Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш
қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими (Ахборот хизмати) томонидан 2021 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот
“Ўзбекистон 24”, “Ўзбекистон”, “Оилавий”, “Узрепорт”, “Севимли”,“Менинг юртим”,“Тошкент” телеканаллари ва “Ўзбекистон”, “Ёшлар” ва “Маҳалла” радиоканаллари ҳамда ҳудудий телерадиоканаллар орқали Агентлик томонидан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, реклама тўғрисидаги меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар бериб бормоқда. 2021 йилнинг 1-чорагида жами 1103 та: телевидение орқали 127 та лавҳа, радио орқали 53 та эшиттириш, матбуот орқали 50 та мақолалар уюштирилди. Интернет тармоқлари: веб-сайт, телеграм каналлари ва фейсбуклар орқали 873 та материаллар берилди.
Агентликнинг веб-сайти (www.consumer.uz)ни такомиллаштириш мақсадида 12 та янги рукнлар ташкил этилди: “Тарғибот тадбирлари”, “Мониторинг тадбирлари”, “Назорат хариди тадбирлари”, “Фаолият”, “Раҳбариятнинг чиқишлари”, “Медиа режалар”, “Пресс-релизлар”, “Repost” - (Ижтимоий тармоқларда - Агентлик материаллари), “Медиа материаллар” (Аудио материаллар, видеоматериаллар; босма нашрлар; фотогалерея; инфографика), “Истеъмолчидан савол” кабилар.
Агентлик веб-сайтида истеъмолчиларнинг хабардорлигини ошириш мақсадида 30 га яқин маълумотлар инфографика, фото, аудио ва видеолавҳа ва видеороликлар тайёрланиб, жойлаштирилди.
Ахборот хизмати томонидан “Оилавий” телеканали “Онлайн-диалог” кўрсатувида Марказий аппарат ва ҳудудий тузилма ходимлари 8 маротаба жонли эфирда аҳолининг саволларига онлайн жавоб берилди.
Мамлакатимиз Президентимиз томонидан ишларни “маҳаллабай” тизимда амалга оширишга оид белгилаб берилган топшириқлар ижроси бўйича Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига бириктирилган Юнусобод туманидаги 12та маҳаллаларда амалга оширилган ишлар ҳақида Ахборот хизмати жойига бориб, ўнга яқин видеолавҳалар тайёрлади. Агентлик томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида “Янги Ўзбекистон” газетаси, “ЎзА” веб-сайти, “Маҳалла” радиоси, “Ёшлар” телеканали ва бошқа ОАВларда мақолалар ёритилди.
“Даракчи” газетаси орқали коммунал, савдо, алоқа, транспорт ҳамда истеъмолчиларни қизиқтирган саволларига тегишли тавсиялар, Агентлик томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида 9 маротаба мақолалар уюштирилди.
Агентлик ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят ҳудудий тузилмаларининг телеграм каналларининг 10 мингдан ортиқ аъзоси бўлиб, унда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, соҳага оид қонун ва меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳақида материаллар жойлаштириб борилмоқда.
15 март – Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш куни
15 март – Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни муносабати билан АОКАда “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари” мавзусида оммавий ахборот воситалари учун Матбуот анжумани ташкил қилинди.
Матбуот анжумани 11 та ОАВ ва интернет саҳифаларида ёритилди.
Шунингдек, “Ўзбекистон24” телеканали “Тараққиёт формуласи” ва “Махсус репортаж”, “Оилавий” телеканали “Онлайн-диалог” ва “Кун тартиби”, “Ўзбекистон” телеканали “Муносабат” ва “Ассалом, Ўзбекистон!”, “Ёшлар” телеканали “Янги давр” информацион дастурлари ва бошқа кўплаб ОАВ ҳамда интернет саҳифаларида ёритилди.
Агентлик ва Ёшлар” шиори остида Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларидан Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг Тошкент филиали, Тошкент давлат Шарқшунослик университети, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Ахборот технологиялари мактабларида “Истеъмолчи рақамли муносабатларда” ҳамда “Оқилона истеъмол – фаровон турмуш тарзи” мавзуларида ўқувчи ва талабалар учун ўқув семинарлари, учрашувлар ташкил қилинди. Мазкур тадбир тафсилотлари 26 марта ОАВ ва интернет саҳифаларида ёритилди.
“Сифат назорати” (“Тошкент” телеканали)да 9 та кўрсатувда сут, маргарин, пишлоқ, сосика, сариёғ, қоқ нонлар(сухарики), болалар таглиги, нам салфетка ва кир ювиш кукунлари маҳсулотларининг сифат назорати бўйича эксперт сифатида тегишли тавсиялар бериб ўтилди.
Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлаётган истеъмолчилар муаммолари ўрганилганлиги бўйича Агентлик веб-сайтига 10 га яқин видолавҳа ва материаллар жойлаштирилди.
Ахборот хизмати раҳбари М.Тагаева.
Do'stlaringiz bilan baham: |