Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М



Download 10,78 Mb.
bet194/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

бу ерда; S - ҳароратнинг пастки қиймати чегарасидаги кунлар сони; k - ўтиш санасидаги аниқланадиган ҳарорат; – ўн кунлик ёки ойлик ҳарорат (k дан паст); b - ўртача ўн кунлик (ойлик) даги ҳарорат, лекин k дан юқори, d - топилиши лозим бўлган ўн кунлик (ойлик) кунлар ўртача ҳаво ҳарорати; 5 ва 15–коэффициентлар.
Мисоллар.
1. Мартнинг иккинчи ўн кунлигида ўртача ҳаво ҳарорати 9,2С, учинчи ўн кунликда эса 11,5С га тенг. Ҳаво ҳароратининг 10С дан ўтиш санасини аниқлаш керак. Юқоридаги (13.3) формулага бу қийматларни қўйиб ҳисоблаймиз. S=[(10–9,2)/(11.5-9.2)]10+5=0,4*10+5=9 кун. Демак, ҳисоб ўн кунликнинг биринчи мартидан бошланганлиги учун ҳаво ҳароратининг 10Сдан ўтиш санаси 19 мартга (10+9) тўғри келади.
2. Март ўртача ойлик ҳаво ҳароратининг қиймати 9,2С, апрелники эса 15,8С тенг. Ҳаво ҳароратининг 10С дан ўтиш санасини ўртача ойлик қийматлари орқали топиш керак. Буни (13.4) формула ёрдамида аниқлаймиз.
S =[(10–9,2)/(15,8-9.2)]31+15=0,12*31+15=19 кун.
Мисолимизда ҳисоб март ойининг биринчи санасидан бошланган ва ҳаво ҳароратининг 10С ўтган санаси 19 март кунига тўғри келади.
Ҳаво ёки тупроқ ҳароратининг у ёки бу чегарадан ўтиш саналари об-ҳавонинг баҳорда ёки кузда келишига боғлиқ ҳолда ҳар йили ўзгариб туради. Ҳар йилдаги ҳароратнинг аниқ даражадан ўтиш саналарини кўп йиллик саналар билан таққосланади ва ундан эрта ёки кеч келиши баҳоланади. Агрометеоролог ва агроиқлимшунослар метеорологик станция ва постларда кўп йиллар давомида кузатилган метеорологик катталикларнинг ўртача миқдорини ҳисоблаб чиққанлар ва турли маълумотлар шаклида чоп этганлар. Метеорологик, агрометеорологик ва агроиқлимий материалларга ишлов бериш яъни уларнинг такрорланишини, таъминотини ҳисоблаш усуллари махсус рахнамоларда ёритилган ва чоп этилган.
Биолог, ўсимликшунос ва агрономлар ўсимликнинг ўсишидан то ҳосилини йиғиб-териб олинишигача вақтни вегетация даври деб айтишади. Аммо агроиқлимшуносликда кўп йиллик ҳаво ҳароратининг баҳорда ва кузда 5, 10, 15С лардан турғун ўтиш оралиғидаги давр давомийлиги ҳам вегетацион давр деб аталади. Бу вегетация даврида қуёш радиацияси ва ёғдуси, ҳароратлар йиғиндиси, ёғинлар ва бошқалар агроиқлимий ресурсларнинг асосини ташкил этади.
Агроиқлимий ресурсларнинг ҳудудлар бўйича тақсимланиши ва ўсимликлар нуқтаи назаридан районлаштириш қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида аҳамияти жуда каттадир.

Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish