7-мавзу бо‘йича тестлар
1. Сўзлар нотўғри ёзилган қаторни топинг.
А. Йигит, қийиқ, йил, раён.
Б. Майиший, суйинмоқ, дойра, суйистеъмол.
Д. Йироқ, қайиқ, шойи, йиғлоқи.
Э. Ёд, йирик, хайр, буйрак.
2. Қайси қатордаги сўзлар нотўғри ёзилган?
А. Елпиғич, ейишли,енгилмас, еттовлон.
Б. Ёзувчи, йўлланма, ёндашмоқ, ёқут.
Д.Юбилей, юган, юмуш, юрт.
Э. Ялчимоқ, йринг, ястиқ, ёшармоқ.
Ф. Ягона, якдил, якун, яширин.
3.Қайси қатор сўзларининг ёзилишида хато бор?
А. Хайём, айём, ағёр, айёр.
Б. Сайёҳ, сайёр, Холиёр, ихтиёр.
Д. Тайёр, ҳушёр, дастёр, Муҳайё.
Э. Донёр, куйинчак, Сураё, бахтёр.
Ф. Элёр, Сайёра, деёлмоқ, муайян.
4. Қайси қатордаги сўзларда айириш белгиси ўз ўрнига қўйилмаган?
А. Маърифат, Нуъмон, таъзим, таъсир.
Б. Ваъда, Аъзам, таъриф, маълумот.
Д.Маърака, баъзан, неъмат, таъкид.
Э. Раъй, даъво, ҳайъат, Маъруф.
Ф. Маъсуд, даъфатан, саънат, тақъиб.
5. Айириш белгиси нотўғри қўйилган сўзлар қаторини топинг.
А. Фиръавн, инъом, маъмурият, маънавият.
Б. Маъшуқа, маъюс, бемаъни, маълум.
Д. Маъқул, наъра, меъмор, саъва.
Э. Мўтадил, мўтабар, мўжиза, таътил.
Ф. Масъум, наъша, суъний, езъоз.
6. Жавобларнинг қайси бирида бир хил ёзилган ундошларнинг биттаси ортиқча?
А. Куллиёт, туккан, тўккан, қишлоққа.
Б. Боққа, маккор, новвот, қаттиқ.
Д.Катта, чакки, дакки, увоққина.
Э. Тассалли, муваффаққият, уддабуррон, муттассил.
Ф. Бурро, қувват, ҳисса, тўлаттириш.
7. Қайси қатордаги сўзлар атоқли от бўлмагани учун бош ҳарф билан ёзилмаслиги лозим?
А. Қўқондан, Қоракўл, Чинобод, Косонсой.
Б. Отчопар, Боғкўча, Дўнглик, Қорасув.
Д.Тепалик, Фарғона, Паркент, Ҳаққулобод.
Э. Раънолар, Хоразмлик, Тошкентча, Насибалар.
Ф. Тароқчилик, Сирдарёдан, Чорсу, Орол.
8. Қайси жавобда қаратқич келишигининг қўшимчаси ўрнида тушум келишигининг қўшимчаси ёзилган?
А. Гулни ҳиди, нонни мазаси, уни кўзлари.
Б. Сувни ичдим, рўйхатни ўқидим, ёнғинни ўчиришди.
Д. Китобни варақлашди, машқни ёзди, жадвални тузди.
Э. Соябонни очди, узумларни уздик, хаёлни бўлди.
Ф. Ютуқни тўлашди, вергулни ўчирди, гапини тугатди.
9. Қайси қатордаги гапда вергул ўз ўрнида қўйилмаган?
А. Оддий ғиштда ҳам, сополда қадимги улкан маданият излари сақланган.
Б. Халқ ривоят ва афсоналарда Навоийдан ўрганишга, ергашишга чақирган.
Д. Қовжираб, қариб, ерга чўкиб қолганингда, болалик кўп есга тушаркан.
Э. Чол анчадан бери супурги тегмаган, йўлагини ўт босган ҳовли ешигини қоқибди.
10. Қайси қатордаги гапнинг охирида қўйилган ишоравий белги нотўғри?
А. Сиз бу шоирларни биласиз-а?
Б. Тонг отди.
Д. Майсалар офтобда яшнайди!
Э. Қаттиқроқ чақир, бораман! Мени узоқ-узоқ юртларга олиб кет. (А.Қ.).
Ф. Чўл шамоли ўжар бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |