Бухоро давлат университети


Тариқсимонлар кенжа оиласи-Panicoideae



Download 12,83 Mb.
bet61/93
Sana10.03.2022
Hajmi12,83 Mb.
#488702
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   93
Bog'liq
ботаника мажмуа2017 7

Тариқсимонлар кенжа оиласи-Panicoideae.
Оилача вакиллари асосан ўт ўсимликлар баъзан поялари ёғочлашади. Оддий бошоқчалари 1 гулли, биттаси бир жинсли эркак гул бўлиб, иккинчиси икки жинсли гул. Бошқача қобиқлари иккитадан кўп. Бу оилачага бир қанча муҳим экинлар киради. Энг муҳимлари маккажўхори туркуми (Zea), жўхори туркуми (Sorghum) (бу туркум оддий жўхори, оқ жўхори, қанд жўхори, судан ўти, ғумай каби ўсимликлар киради), шакарқамиш туркуми (Saccharum), тариқ туркуми (Panicum) Сули туркуми (Avena), Чалов туркуми (Stipa), Шоли туркуми (Oryza), Силен туркуми (Aristida) кабилар ҳисобланади.
Маккажўхорилар туркуми -Zea mays 
1 йиллик дон ўсимлик. Поясининг бўйи 1-3 м гача борадиган ва бундан баландроқ бўлади,учидан чангчи бошоқчали рўвак, пастки қисмларидан эса мураккаб тўпгуллар чиқаради. Барглари навбат билан жойлашган, чўзиқ шаклда. Гуллари - бир жинсли, майда, гул қўрғони йўқ. Мевасининг ранг туси ҳар хил, анча йирик бўладиган яланғоч дон.
ҳамма жойларда экилади асл ватани жанубий Америка Маккажўхори попугида синтостерол, стигмастерол, эфир мойи, С ва К витаминлар, алкалоидлар органик кислоталар ва бошқа моддалар бор.
Тиббиётда маккажўхори попуги сийдик ўт ҳайдайдиган восита сифатида тавсия этилади.
Қўнғирбошдошчалар кенжа оиласи - Poaeoideae.
Бошоқчалари бир ёки кўп гулли. Бу оилага ўз ичига муҳим дон ва ем - хашак ўсимликларини қамраб олади. Бу оилачага қўнғирбош туркуми (Роа) жавдар туркуми (Secale), арпа туркуми (Hordeum), ялтирбош (Bromus), буғдойиқ (agropyron) кабилар киради.
Сулилар туркуми-Avena

Бўйи 120 см гача борадиган, пояси ялонғоч бўладиган бир йиллик ўтсимон ўсимлик. Пояси ичи ковак бўлиб, қавариб чиқиб турадиган қаттиқ бўғимлари бор. Барглари узун наштарсимон учи ўткирлашиб келган. Гуллари - икки жинсли, меваси бошоқларда бўладиган чўзинчоқроқ шаклли дон.


Май июлда гуллайди, дони июнь - августда етилади.
Сули донларида анчагина (16% гача) оқсил, углеводлар ёғ моддалари клечатка, ва кўпгина макро ва микроэлементлар бор. Унда авенин деган алкалоид ва эфир мойи ҳам бор. Шуни такидлаб ўтиш керакки экиладиган сули эгаллайдиган майдон жиҳатидан жаҳон хўжалигида ғалла экинлари орасида 4 - ўринда туради. (буғдой, маккажўхори, шолилардан кейин) Замонавий табобатда сулидан тайёрланган қайнатмалар сийдик ўт, ел ҳайдовдиган ва одамни терлатадиган хоссаларга эга эканлиги аниқланган. Сули яллиғланишга қарши таъсирга ҳам эга бўлиб марказий нерв системаси ва юрак ишини ҳам яхшилайди.

1.Буғдойдошлар (Бошоқдошлар) оиласи -Poасеае


Бу оиланинг 700 та туркуми ва 7500-10000 та тури ер юзининг турли минтақаларида кенг тарқалган. Улар бир йиллик, икки ёки кўп йиллик ўт ўсимликлар, баъзан бута ва дарахтсимонлари ҳам учрайди. Пояси ўт ўсимликларида ингичка, найсимон, бўғимларга бўлинган. Бўғимлари бўртган ичи берк, бўғим оралиқларининг ичи бўшлиқдан иборат. Барглари оддий, бандсиз, баъзан бандли, кетма-кет жойлашган. Улар пояни ўраб турадиган, найсимон узун қиндан ва тасмасимон, наштарсимон ёки бегизсимон шаклга эга бўлган барг япроқларидан тузилган. Барг қинининг-барг япроғига ўтиш жойида юпқа пардасимон ўсимта тилча ва 2 та қулоқчаси бор. Тилча 2та ёнбаргчанинг қўшилиб ўсишидан ҳосил бўлган деб қаралади. У поя билан қин орасида сув тушишига йўл қўймайди. Гуллари майда гулқўрғонсиз бўлиб, улар ўз навбатида бошоқ супурги, шингил, сўта, рўвак каби оддий ва мураккаб тўпгулларни ҳосил қилади. Ҳар бир бошоқча 1 дан 10 тагача. Баъзан ундан кўп икки жинсли ёки бир жинсли иккита гултангача барглар ва улар остидан чиққан иккита этли бошоқ тангача баргли гуллардан ташкил топган. Айрим ҳолларда уларнинг сони ўзгариб туриши ҳам мумкин. Бироқ тангача барглар бошоқчани ўраб турганини остки, ўралиб турган ичкаридагини эса устки, бошоқ тангача барг дейилади. Улардан кейин чангчи ва уруғчиларни ўраб турган гултангача барглар жойлашган бўлади. Гултангача баргларнинг бошоқча ўзагидан чиққан этли ва каттароғини остки, унинг қаршисида гул банддан чиққан кичикроғини устки гултангача барг дейилади. Гултангача барглар ичида 1, 2, 3 та бўлиб жойлашган кичкинагина юпқапарда бўлиб, бу парда ўзгарган гулқўрғон «Лодекула» деб аталади. Лодекулалар тангача баргларни итариб, уларни бир-биридан ажратади ва гулнинг очилиб туришига имкон беради. Чангчилар асосан 3 та ёки 6 та, баъзан 2 та ҳам бўлиши мумкин. Уруғчи битта, 2 ёки 3 мевабаргнинг қўшилиб ўсишидан ҳосил бўлган. Устунчаси қисқа, баъзан ўтроқ ҳолда бўлиб, тумшуқчаси 2 та бўлакка бўлинган, патсимон тузилишга эга.
Тугунчаси устки бир уяли ва бир уруғ куртакли. Меваси қуруқ дон мева.
Буғдойдошлар оиласи 3 та оилачага бўлинади:
1. Бамбукдошчалар-Bambusoideae
2. Тариқдошчалар-Panicoidеае
3. Қўнғирбошдошчалар-Poaidеае
1. Бамбукдошчалар оилачасининг вакиллари йирик, кўп йиллик пояси ёғочланган дарахтсимон ёки бутасимон ўсимликлар. Улар тропик ва субтропик минтақаларда тарқалган.
2. Тариқдошчалар оилачасининг вакиллари бир йиллик ва кўп йиллик ўт ўсимликлардир. Оддий бошоқчалари бир гулли, баъзан икки гулли, биттаси бир жинсли эркак гул, иккинчиси икки жинсли гул.
Гул фомуласи: Маккажухори * ♂ P0 А3 G0; * ♀ P0 А0 G(2)
Оилачанинг вакилларидан Ўрта Осиёда бир нечта маданий ва ёввойи турлари учрайди. Маданий турлари: Маккажўхори (Zea mays), Жўхори (Sorghum vulgare), Шоли (Оryza sativa), Сули (Аvena sativa), Тариқ (Panicum mileaceum). Ёввойи турларидан: Ажриқ (Cynodon dactylon), Оқ сўхта (Dactylis glomerata), Чалов (Stipa capillata) ва бошқалар.
4. Қўнғирбошдошчалар оилачаси вакилларининг бошоқча тангачабарги 2 та. Бошоқчаси бир ёки кўп гулли бўлади.
Гул формуласи: Буғдой * ♀ ♂ P(2)+2 А3 G(2)
Оилача вакиллари: Баҳорги буғдой (Тriticum durum), Кузги буғдой (Т. аеstivum), Арпа (Hordeum vulgare). Ёввойи турларидан Пиёзли қўнғирбош (Poa bulbosa), майсазор бетагаси (Festuca pratensis)Ялтирбош (Bromus tectorum), Кўп йиллик мастак (Lolium perenne), Цилиндрсимон асмалдоқ (Аеgilops cylindrica) ва бошқалар.
Аҳамияти: Бу оила ўсимликлари инсонлар ҳаётида муҳим аҳамиятга эгалиги билан бошқа оилалардан алоҳида ажралиб туради. Чунки, бу ўсимликларнинг уруғини таркибида 50-75% крахмал, 20% оқсил, ёғ, минерал моддалар ва витаминлар бор. Оила вакиллари нафақат озиқ-овқат, балки чорвачиликда муҳим аҳамиятга эга бўлган ем-хашак ўсимликлари ва ҳиёбонларда манзара берувчи ўсимликлар ҳам ҳисобланади.
5. Палмакабилар аждодчаси. Бу аждодчага мансуб, ўсимликлар ўзинининг энг қадимийлиги, морфологик, экологик ва ҳаётий шаклларини хилма-хиллиги билан алоҳида ажралиб туради. Аждодча вакилларини кўпчилиги ўт-ўсимликлар, улар орасида эпифит ва лиана шаклдагилари, шунингдек сув муҳитида яшайдиганлари ҳам учрайди. Айрим турларини танасида ёғочланишларни кузатиш мумкин.
Бу аждодча 5 та қабилани ўз ичига олади. Шулардан айримларига тўхталиб ўтамиз.

Download 12,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish