8-МАВЗУ
КАЗУС (МУАММОЛИ САВОЛ) ВА МАНТИҚИЙ САВОЛЛАР ТАҲЛИЛИ. ЖАВОБЛАРНИ ТЎҒРИ ТАҚДИМ ЭТИШ
Тест саволлари
1. Мантиқий саволнинг мақсади – .... .
а) талабанинг билимини битта мавзу бўйича аниқлаш, яъни талаба билимини белгилашга комплекс ёндашишдир.
*б) талабанинг билимини нафақат битта аниқ мавзу бўйича, балки бир-бири билан боғлиқ бўлган бир қатор мавзулар бўйича аниқлаш, яъни талаба билимини белгилашга комплекс ёндашишдир.
в) талабанинг билимини нафақат битта аниқ мавзу бўйича, балки бир-бири билан боғлиқ бўлмаган бир қатор мавзулар бўйича аниқлаш, яъни талаба билимини белгилашга хусусий ёндашишдир.
г) талабанинг билимини нафақат кўплаб мавзулар бўйича, балки гуманитар ва аниқ фанларга оид билимларини ҳам аниқлаш, яъни талаба билимини белгилашга танқидий ёндашишдир.
2. Казус бу – .... .
а) бирор хаёлий ҳодиса, типик вазият баёни бўлиб, бўлғуси юристлар томонидан уни қонуний ҳал қилиш талаб этилади.
б) бирор ҳаётий ҳодиса, мантиққа зид вазият баёни бўлиб, бўлғуси юристлар томонидан уни илмий ҳал қилиш талаб этилади.
в) бирор ҳаётий ҳодиса, муаммоли вазият баёни бўлиб, бўлғуси юристлар томонидан уни шахсий фикрига кўра ҳал қилиш талаб этилади.
*г) бирор ҳаётий ҳодиса, муаммоли вазият баёни бўлиб, бўлғуси юристлар томонидан уни қонуний ҳал қилиш талаб этилади.
3. Назарий ва казус (муаммоли) саволлар мураккаблиги нимани кўзда тутиб тузилиши, бир-биридан фарқланиши лозим?
а) Талабаларнинг ёш хусусиятларига кўра.
*б) Талабалар нечанчи курсда эканига кўра.
в) Талабаларнинг “миллий” ёхуд “европоток”да ўқиётганига кўра.
г) Бир хил мураккабликда бўлиши, фарқланмаслиги лозим.
4. Ҳуқуқшуносликка оид мантиқий ва казус саволларга бериладиган жавоблардаги танқидий таҳлилнинг моҳияти ....... .
а) ҳаётий ҳодисалар ва ўз тушунчаларига таянган ҳолда, саволдаги муаммо ечимига оид энг тўғри таклифни илгари суришдан иборат.
б) дарсликлардан ўрганган билимлари, адабий асарлар мутолаасидан орттирган тажрибаларига суянган ҳолда, муаммо ечимини топишдан иборат.
*в) қонунчиликка ва илмий фикр вакилларининг қимматли қарашларига таянган ҳолда мунозарали, нотўғри элементни ўз ичига олган вазиятга нисбатан ўз позициясини аниқлаш ва уларни асосли рад этишдан иборат.
г) ўзининг шахсий қарашлари, ҳаётий кўникмаларига таянган ҳолда, бошқалар фикрини қатъий танқид қилиш, ўзининг ҳақлигини исботлашга уринишдан иборат.
5. Мантиқий ва казус саволларга жавоб тайёрлашдаги плагиат – .... .
*а) муайян манбалардаги материалларни механик тарзда кўчириш ёхуд шаклини ўзгартириб ўзлаштириш орқали жавоб тайёрлаш.
б) муайян манбалардаги материалларни ижодий ўзлаштириш, уларни мазмунан бойитиш эвазига жавоб тайёрлаш.
в) муайян манбалардаги материалларни инобатга олмаган ҳолда, тўла шахсий фикрларга таяниб жавоб тайёрлаш.
г) муайян манбалардаги материалларни ўз матнига кўчириш ҳамда улар манбасини сноска тарзида кўрсатиш.
6. Кўчирмачилик – плагиат – ........... .
а) миллий ва халқаро миқёсда қораланадиган, бироқ юридик жавобгарликка сабаб бўлмайдиган салбий ҳаракатлар.
б) миллий ва халқаро миқёсда ҳозирча қонунлар билан тақиқланмаган, суд томонидан кўриб чиқилмайдиган ҳодиса.
*в) миллий ва халқаро миқёсда қонунлар билан тақиқланган, юридик жавобгарликка сабаб бўладиган ҳавфли иллат.
г) олий ўқув юртларига кириш ҳамда курсдан курсга кўчиш имтиҳонлари пайти учрайдиган салбий ҳодисалар.
7. Талабанинг мантиқий саволлар ва казусларга ёзма жавоби қандай таркибий қисмларни ўз ичига олади?
а) Муқаддима, пролог ва эпилог.
б) Кириш, асосий қисм, адабиётлар рўйхати.
в) Муқаддима, сноскалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
*г) Кириш, асосий қисм ва хулоса.
8. Саволларга тайёрланган жавобларда “WIKIPEDIA” сингари сайтлар материалидан фойдаланиш .... .
*а) жавоб сифатининг тушишига ва унга қониқарсиз баҳо қўйилишига сабаб бўлади.
б) жавоблар ишонарлиги таъминланишига, унинг халқаро талабларга мос тайёрланганига кафолат бўлади.
в) жавоб сифатини оширишга ва унга аъло баҳо қўйишга сабаб бўлади.
г) жавоблар ҳам ҳажман, ҳам мазмунан бойишига, унга яхши баҳо қўйилишига гаров бўлади.
9. Сноска қандай тартибда расмийлаштирилиши керак?
а) асар нашр қилинган жойи, нашриёт номи, нашр йили; илмий иш, манба номи; муаллифининг исми шарифи; маълумот олинган саҳифа рақами.
* б) асар муаллифининг исми шарифи; илмий иш, манба номи; нашр қилинган жойи, нашриёт номи, нашр йили; маълумот олинган саҳифа рақами.
в) асар муаллифининг исми шарифи; маълумот олинган саҳифа рақами; илмий иш, манба номи; нашр қилинган жойи, нашриёт номи, нашр йили.
г) асар муаллифининг исми шарифи; нашр қилинган жойи, нашриёт номи, нашр йили; илмий иш, манба номи; маълумот олинган саҳифа рақами.
10. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати қайси жавобда тўғри тартиблаштирилган?
а) раҳбарий адабиётлар; даврий нашрлар материаллари; электрон ўқув ресурслари; махсус (мутахассисликка оид) адабиётлар; хорижий манбалар; норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар.
б) махсус (мутахассисликка оид) адабиётлар; хорижий манбалар; раҳбарий адабиётлар; норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар; даврий нашрлар материаллари; электрон ўқув ресурслари.
в) раҳбарий адабиётлар; норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар; даврий нашрлар материаллари; электрон ўқув ресурслари; махсус (мутахассисликка оид) адабиётлар; хорижий манбалар.
*г) раҳбарий адабиётлар; махсус (мутахассисликка оид) адабиётлар; хорижий манбалар; норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар; даврий нашрлар материаллари; электрон ўқув ресурслари.
Do'stlaringiz bilan baham: |