Бухоро давлат университети


ПАЛМАНОМАЛАР ҚАБИЛАСИ - АRECALES



Download 12,83 Mb.
bet62/93
Sana10.03.2022
Hajmi12,83 Mb.
#488702
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   93
Bog'liq
ботаника мажмуа2017 7

ПАЛМАНОМАЛАР ҚАБИЛАСИ - АRECALES
Бу қабила фақат Палмадошлар оиласидангина ташкил топган. Оила бир нечта оилачаларга бўлиб ўрганилади.
Палмадошлар оиласи - Аrесасеае
Бу оилага ҳозирги вақтда 240 та туркум ва 3400 га яқин тур киради. Палма ўсимликлари асосан ер шарининг тропик ва суптропик минтақаларида, айниқса жанубий-шарқий Осиё мамлакатларида ва жанубий Американинг тропик минтақаларида кенг тарқалган. Палмалар ўзининг ажойиб ташқи қиёфаси билан тропик мамлакатлар учун характерли бўлган манзара ҳосил қилувчи ва маҳаллий аҳоли ҳаётида муҳим ролъ ўйнайдиган ўсимликлар ҳисобланади.
Оила вакиллари асосан дарахт, баъзан бутасимон ёки ингичка лиана шаклдаги ўсимликлар. Уларнинг кўпчилик турларининг пояси тўғри, устунсимон, бир текисда йўғонлашган бўлади. Устунсимон поялари барг излари ва барг қини қолдиқлари билан қопланган. Барча турлари қўшимча илдиз ҳосил қилади. Баъзи палмаларнинг илдизпояси бор. Пиёзчалари бщлмайди. Барглари жуда йирик, бандли ва қинли бщлади. Барглари куртакли вақтида бутун бўлади, кейинчалик патсимон ёки бармоқсимон ҳолатга ўтади. Барглари вояга етгандан сўнг, патсимон ёки панжасимон шаклга айланади. Гуллари майда бир жинсли ёки икки жинсли, актиноморф, жуда шохланиб кетган.бир жинсли гуллари бир уйли, баъзан икки уйли (хурмо) бўлади. Тўпгул шохларида гуллар бошоқдагидек ёки сўтадагидек жойлашади. Тўпгуллари барг қўлтиқларидан ёки камдан кам ҳолатларда поя учидан ҳосил бўлади. Тўпгуллари танасини учидан чиқадиган бўлса монокарп бўлади.
Гулқўрғони оддий, унинг баргчалари, кўпинча 6 та, 3 та дан 2 доира бўлиб жойлашган. Баъзан қўш гулқўрғонли бўлиб, косача ва тожбаргларга ажралади. Чангчилари 6 та ёки 3 та, баъзиларида эса бир нечта бўлади. Уруғчиси кўпинча 3 та мева баргчадан ҳосил бўлган. Гуллари нектар ажратади. Нектари баъзиларида хушбўй бўлади. Ҳашорат ёки шамол ёрдамида чангланади. Меваси данакча, хўл мева ёки ёнғоқчадир.
Гул формуласи: (икки жинсли гуллар учун):
* ♀ ♂ P3+3 А6,9~G(3),3
Палмалар баргижуда катта бўлиши билан ажралиб туради. Дунёдаги энг йирик барг Амазонка рафиясида бўлади. Барг бандининг узунлиги 4-5метр га, патсимон пластинкасининг узунлиги 19 -22 метрга, эни 12 метрга етади. Энг йирик тўпгул Талипот палмаси тўпгулининг узунлиги 14 м, эни 12 метр бўлади.
Филогенетик жиҳатдан палмалар яхши ўрганилмаган. Уларнинг аждоди полигам ёки икки уйли гул чиқарадиган дарахтсимон пиёзгулилардир балки. Палмаларниг одамлар ҳаётида тутган ўрни жуда катта. Осиё, Африка, Жанубий америка мамлакатлари аҳолиси палмалардан турли мақсадларда жуда кўп фойдаланадилар. Масалан: Кокос палмаси (Сocos nucifera). Пояси силлиқ, бўйи 30 метрга етиб боради. Барглари патсимон, ёввойи ҳолда Тинч ва Хинд океанлариннинг қирғоқларида ва оролларда ўсади. Хурмо ёки финик палмаси (Phoenix dactylifera). Бу ўсимлик Арабистонда, эронда, кичик Осиёда, Шимолий Американинг жанубий қирғоқларида кўплаб экилади. Финик палмасининг 1000 дан ортиқ навлари маълум. Меваси истемол қилинади. ЯГАНА уруғидан овқатга ишлатиладиган мой олинади. Мевасининг мезокарп қисмидан кокос толалари олинади. Бу толалар буйра, чўтка тайёрлашда ишлатилади. Танасида қирилиш материали сифатида ишлатилади. Барглари томларни ёпишда ва барг толаларидан арқон тўқишда фойдаланилади. Жуда ёш барглари сабзавот сифатида ишлатилади. Ёш тўпгуллари кесилганда чиққадиган ширасидан вино ва шарбат тайёрланади.
Ёғ палмаси (Еlaсis guineensis). Бу ўсимлик кўплаб Африкада экиб ўстирилади. Бу ердан ташқари Индонезия ва Гвенияда кенг тарқалган.
Аҳамияти: Палмалар келтирадиган фойдаси жиҳатидан тропик мамлакатларнинг энг қимматбахо ўсимликларидан ҳисобланади. Кокос палмасининг мевасидан овқатга ишлатиладиган ёғ олинади. Данагининг пўчоғидан ҳар ҳил тугмачалар тайёрланади. Пояси барги қурилиш материали сифатида ишлатилади. Финик палмаси меваси таркибида 70% қанд ва оқсил бўлиб, овқат сифатида истеъмол қилинади. Ёғ палмаси мевасидан «Палма ёғи» деб аталувчи ёғ олинади. У овқатга ва техникада ишлатилади. Палмаларнинг кўп турлари манзарали ўсимлик сифатида экиб ўстирилади.

Download 12,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish