15.6. Иқлим, агроиқлим ва тупроқ хариталари.
Ўзбекистоннинг бошқа мустақил давлатлар билан сиёсий ва иқтисодий ҳамкорлиги туфайли мамлакатимизда янги экинлар ва уларнинг юқори маҳсулдор навларини қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига татбиқ этиш мумкин бўлди. Бундай ишларни амалга оши-ришдан аввал у ёки бу мутахассис ўсимликларнинг иқлим элементларига бўлган талабини билиши ва хариталарда уларнинг тақсимла-нишини баҳоланганлигини ўрганиши керак.
Хариталар иқлимшунослик ва агроиқлимшунослик тушунчаларида маълум мавзулар бўйича ер сатҳида, ўсимликларнинг метеорологик элементларга бўлган талабини акс эттирувчи ва қишлоқ хўжалик экинларини ҳудудларда жойлаштиришиш тақсимотини қоғозга туширилган чизма чегара оралиқлари турли ранг ёки белгилар ҳамда унга илова этилган жадваллар, қисқача матн ифодаланган маълумотномадир.
О.А. Дроздов умуман иқлим таснифи бўйича хариталар масштаби (миқёси) ни 2 гуруҳга бўлган: кичик миқёсли хариталар-1:10000 000 ва ундан кичик. Катта миқёсли хариталар ҳам ўз навбатида 2 гуруҳга бўлинади: тоғли районлар учун 1:2500 000 дан 1:250 000 гача ва текисликлар учун 1:10000 000 дан 1:1000 000 гача.
Микроиқлимий харита-схемаларни қулай масштаби агар текширилаётган участкаларда: а) майдон 5-10 гектар бўлса масштаб 1:10 000 ёки 10-20 гектар учун 1:25 000 ни олингани маъқул ҳисобланади.
Агрометеорологлар тупроқ хариталаридан фойдаланишни билишлари ҳам керак. Бу масалада хариталар қандай мақсадда тузилишига кўра турли масштабларда бўлишига эътибор беришлари керак. Жамоа хўжалик ҳудудлари учун 1:5000, 1:10000 масштабли хариталар тузилади. Районлар ҳамда суғориш шахобчалари учун 1:25000, 1:50000 масштабли Республика учун 1:200000; 1:300000 масштабли ва кичик масштабларда тупроқ хариталари тузилади.
Амалиёт учун хариталарнинг миқёси ишлаб чиқаришда фойдаланиш қулай ва талабларни инобатга олган ҳолда турли миқёсда ҳам тузилади.
Иқлимий хариталар мавзунинг мазмунига қараб асосан 7 қисмга бўлинади.
1. Радиация режими ва қуёш ёғдуси (радиация, радиацион баланс, қуёш ёғдуси) хариталари;
2. Термик режими (ҳаво ҳарорати, тупроқ ҳарорати) хариталари;
3. Циркуляцион жараёнлар хариталари;
4. Намланганлик режими (ҳаво ва тупроқ намлиги, атмосфера ёғинлари, қор қоплами, буғланганлик) хариталари;
5. Атмосфера босими ва шамол (атмосфера босими, шамол йўналиши ва такрорланиши) хариталари;
6. Булутлик ва атмосфера ҳодисалари (булутлик, туман, момақалдироқ, дўл, қора совуқ, қурғоқчилик, тупроқ яхлаши, чангл бўрон) хариталари;
7. Халқ хўжалиги учун иқлимий ва агроиқлимий шароитлар, ресурслар районлаштирилган хариталар.
Агроиқлимий хариталарнинг иқлимий хариталардан фарқининг асосий белгиларидан бири, уларнинг қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланганлиги ва унинг талабига жавоб беришидир. Агроиқлимий хариталар белгилари бўлимининг кичик бўлим гуруҳлари табиий ресурсларга ва тарихий юзага келган қишлоқ хўжалик таснифига боғлиқлигини акс этиради. Бунга мисол қилиб Ўрта Осиё ва Жанубий Қозоғистон агроиқлимий харитасининг кичик гуруҳ бўлимлари таснифини келтирамиз.
а) Қишлоқ хўжалиги талаби учун иқлимий ресурлар (радиацион ва термик ресурслар, табиий намланганлик ресурслари) харитаси;
б) Қишлоқ хўжалик экинлари ва яйловларнинг иқлимий ресурслардан фойдаланишини чекловчи зарарли об-ҳаво ҳодисалари ва иқлимий элементларнинг агроиқлимий харитаси;
в) Иқлим ва агроиқлимий шароитлар ва ресурслар (суғорила-диган, суғорилмайдиган ҳудудлар ва яйловлар) ни баҳолаш харитаси;
д) Деҳқончиликда экинларни етиштиришда чўл-яйловлар ўсим-ликлари харитаси;
Энди суғориладиган ва суғорилмайдиган ерларнинг агроиқлимий хариталарида қайси асосий ўсимликлар ёритилишига тўхтаб ўтамиз:
1. Суғориладиган ерлар агроиқлимий (ғўза, каноп, тамаки, шакар қамиш, бошоқли дон экинлари-буғдой, шоли, маккажўхори, жўхори; мевали дарахтлар, ток, сабзавот ва полиз экинлари, беда, ем-хашак ўтлар, ёғли экинлар-кунжут ва ер ёнғоқ каби ўсимликларга оид) хариталар;
2. Суғорилмайдиган ерлар агроиқлимий харитаси (буғдой, арпа, жўхори, техникавий экинлар, мевали дарахтлар, ток, беда каби ўсимликлар).
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида асосан деҳқончилик учун мўлжалланган хариталарда табиий шароитларнинг ўзига хос хусусиятларини турли миқёсда тайёрланган ва хариталарда кўрсатилган томонларини билиш имкониятига эга бўлинади. Яна бир муҳим томони хариталардан фойдалана билиш деҳқончилик маданиятини оширишга ҳам хизмат қилади.
Ҳозирги вақтда ШЭҲМ дан фойдаланиб географик ахборот тизими негизида турли ўзгартирилган катта ёки бирмунча кичиклаштирилган хариталарни чоп этиш кўпайиб бормоқда
Do'stlaringiz bilan baham: |