Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М


Агроиқлимий районлаштириш



Download 10,78 Mb.
bet195/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

15.3. Агроиқлимий районлаштириш.
Ҳар бир мустақил давлат ўзининг қишлоқ хўжалигига оид турли-туман ҳудудларни мавсумий ёки алоҳида районлаштирилган ахборот-маълумотномасига, хариталарига эга.
Умуман районлаштириш деганда ҳудудий тизимдаги районларни таксономик (қандай кўламли бирлик қабул қилинишига қарамасдан) белгиларининг ўхшашлиги, лекин бир-биридан табиий, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш шароити ва хусусиятлари билан фарқланиши тушунилади.
Ҳудудларни районлаштириш мазмуни ва қўйилган мақсадига қараб қуйидаги асосий йўналишларга эга:
1. Агроиқлимий районлаштириш;
2. Агрогидрологик районлаштириш;
3. Зоометеорологик ва яйлов ҳудудларни районлаштириш;
4. Янги яратилган ўсимлик навларини (гибридларини) район-лаштириш
5. Табиий-қишлоқ хўжалигини районлаштириш;


15.3.1. Агроиқлимий районлаштириш турлари.
Агроиқлимий районлаштириш - бу қишлоқ хўжалик ўсимликла-рининг агроиқлимий ресурсларга бўлган эҳтиёжига мос равишда ҳудудларга бўлинишидир, ёки агроиқлимий районлаштириш - бу агроиқлимий шароитларнинг ўхшашлигига қараб ҳудудларни районларга ажратишдир.
Агроиқлимий шароитларнинг ўхшашлик даражаси бўйича соҳа-вий ҳудудларга бўлишдан мақсад таксономик агроиқлимий бирликда (пояс, вилоят, зона в.б.) ажратиш, лекин агроиқлимий кўрсаткичлари ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш шароитлари билан фарқланиши, уларнинг географик чегараларини ўрнатиш (аниқлаш), ҳамда турли агроиқлимий хариталар-дунё харитасидан то алоҳида хўжалик учун хариталар тузишдир.
Умуман олганда, агроиқлимий районлаштириш - бу қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши мақсади учун иқлимни тадқиқотлашнинг тугаллаш босқичи ҳисобланади ва табиий-қишлоқ хўжалигини районлаштиришнинг муҳим бўлимидир. Кўпгина мутахассис агрометеоролог олимларнинг шу соҳага оид бажарган ишлари билан қисқача танишиб чиқамиз.
Агроиқлимшуносликда агроиқлимий районлаштиришнинг 2 тури: умумий ва хусусий (махсус) районлаштиришлар мавжуд бўлиб, улар бир-биридан фарқ қилади.
Умумий районлаштириш - иқлимнинг қишлоқ хўжалиги учун қулайлик даражасини миқдорий жиҳатдан ифодалайдиган асосий элементларининг ҳудуд бўйича тақсимланишини тавсифлайди ва унда ҳудудни вегетация даврининг иссиқлик ҳамда намлик билан таъминоти кўрсаткичлари, ўсимликларнинг қишлов шароитлари бўйича турли қисмларга ажратади.
Агроиқлимшуносликнинг умумий районлаштириш бўлимида иқ-лимий катталикларга ва уларнинг ҳудудлар бўйича тақсимланишига қараб районлаштиришда эътибор асосан умумий вегетацион давр асос қилиб олинган. Эслатиб ўтамиз, бунда вегетацион даврнинг бошланиши ва тугашида ҳаво ҳароратининг баҳорда 10С дан кўтарилиши ва кузда эса пасайиш санаси оралиғидаги давомийлик, фаол ёки самарали ҳарорат йиғиндиси ва бошқа иқлимий катталикларни районларга ажратишда фойдаланилади.
Илмий адабиётларда умумий агроиқлимий районлаштиришда иқлим таснифига турлича ёндошувлар кўпчиликка маълум. Бунга Г.Т. Селянинов (1955), П.И. Колосков (1958) ва Д.И. Шашко (1967) каби олимларнинг ишларини умумий агроиқлимий районлаштириш қаторига киритилади.
Хусусий районлаштириш - бу алоҳида-алоҳида олинган ўсимлик тури учун иқлимий катталикларни ҳудудлар бўйича тақсимланишида унинг фазалараро ёки бутун вегетация даврида талаб этиладиган агроиқлимий шароитлари ва махсус топилган кўрсаткичлар асосида иқлимий шароитлар ва катталиклардан фойдаланилган ҳолда районларга ажратишни амалган оширилишидир.
Хусусий - (махсус) районлаштиришларга Л.Н. Бабушкиннинг Ўрта Осиё ҳудудида ғўза ўсимлигини ва Ю.И. Чирковнинг собиқ Иттифоқ ҳудуди бўйича маккажўхорини агроиқлимий районлаштириш мисол бўлади.
Ҳудудларни районлаштириш - ўсимликларнинг иссиқлик таъми-ноти бўйича ҳаво ҳароратининг баҳорда 10С дан турғун ўтиши санасидан то кузда эса 10С дан турғун пастга тушиши оралиғидаги санасида бўлган даврда ҳаво ҳароратининг кўп йиллик йиғиндиси орқали амалга оширилади.
Г.Т. Селянинов собиқ Иттифоқ ҳудудини бу белгига қараб 4 та минтақага ажратган:
1. Арктик минтақа. Бу минтақада деҳқончилик ҳимоя қилинган тупроқдагина олиб борилади, йилнинг энг иссиқ ойида ҳам ҳавонинг ўртача ойлик ҳарорати 10С дан паст бўлади.

Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish