1-мавзу ҳУҚУҚшунос мутахассис шаклланишида замонавий иш кўникмалари ва компетенцияларнинг роли


-МАВЗУ КАЗУС (МУАММОЛИ САВОЛ) ВА МАНТИҚИЙ САВОЛЛАР ТАҲЛИЛИ. ЖАВОБЛАРНИ ТЎҒРИ ТАҚДИМ ЭТИШ



Download 0,83 Mb.
bet47/139
Sana25.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#280820
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   139
Bog'liq
Ҳуқуқий кўникма ва методология маъруза матни

8-МАВЗУ
КАЗУС (МУАММОЛИ САВОЛ) ВА МАНТИҚИЙ САВОЛЛАР ТАҲЛИЛИ. ЖАВОБЛАРНИ ТЎҒРИ ТАҚДИМ ЭТИШ
Саволлар
1. Модулли ўқитиш тизимидан кўзланган мақсадларнинг энг муҳимларини шарҳлаб бера оласизми?
2. Мантиқий савол ўзида нималарни, қандай миқдор ва шаклда акс эттириши керак?
3. Муаммоли савол – казусларда баён этиладиган ҳолатларга тўғри ечим топиш талабадан нималарни талаб қилади?
4. Мантиқий ҳамда муаммоли (казус) саволлари ўртасида қандай умумий ва фарқли жиҳатлар кузатилади?
5. Талаба ўқиётган курс даражаси билан мантиқий ва муаммоли (казус) саволларнинг мураккаблик даражаси ўртасида қандай боғликлик бўлиши керак?
6. Саволларга жавоб тайёрлашда талаб этиладиган “танқидий нуқтаи назар” ибораси қандай тушунилиши лозим?
7. Талаба саволларга жавоб тариқасида ёзадиган мустақил ишнинг таркибий қисмлари – кириш, асосий қисм ва хулоса ўртасидаги ўзаро боғликликка нималар эвазига эришиш мумкин, деб ҳисоблайсиз?
8. Кўчирмачилик – плагиат иллатининг ҳуқуқшунос мутахассис шаклланишига, унинг келгуси иш фаолиятига кўрсатадиган салбий таъсирлари нималарда ўз аксини топади, деб ўйлайсиз?
9. Сизнингча, плагиатдан сақланиш, унга тобе бўлиб қолмасликнинг энг муҳим шартлари, омиллари нимада?
10. Талаба томонидан тақдим этиладиган ёзма жавобларни шакллантириш қандай техник қоидаларни ўз ичига олади?


8-МАВЗУ
КАЗУС (МУАММОЛИ САВОЛ) ВА МАНТИҚИЙ САВОЛЛАР ТАҲЛИЛИ. ЖАВОБЛАРНИ ТЎҒРИ ТАҚДИМ ЭТИШ
Казуслар
1. Техник ва аниқ фанлардан фарқли ўлароқ, ижтимоий фанлар, хусусан, ҳуқуқшуносликда аксарият ҳолларда мантиқий савол ва муаммоли савол (казус) битта, яккаю ягона тўғри жавобга эга бўлмаслиги мумкин. Ҳуқуқшунослик соҳасидаги саволлар кўпроқ “провокацион” характерда бўлиши ва талабани ўйга толдириши, саволнинг ўзи имтиҳон топширувчи билан полемикага – мунозарага киришиши керак, деган тушунча мавжуд ва у, дарҳақиқат, тўғри тушунча.
Савол-топшириқ: Мазкур ҳолат, сизнингча, нималар, қандай сабаб ва омиллар билан изоҳланади? Ҳуқуқшунослик фанларининг бугунги даражаси, қонуншунослик соҳасидаги янги қарашлар, қолаверса, ҳаётда учрайдиган ҳуқуқий ҳолатлар ранг-баранглигидан келиб чиққан ҳолда жавобларингизни асосланг.

2. Мантиқий ва казус (муаммоли) саволлар тузишда талабаларнинг қайси курсларда ўқиётгани, албатта, инобатга олиниши, уларнинг билим, тажриба даражаси, умумий интеллектуал имкониятлари назардан четда қолмаслиги шарт.


Гувоҳи бўлаётганингиздек, бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири бўлмиш одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар, афсуски, тобора кўпайиб бораётир.
Топшириқ: Турли босқич (1-2-курслар ҳамда 3-4-курслар) талабаларига айнан одам савдоси билан боғлиқ муаммолар ечимига бағишланган саволларни шакллантиришда масаланинг қайси жиҳатларини, қандай билим ва кўникмаларни сўраш тўғри бўлиши хусусида фикрингизни баён этинг.

3.Мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлардан кўчирмачиликнинг ҳар қандай кўринишига барҳам бериш, ўқувчи ва талабалар, бўлғуси мутахассисларни фақат ва фақат мустақил, эркин ва ижодий фикрлашга ўргатиш масалалари ҳам ўрин олган. Жумладан, ҳуқуқшунослик соҳаси учун тайёрланаётган кадрлар бу ҳолга шунчаки камчилик, кўз юмиб кетиш мумкин бўлган қусур сифатида эмас, балки мамлакат ва миллат тақдирига жиддий хавф сифатида қарашлари шартдир. Зеро, илм олиш, касб эгаллаш масаласи асло бир-икки шахс муаммоси бўлмай, бу соҳалардаги адолатнинг бузилиши, қонунга хилоф ҳаракатлар, охир-пировардида, мамлакат тараққиётига жиддий, ҳатто ўнглаб бўлмас зарарлар етказиши мумкин.


Савол-топшириқ: Сизнингча, мазкур фикрларни ҳуқуқшунослик соҳаси мисолида қандай далиллаш, асослаш мумкин? Плагиат – кўчирмачилик иллатининг яна қандай салбий оқибатлари бўлиши мумкинлиги хусусида фикрингизни баён этинг.



Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish