2. Қутбий минтақа. Бу минтақага деҳқончилик учун иссиқликга талаби кам бўлган тезпишар экинлар киритилган ва унинг жанубий чегараларида фаол ҳароратларнинг йиғиндиси 1000-1200С ни ташкил этади.
3. Мўътадил минтақа. Мазкур минтақа МДҲ ҳудудларининг анча катта қисмини эгаллаган бўлиб, унда бу давлатларнинг асосий қишлоқ хўжалик районлари жойлашган (минтақа ўзи яна 5 та кичик минтақаларга бўлинади). Бу минтақанинг шимолий чегарасида фақатгина баҳорги дон экинлари, иссиқликни севмайдиган сабзавот ва ем-хашак экинларигина иссиқлик билан таъминланганидан, уларни парвариш қилинади. Жанубий чегарасида эса ҳаво ҳароратининг фаол йиғиндиси 4000-5000С га етади. Бу ерларда кечпишар шоли навлари, маккажўхори, ўртапишар ғўза навларининг пишиши иссиқлик билан таъминланган.
4. Субтропик минтақаларда - цитруслар, чой, ғўзанинг кечпишар навлари иссиқлик билан таъминланган.
Г.Т. Селянинов ҳудудларни намланганлик шароитларини баҳо-лаш учун таклиф этган гидротермик коэффициент (ГТК) собиқ Иттифоқда кенг фойдаланилган:
ёки , бунда r - вегетация даври учун ёғинлар йиғиндиси (мм); t - шу давр учун фаол ҳароратлар йиғиндиси.
Агроиқлимшуносликда ГТК ўсимликларнинг табиий намлик таъ-минотини ҳудудлар бўйича характерловчи муҳим кўрсаткич ҳисобла-нади
Ўрта Осиё шароитида агроиқлимий нуқтаи назардан ҳудудларда термик ресурсларни ва табиий намланишнинг тақсимланишини тек-шириш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланишига сабаб, биринчи томондан суғориладиган ерларда у ёки бу ўсимлик ривожланиши учун имкониятнинг яратилиши билинса, иккинчи томондан суғорилмай-диган лалмикор ерларда деҳқончиликни ривожлантиришга маълум даражада аниқлик киритиш мумкин бўлган.
Л.Н. Бабушкин 1970 йилнинг бошларида Ўрта Осиё ҳудудини термик ресурслари бўйича 8 та зонага тақсимлаган. Бунда у суғориладиган ерларда пахта ва узум етиштириш, лалмикор ерларда бошоқли дон экинларни етиштиришни назарда тутган.
1. Жазирама ёки жуда иссиқ зона ҳаво фаол ҳароратларининг йиғиндиси (ФҲЙ) 4900С дан юқори ёки самарали ҳароратлар йиғиндиси (СҲЙ) (бир кеча-кундузда 10С дан юқориси) 2670С дан ортиқ ҳудудларни ўз ичига олади. Бунда иссиқлик таъминоти ингичка толали жуда кечпишар ғўза навларини ривожланиш ва маҳсулдорлик элементларининг шаклланишига мақбул шароит яратилади.
2. Иссиқ зонада - ўртапишар ғўза навларини етиштириш мумкин. Бу зонада ҳавонинг фаол ҳароратлар йиғиндиси 4400С дан то 4900С гача ёки самарали ҳароратлар йиғиндиси 2260С дан 2670С гача етади.
3. Мўътадил иссиқ зонада тешпишар ва жуда тезпишар ғўза навлари етиштирилади. Бу зонада фаол ҳароратлар йиғиндиси 4000С дан то 4400С гача ёки самарали ҳароратлар йиғиндиси 2020 дан 2260С гача бўлади.
4. Жуда илиқ зонада ўртапишар узум етиштирилади. Бу зонада ФҲЙ-3500 дан то 4000С гача, СҲЙ-1645 дан 2020С гача ўзгаради.
5. Илиқ зонада узумларнинг эртапишар навлари етиштирилади, бу зонада ФҲЙ-3100 дан то 3500С гача бўлади.
6. Мўътадил илиқ зонада жуда эртапишар узум навлари етиштирилади. ФҲЙ-2800 дан то 3100С гача, СҲЙ-1165 дан то 1410С гача ўзгаради.
7. Салқинроқ зонада бошоқли дон экинлар етиштирилади. ФҲЙ-1100 дан 2800С ёки СҲЙ-0 дан то 1165С гача ўзгаради.
8. Совуқ зона деҳқончилик учун ярамайди. Бунда ФҲЙ-1100С дан пастроқ, СҲЙ эса бу зонада зонада мавжуд эмас.
Атмосфера ёғинлари бўйича Ўрта Осиё ҳудуди табиий намланиши 5 та зонага ажратилган:
1. Жуда қуруқ зона-дон экинлари учун тупроқнинг намлик таъминоти йилига 0 фоизга яқин. (Г.Т.Селянинов гидротермик коэффициенти 0,11 дан кам).
2. Ўрта қуруқ зона-дон экинлари учун тупроқ намлиги 100 йил ичида йилига нисбатан олинганда 25% таъминланган (ГТК 0,11 дан то 0,20 гача).
3. Қуруқ зона-дон учун тупроқ намлиги йилига 25-75% таъминланган (ГТК 0,20 дан то 0,30 гача).
4. Ўртача намланган зона -дон экинлари учун тупроқ намлиги йилига 75-100% таъминланган (ГТК 0,30 дан то 0,50 гача).
5. Намланган зона. Ҳар йили ғалла экинлари учун тупроқ намлиги таъминланган (ГТК 0,50 дан юқори).
Л.Н. Бабушкиннинг Ўзбекистон ҳудудини ғўза ўсимлиги етиштиришнинг агроиқлимий районлаштирганлиги диққатга сазовордир. Бунда ўсимликнинг ўсиши ва ҳолатини метеорологик шароитлар билан миқдорий кўрсаткичлар асос қилиб олинган (15.1 –расм).
Л
15.1-расм. Л.Н. Бабушкин б°йича
´збекистоннинг агрои±лимий округлари
.Н. Бабушкин Ўзбекистон республикасининг умумий ҳудудини 10 та агро-иқлимий округга бўл-ган ва улар қуйида-гилар:
I - Устюрт округи. Бу округда шимолдан жанубга томон ҳарорат ўзгариб боради: ҳарорат йи-ғиндиси 3500С дан кам бўлганлиги учун илиқ районга киритилган, жуда илиқ - ҳарорат йиғиндиси 3500С дан то 4000С гача, иссиқ 4500С ва ундан ортиқ.
II - Қуйи Амударё округи. Бу ернинг шимолий қисми жуда илиқ округга киритилган, ҳарорат йиғиндиси 4000С дан кам, аммо жануби-шарқий қисмида ҳарорат йиғиндиси 4000С дан то 4500С гача ташкил этади ва бу округда тезпишар ва жуда тезпишар ғўза навлари етиштирилади.
III - Қизилқум округи чўл ҳудудларни қамраб олган ва нисбатан олинганда термик ресурсларга бой, ҳарорат йиғиндиси шимоли-ғарбий қисмида 4000С дан то жануби-шарқида 5000С гача бўлади.
IV - Қуйи Зарафшон округи. Бу округ барча текис ҳудудлар термик ресурсларга бой ҳисобланади, ҳарорат йиғиндиси 4500С -5000С ва ундан ортиқдир.
V - Сурхондарё округи. Бу округ чегарасидаги термик зоналар: жуда иссиқ 5000С ва ундан юқори, мўътадил иссиқ 5000С дан то 4500С гача, жуда илиқ 4000С дан то 3500С гача, илиқ 3500С дан то 3000С гача, салқин 3000С дан то 1000С гача ҳароратлар йиғиндисига эга.
VI - Қашқадарё округи. Бу округда термик ресурслар 4800С -5300С ни ташкил этади.
VII - Ўрта Зарафшон округи. Округнинг барча текис қисмида термик ресурс-4500С дан то 4000С гача, тоғларда эса мусбат ҳароратнинг йиғиндиси 4300С-4600С чегарасида.
VIII - Мирзачўл округи. Бу округнинг ҳудуди шимол ва шимоли-ғарбий томондан очиқ, лекин жануби ва жануби-шарқий томондан тоғлар билан чегараланган. Округнинг айтарли қисмида мусбат ҳарорат 4300С-4600С ни ташкил этади.
IX - Чирчиқ-Ангрен округи. Текисликларда мусбат ҳарорат йи-ғиндиси 4500С -4600С , тоғларда эса 1000С гача
X - Фарғона округи. Бу округда мусбат ҳарорат йиғиндиси 4300С дан 4600С гача.
Юқоридаги ҳарорат кўрсаткичларидан кўринадики, республикамиз бой термик имкониятларга эга ва ҳудудларнинг баландликда жойлашганлигини ҳисобга олиб турли қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш мумкин. Бундан 20-25 йил муқаддам ҳар бир вилоят учун алоҳида «Ўзбекистон Республикасининг вилоятлар бўйича агроиқлимий ресурслари» маълумотномалари нашрдан чиқарилган ва амалиётда кенг қўлланиб келинаётир. Лекин сўнгги 20-25 йил давомида ҳудудларда агроиқлимий ўзгаришлар содир бўлди ва Орол денгизининг қуриб бориши натижасида кескин агроэкологик ҳолатлар вужудга келди. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши таснифида, ўсимликларнинг янги навлари пайдо бўлди, агротехник тадбирларда сезиларли даражада ўзгаришлар рўй берди, янгича фермер ва ширкат хўжаликлари ташкил қилинди. Шу сабабли ҳозирги вақтда агроиқлимий ресурс маълумотларинг илмий-амалиёт тизими асосида янгилаш ва юқорида айтиб ўтилганларни инобатга олишни қишлоқ хўжалик амалиёти тақозо этмоқда. Умуман олганда Ўзбекистоннинг агроиқлимий шароитлари мўътадил ва тропик гуруҳ, айниқса ғўзани етиштиришга мақбулдир. Лекин шимолий районларда об-ҳаво паст келган йилларда ҳамма ҳудудларда ғўзанинг барча кўсагини тўла пишишига ҳарорат етишмайди. Агроиқлимий ва ер ресурсларидан тўлиқ фойдаланишни чекловчи омилларга баҳорда кеч ва кузда эрта қора совуқларнинг тушиши, ёзда қурғоқчилик, ҳароратнинг баландлиги, ташқи муҳитнинг ифлосланганлиги ва айрим районларда мелиоратив ҳолатларнинг ноқулайлигини кўрсатиш мумкин.
¶. Қурбонов, Х. Хайдаровнинг ёзишича республикамизнинг лалмикор деҳқончиликка тегишли ерлари тупроқ ва иқлим шароитлари бўйича 4 та зонага қуйидагича бўлинган:
1. Нам билан таъминланмаган текисликлар. Бу зона лалми ерларнинг энг қуйи қисмига жойлашган бўлиб, охири чўлга бориб тақалади. Денгиз сатҳидан 200-450 м баландликда жойлашган ерлар оч тусли бўз тупроқдан иборат, йиллик ўртача ҳаво ҳарорати 13,3С, ёғин миқдори 250 мм дан ошмайди.
2. Нам билан ўртача таъминланган адирлар. Денгиз сатҳидан 450-750 м баландликда жойлашган. Ерлари типик бўз тупроқли. Ўртача йиллик ёғин миқдори 250-350 мм, йиллик ўртача ҳаво ҳарорати 11,6С га тўғри келади.
3. Нам билан таъминланган (тоғ олди) зона. Бу зона денгиз сатҳидан 600-900 м баландликда жойлашган. Ерлари тўқ бўз тупроқли, йиллик ўртача ёғингарчилик 350-400 мм ва ундан ортиқ бўлади, ҳавонинг йиллик ўртача ҳарорати 11-12С.
4. Нам билан яхши таъминланган (тоғли) зона. Бу зона денгиз сатҳидан 900-2000 м баландликда жойлашган, ерлари унумдор, гумусга бой, ишқорли тўқ бўз тупроқдан иборат. Йиллик ёғин миқдори 400-700 мм ва ундан ҳам кўпроқ бўлади, ҳавонинг йиллик ўртача ҳарорати 10,1С.