Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М


-жадвал Ўзбекистон вилоятларининг суғорилмайдиган, кузги ва эрта баҳорда



Download 10,78 Mb.
bet198/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

15.1-жадвал


Ўзбекистон вилоятларининг суғорилмайдиган, кузги ва эрта баҳорда
бошоқли дон экиладиган ҳудудларининг агрогидрологик районлари ва
уларнинг майдон қийматлари [А.Қ. Абдуллаев ва О.Л. Бабушкин маълумоти]



Вилоятлар

Агрогидрологик районлар

ТТН
(I)

ТМН
(II)

ТСН
(III)

ТЖСН
(IV)

ТНЕС
(V)

Агрогидрологик районларнинг майдони,
S-минг км2 (1) ва % (2) ҳисобида

1

2

1

2

1

2

1

2

1

2

Навоий

-

-

1,3

17,2

-

-

4,2

55,2

2,1

27,6

Қашқадарё

2,6

15,4

4,6

25,0

2,1

14,6

6,4

37,9

1,2

7,1

Сурхондарё

2,2

20,4

3,3

30,5

-

-

3,2

29,6

2,1

19,5

Самарқанд

0,5

6,0

1,3

15,4

4,7

56,0

-

-

1,8

22,6

Жиззах

2,9

21,8

5,2

39,1

-

-

4,9

36,8

0,3

2,3

Тошкент

-

-

5,0

52,1

0,5

5,2

-

-

4,1

42,7

Шубҳасиз лалмикор ерларга бошоқли дон экинларини экишни агрогидрологик районлар асосида, бошқача айтганда баҳорда ва ёзда тупроқ намлик заҳирасига эътибор бериб етиштирилса ўсимликлар маҳсулдорлиги маълум даражада юқори бўлади.




15.5. Чўл ҳудудларининг агроиқлимий районлари.
Ўрта Осиё чўл ҳудудлари табиий намланганлик таъминотини ба-ҳолашда ўсимликларни қиш-баҳор, вегетация, ем-хашакни заҳиралаш ва фитомелиоратив ишларни муваффақиятли ташкил этиш ва унинг самарасини, уларни об-ҳавога соний жиҳатдан боғланганлиги асос қилиб олинган. Фитомелиорация тадбирлари бир қанча омилларга боғлиқдир. Энг биринчи омил, бу ҳудудларнинг намланган таъминотини билиш зарур. Жойларнинг намланганлик таъминотини аниқ йил учун агрометеорологик, ўрта кўп йилликда агроиқлимий наза-ридан баҳолашда ўсимликларни қишки-баҳорги, вегетация давридаги намланганлик таъминоти (НТ) коэффициентидан фойдаланилади: коэффициентни топиш эса қуйидаги формула орқали амалга оширилади:


; (15.5)


бу ерда Wб - баҳорда вегетациянинг бошланишидаги 0-50 см тупроқ чуқур-лигидаги самарали намлик заҳираси; m - фаол вегетация даврида ёққан ёқинларнинг йиғиндиси (ҳаво ҳароратининг 5С дан турғун ўтишидан бошлаб то ҳаво ҳароратининг баҳорда 20С гача бўлган даври), 0,5d - ҳавода намлик етишмаслигининг суткалик йиғиндисининг қиймати.

Н.Т. Нечаева, А.П. Федосеев ва И.Г. Грингофлар Ўрта Осиё чўл ҳудудлари намланганлик таъминоти кўрсаткичи негизида ва 15.5 формула асосида НТ ҳисоблаб, сўнгра чўл ҳудудларни 4 та асосий агроиқлимий зонага бўлишган:


Чўл ҳудудларининг агроиқлимий районлаштирилишини намланганлик таъминоти нуқтаи назардан тасаввур этиш учун 15.2-расм келтирилди.



15.2-расм. Ўрта Осиё чўл зоналарининг намлик таъминоти бўйича агроиқлимий
районлари

Бу расмдан кўриниб турибдики, табиий намланганлик таъминоти (НТ) ни кўрсатувчи чизмалар оралиғи бир-биридан 0,1 қиймат билан фарқ қилади. Агроиқлимий кўрсаткичлар бўйича зоналарни фарқи қуйидагича:


Жуда қуруқ зона: намланганлик таъминот (НТ) кўрсаткичи НТ=0,200,39 билан чегараланган, аммо шароит пичан йиғиш ва фитомелиорация ишлари учун умуман олганда номақбул, лекин бу зонадаги ҳудуд ҳам намланганлик коэффициенти бўйича 2 та кичик ҳудудга бўлинган: НТ коэффициенти 0,3 бўлса ёмон шароитли зонага киритилган, аммо ёғинлар миқдори юқори бўлганда НТ=0,300,40 бўлган ҳудуд фитомелиоратив ишлар учун қониқарли ҳисобланади.
Қуруқ зона: намланганлик таъминоти НТ = 0,40  0,59 чегарасида ўрта намланганлик шароит зонасига киритилган.
Мўътадил қуруқ зона: НТ=0,60  0,79 ўртача намланганликдан юқори шароит ҳисобланади
Мўътадил намланган зона: НТ=0,80  1,00 чегарасида бўлиб, яхши намланган шароит зонасига киритилган.
Намланган зона: НТ=1,00 дан юқори.
Умуман олганда Қизилқум жуда қуруқ намланган зонани қамраб олган. Нурота, Ўринсобар, Оёқоғитмта ва Мошиқудуқ гидрометеорлогик станция районлари атрофларида намланганлик таъминот (НТ) кўрсаткичиларини ажралиб туришини сабаби орографиянинг таъсирида бўлиб қуруқ намланган зонани ташкил этади.
Шундай қилиб, Қизилқумнинг асосий ҳудуди намланганлик таснифига бўйича шимолий ва марказий қисми жуда қуруқ зонага, жанубий қисми эса - қуруқ зонага кирган, фақат энг жанубий чегаралари ва тоғ олди қисмларини мўтадил намланган зоналар ташкил этади.



Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish