Топшириқ:Айни мавзудагибўлғуси маъруза учун тезислар ёзинг. Тезисларга нега айни шу масалаларни қўшганингизни изоҳланг.
3. Тасаввур қилинг: сиз мамлакатимиз пойтахтида амалга ошириш мўлжалланган, бироқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўз вақтида олди олиб қолинган террорчилик ҳаракати уюштирувчиларининг суд мажлисида давлат айбловчиси сифатида иштирок этмоқдасиз.
Кўриб турганингиздек, мазкур мудҳиш жиноят содир этиб улгурилмаган, бироқ судланувчиларнинг нияти уни аниқ амалга ошириш бўлган.
Савол-топшириқ: Сизнинг айблов нутқингизда ҳодисанинг жиноий, ҳуқуқий томонларидан ташқари яна қандай жиҳатлари, у келтириб чиқариши мумкин бўлган салбий таассуротлари ўрин олиши лозим, деб ҳисоблайсиз? Айни жиҳатларни аниқлаб, уларни таъсирли баён этишга ҳаракат қилинг.
6-МАВЗУ
ҲУҚУҚШУНОСНИНГ НУТҚ МАДАНИЯТИ
Тест саволлари
1. Нотиқлик санъатининг бошқа яна қандай номланишлари мавжуд?
а) Воизлик, ораторлик, риторика, сўзамоллик.
б) Риторика, ораторлик, дикторлик, хатоба.
*в) Воизлик, риторика, ораторлик, хатоба.
г) Воизлик, ораторлик, сухандонлик, сўзамоллик.
2. Қадимги юнонлар нотиқнинг нечта ва қандай вазифалари бор, деб ҳисоблашган?
*а) Учта вазифа: бирор нарсани тушунтириш; маълум бир тафаккурга, хулосага, айниқса, ҳаракатга ундаш; тингловчиларда қониқиш ҳосил қилиш.
б) Учта вазифа: бирор нарсани тушунтириш; тингловчиларда қониқиш ҳосил қилиш; уларнинг вақтини хуш ўтказиш.
в) Тўртта вазифа: бирор нарсани ваъда бериш; бирор нарсани тушунтириш; маълум бир ҳаракатга ундаш; тингловчиларда қониқиш ҳосил қилиш.
г) Учта вазифа: бирор нарсани рад этиш; маълум бир тафаккурга, хулосага, айниқса, ҳаракатга ундаш; тингловчиларда ўзига ҳурмат ҳосил қилиш.
3. Олий ва ўрта махсус ўқув юртларидаги маърузалар нутқнинг қайси туркумига киради?
а) Ижтимоий-сиёсий нотиқлик.
б) Ижтимоий-маиший нотиқлик.
в) Суд нотиқлиги.
*г) Академик нотиқлик.
4. Прокурор суд жараёнида айблов нутқи сўзлар экан, унинг асосий қуроли нималар бўлиши лозим?
а) Ўзига ишонч ва чиройли жумлалар.
*б) Қонун ва уни таъсирчан ифодаловчи сўзлар.
в) Залдагиларни ўзига қаратувчи манера ва бадиий иборалар.
г) Залдагиларда судланувчига нисбатан нафрат уйғотувчи сўзлар ва ўзининг ҳақлигига ишонч.
5. Прокурор нутқига салбий таъсир этувчи ҳолатлар:..... .
а) кўпчиликка тушунилиши осон сўз ва терминлар, шевага ва адабий тилга оид ёхуд ажнабий сўзлар.
*б) кўпчиликка тушунилиши қийин сўз ва терминлар, шевага оид ёхуд ажнабий сўзлар.
в) адабий тилга, расмий тилга оид сўзлар, тушунилиши осон сўз ва терминлар, мантиқий хулосалар.
г) иш моҳиятига оид фикрлар, жиноят таркибини очиб берувчи қонун нормалари, уларнинг тушунарли ифодаси.
6. “Адвокатнинг ҳимоя нутқи ифодаланаётган фикрни .... исботлашга асосланади”. Нуқталар ўрнини тўғри тўлдиринг.
а) ҳис-ҳаяжон билан
б) чиройли сўзлар билан
*в) далиллар билан
г) гувоҳлар билан
7. Адвокатнинг ҳимоя нутқи асосан нималарни ўз ичига олади?
*а) Ҳимоячининг далиллар тўплаш, уларни баҳолаш ва шулар асосидаги мантиқий хулосаларини.
б) Ҳимоячининг шахсий қарашлари, ҳимояланаётган томон манфаатлари ва улар асосидаги мантиқий хулосаларини.
в) Ҳимоячининг прокурорга қарши далиллари, уларнинг барча катта-кичик тафсилотлари ва шулар асосидаги хулосаларини.
г)Ҳимоячининг тўплаган далиллари, уларни керакли қисми асосидаги хулосалари ва судьяга қаратилган таъсирчан мурожаатини.
8. Аудиторияда тингловчи ва нотиқ ўртасидаги “ишончсизлик девори”ни олиб ташлаш учун нотиқ қандай восита ва омилларга эга бўлмоғи керак?
а) Баланд овоз, доимий табассум, чиройли кийиниш, қатъий оҳанг.
б) Мулойим овоз, ним табассум, расмий кийим, ҳазил-мутойиба.
в) Босиқлик, расмий оҳанг, вақтга қатъий амал қилиш, субардинацияни сақлаш.
*г) Самимийлик, ишончли оҳанг, табиийлик, эркин ҳаракат.
9. Юрист нутқи сифатига нималар салбий таъсир этади?
а) Нотиқнинг ўзини сипо тутиши;Нутқ қисмларининг ўзаро боғлиқлиги; Нутқнинг ташкилий ноқислиги; Тингловчилар қаршисида илҳом ва жўшқинлик билан гапириш.
б) Нотиқнинг ўзини ишончли тутиши;Нутқ қисмларининг ўзаро боғланмаслиги; Нутқнинг ташкилий пухталиги; Тингловчиларда ўзига ишонч уйғотиш.
в) Нотиқнинг ўзини реклама қилишга уринмаслиги;Нутқ қисмларининг ўзаро боғлиқлиги; Нутқнинг ташкилий пухталиги; Тингловчилар қаршисида илҳом ва жўшқинликни намоён қилиш.
*г) Нотиқнинг ўзини истиҳоласиз реклама қилишга уриниши;Нутқ қисмларининг ўзаро боғланмаслиги; Нутқнинг ташкилий зерикарлилиги; Тингловчилар қаршисида сунъий илҳом ва жўшқинликни яратишга беҳуда уриниш.
10. “Омма қаршисида сўзлашнинг энг муҳим талаби – бу ўзига ишонч ҳам, ўзини тутиш ҳам, текис ва чиройли гапира олиш ҳам эмас, балки асосийси – ....”.
а) аудитория эътиборини ўзига жалб этадиган бежирим кийим.
б) аудиториянинг қизиқишини оширадиган баланд ва кучли овоз.
*в) айтишга арзигулик ғоя ва фикрга эга бўлиш.
г) меъёрида тайёрланган презентация намойиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |