Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М


Янги навлар (гибридлар)ни районлаштириш



Download 10,78 Mb.
bet197/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

15.3.2. Янги навлар (гибридлар)ни районлаштириш.


Қишлоқ хўжалик экинларининг янги нави гибридининг мажмуи муҳим хўжалик белгиларининг аввал районлаштирилган нав (гибрид)дан устунлиги билан фарқланса, унинг тупроқ-иқлим зоналари чегараси аниқланади. Бундай районлаштириш давлат нав синаш участкаларида олинган ижобий натижалар асосида янги нав (гибрид) ларни етиштиришда агрометеорологик шароитлар ва агротехник тадбирларга бўлган талаби инобатга олинган районлаштириш амалга оширилади.
Демак, янги ғўза навлари учун топиладиган агрометеорологик кўрсаткичлар янги навларни турли ҳудудларда етиштириш учун районлашда фойдаланилади.
Агроиқлимий районлаштириш бу қишлоқ хўжалик ўсимликлари-нинг агроиқлимий ресурсларга бўлган эҳтиёжига мос равишда ҳудуд-ларнинг ўхшашлик белгилари асосида районларга ажратилиши, бўли-нишидир.

15.3.3. Табиий-қишлоқ хўжалик районлаштириш (ТҚХР).


Табиий-қишлоқ хўжалик районлаштириш ягона илмий тизим асосида ҳудудларни бўлишда табиий (тупроқ, ўсимликлар в.ҳ.) ресурсларининг тақсимланиши ва уларда қишлоқ хўжалик асосий хусусиятларини тўлиқ акс эттирилишилиши билан бошқалардан мажмуий районлаштирилиши билан ажралиб туради.
Бундай мажмуий районлаштириш таксонометрик бирлик тизимида ҳудудларнинг табиий шароити ва ресурсларини, ернинг сифатий ҳолати ва ишлаб чиқариш қобилиятини алоҳида ҳисобга олинган шаклидир.
ТҚХР ҳудудларни мажмуий районларга бўлинишда табиий асослар негизида қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини ҳудудларга жойлаштириш, қишлоқ хўжалик тизимини бошқариш, нав синашни ўтказиш, тажриба материаллари, агроиқлимий ресурслар ва районлаштириш каби илмий манбаларга таянади.
ТҚХР ва ер таснифи билан бирга Давлат Ер кадастри, агроиқлимий ва сув ресурслари ҳисобга олинган илмий-ахборот манбаини ташкил этади ва муайян ҳудудларнинг биоиқлим имкониятларини ўзида акс эттиради. Кадастр (фран. cadastre) - рўйхат, реестр деган маънони англатади.


15.4. Агрогидрологик районлар.
Агрометеорологиянинг агрогидрология бўлими бўйича ҳам Ўзбекистонда бирмунча назарий ва амалий ишлар бажарилган. Собиқ Иттифоқ ҳудудидаги барча агро ва гидрометеорологик станцияларда аниқланган тупроқларнинг намлик заҳирасининг миқдорига асосланиб, агрометеорологик таъминотни кенгайтириш мақсадида, республика, вилоятлар учун бошоқли дон ўсимликларининг вегетация давридаги тупроқ намлиги заҳирасини ҳар ўн кунликнинг охиридаги ўртача кўп йиллик қийматлари топилган ва Ўрта Осиё ҳудудида ҳам агрогидрологик хариталар тузилиб районларга бўлинган. Агрогидрологик районлаштириш асосида тупроқнинг агрогидрологик константалари, тупроқдаги нам заҳирасининг баҳорда бўладиган максимал миқдори ва ёз давридаги минимал қиймати маълум чегарада, у ёки бу районга киришда ер ости сувларининг таъсири каби элементларни ҳам инобатга олинган ҳолда районлаштирилган. Районларнинг майдонлари ва уларнинг вилоятдаги миқдорига нисбатан қанча фоизни ташкил этишлари ҳисоблаб чиқилган. Пировардида Республикалар, вилоятлар, иқтисо-дий районларда кузги ва эрта баҳорда экилган бошоқли дон ўсимликлар остидаги тупроқнинг фойдали намлик заҳирасига оид ўртача миқдорий маълумотнома тайёрланган. Бундай маълумотларни юзага келишида Ўзбекистон агрометеорологлари А.Қ. Абдуллаев ва О.Л. Бабушкин иштирокида тайёрланган. Амалиёт учун зарур бўлган бундай маълумотномалар фақат Ўзбекистоннинг агрогидрологик шароитлари билан бир қаторда ёндош қўшни республикалардаги лалмикор далаларда тупроқнинг намлик заҳираси қандай ҳолатда эканлигини билиш ва илмий асосда ўзаро таққослаш имконияти яратилди.
Агрометеорологик ва метеорологик станциялардан метеорологик катталикларни, тупроқ нам заҳирасини ва агрогидрологик константаларни ҳисобга олган ҳолда ва МДҲ ҳудуди учун ишлаб чиқилган махсус ягона қўлланма асосида ўрта Осиё ҳудудида агрогидрологик районлаштириш амалга оширилган.
Ҳозир мустақил бўлган республикалар: Қозоғистон, Қирғизстон, Туркманистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Ўрта Осиё иқтисодий райони учун кузги бошоқли дон ўсимликлари экилган ҳудудларда тупроқдаги нам заҳирасининг (мм) катталиги ўн кунликнинг охирида ўртача кўп йиллик миқдорига оид маълумотномалар мавжуд. Бундай маълумотномалар асосида республикаларнинг тупроқлари турли қатламидаги 0-20, 0-50, 0-100 см чуқурликда самарали намлик заҳираси қандай эканлигини билиш ва ўзаро таққослаш мумкин бўлади.
Ўзбекистон шароитида лалмикор ерларнинг агрогидрологик районлари қуйидагича белгиланган:
1). ТТН-баҳорда тупроқ тўлиқ намланган районлар,
2). ТМН-баҳорда тупроқ мўътадил намланган районлар,
3). ТСН-баҳорда тупроқ суст намланадиган районлар,
4). ТЖСН-баҳорда тупроқ жуда суст намланган районлар,
5). ТНЕС-тупроқ намланишида ер остки сувлар таъсир этувчи районлар.
Қуйида бу агрогидрологик районларнинг баҳорда ва ёзда тупроқ намлик заҳираси билан танишиб чиқамиз:
I. ТТН-баҳорда тупроқ тўлиқ намланган районда тупроқнинг 1 м чуқурлик қатламида самарали нам заҳираси (СНЗ): баҳорда максимал қиймати-180145 мм, ёзда минимал қиймати-8040 мм ни ташкил этади.
II. ТМН-баҳорда тупроқнинг мўътадил намланиш районида СНЗ: баҳорда максимал қиймати 170130 мм, ёзда минимал қиймати –6040 мм ни ташкил этади.
III. ТСН-баҳорда тупроқ суст намланадиган районларда СНЗ: баҳорда максимал қиймати 14080 мм, ёзда минимал қиймати 5025 мм ни ташкил этади.
IV. ТЖСН-баҳорда тупроқ жуда суст намланадиган районда: СНЗ: баҳорда максимал қиймати 12060 мм, ёзда минимал қиймати 405 мм ни ташкил этади.
V. ТНЕС-тупроқ намланишида ер остки сувлар таъсир этувчи районларда СНЗ: баҳорда максимал қиймати 180-90 мм, ёзда минимал қиймати 100-50 мм бўлади.
Агрогидрологик районларни ва уларнинг майдон қийматларини вилоятлар бўйича тақсимланиши 15.1-жадвалда келтирилди.
Бу жадвалдан кўриниб турибдики, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида тупроқ жуда суст намланган (ТЖСН), бу ҳудудлар бошқала-рига нисбатан кўпроқ майдонни ташкил этади. Бошқа вилоятлар ҳудуди тупроқлари эса асосан мўътадил намланган (ТМН) районлар эгаллайди.

Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish