнинг 14 тури Ўрта Осиёда, 8 тури Ўзбекистонда учрайди. Улар сернам ва ботқоқ ерларда ўсади. Тугунакли саломалайкум (C. rotundus) ҳавфли бегона ўт ҳисобланади, далада жуда тез кўпаяди, кўп йиллик ўт ўсимлик, илдизпояси 2 хил
1) пастга қараб ўсган илдизпояси, унинг учига қўнғир рангдаги тугунакчаси ва 2) горизонтал ўсган илдизпоялари бор.
қиёқ туркуми (Scirpus) Ўрта Осийда бу туркумнинг 19, Ўзбекистонда 11 тури учрайди. Зах ва ботқоқ жойларда, кўл ва сой қирғоқларида қўл қиёғи (S. fcustris), қирғоқ қиёғи (S.littarales) турлари ўсади.



Download 12,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish