Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М


-расм. Қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосидорлигини башоратлашнинг статистик услуби ва унинг тенденциясини ҳисоблаш блок-тасвири (схемаси)



Download 10,78 Mb.
bet202/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

16.1-расм. Қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосидорлигини башоратлашнинг статистик услуби ва унинг тенденциясини ҳисоблаш блок-тасвири (схемаси)


16.2. Вегетация даврининг иссиқлик таъминоти
ва уни башоратлаш усуллари.

Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун ҳудудларнинг иссиқлик таъминотини билиш жуда катта аҳамиятга эга. Чунки экин навларини танлаш ва уларни экишдан то ҳосилини йиғиб-териб олишгача маълум миқдорда иссиқлик талаб қилинади. Танланган ҳудудда иссиқлик етарлими деган савол амалиётда тез-тез учраб туради. Агар мўлжалланган экин учун иссиқлик таъминоти етарли бўлмаса уни экиш тавсия этилмайди ёки ортиқча бўлса, бу ортиқча иссиқлик таъминоти иккиламчи экинларни етиштириб олгунча етали бўладими деган саволлар яна пайдо бўлади.
Маълумки, иссиқликнинг манбаи Қуёшдир. Ҳозирги даврда Ўзбе-кистон ҳудудида қуёш радиациясини сутка давомида ҳар 3 соатда тинимсиз ўлчаш ишлари 7 та метеорологик станциялар бўйича актинометрик кузатишлар билан бир вақтда метеорологик кузатишлар ҳам олиб борилмоқда. Республикамиз ҳудудида ҳавонинг ҳароратини ўл-чаш ишлари эса барча агро ва гидрометеорологик станцияларда ўтказилади.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида вегетация даврини баҳо-лаш учун иссиқлик таъминотини, юқори бобларда айтиб ўтилганидек, уни тавсифловчи фаол ҳароратлар йиғиндиси ва самарали ҳаво ҳароратлари йиғиндисидан фойдаланилади.
Ўсимликларнинг иссиққа бўлган талабчанлиги унда биологик жараёнлар туфайли организмда шаклланган насли-ирсияти ва бириктирилган селекция нави хусусиятларига боғлиқ. Қишлоқ хўжалик экинлари бир-биридан иссиқсеварлиги, совуққа чидамлиги (совуқбар-дошлиги) ва бошқа хусусиятлари билан фарқланади. Масалан ғўза, шоли иссиқсевар ўсимликлар қаторига қўшилса, совуқбардошлигига эса - буғдойнинг совуққа чидамли навлари ва баъзи узум навлари мисол бўлади.
Вегетацион давр бу ўсимликнинг ҳаёт фаолиятининг давомийлик даври, йилнинг бир қисми ҳисобланади. Давомийлик кун ҳисоби ёки ҳаво ҳароратининг мусбат йиғиндиси билан ўлчанади. Турли-туман ўсимликлар ҳар-хил вегетацион даврга эга ва улар бир-биридан давр давомийлигини ўтиши билан фарқланиб туради. Ўсимликларнинг вегетация даври давомийлиги об-ҳаво ва агроиқлимий шароитга қараб йилдан-йилга ўзгариб туради. Кузда экилган буғдойнинг вегетация даври икки йил оралиғида ўтади ва совуқ қиш даври уни тўхтатиб қўяди, янги йилнинг баҳорида яна вегетацион давр тикланади ва ёзда эса экин пишиб етилади. Баҳордаги кеч қора совуқнинг бўлиши, кузда эса совуқнинг эрта тушиши натижасида ўсимликларнинг вегетация даври давомийлиги аксарият ҳолатда қисқаради. Қуруқ мавсумий давр бошланганда кўпчилик ўт ўсимликларини вегетация даври, айниқса чўлда ва тупроқнинг самарали нам заҳираси тугаган шароитдаги бошқа ерларда, нисбатан олганда ривожланиш тиним ҳолатга ўтади.
Агроиқлимшуносликда умумий вегетация даврининг иссиқлик таъминоти деганда ҳаво ҳароратининг баҳорда 5, 10, 12, 15С дан турғун кўтарилиш санасидан тортиб то кузда барқарор пасайиш саналари оралиғида тўпланган давр давомийлиги, фаол ҳаво ҳарорат йиғиндиси ва самарали ҳаво йиғиндисининг миқдори тушунилади. Ўсимликларни сони жуда кўп бўлганлиги сабабли бир томондан умумий қилиб иссиқликка бўлган талабини баҳорда экин экилган санадан бошлаб то ҳосилни териб олгунга қадар тўпланган ҳаво ҳароратининг 10С дан юқори миқдори йиғиндиси ёки бошқача айтган самарали ҳаво ҳароратлари йиғиндисидан фойдаланилади.
16.1-жадвалда Ўзбекистон Республикаси бўйича вегетация даври учун 10С дан юқори самарали ҳаво ҳароратлари йиғиндисининг ўртача (m), максимал(max ) ва минимал (min) қийматлари келтирилди. Улардан ҳозирги вақтда қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатишда фойдаланилмоқда.
Академик Ф.Ф. Давитая томонидан иссиқлик таъминотини башоратлаш усули таклиф этилган. Усулнинг негизида фаол ҳарорат йиғиндиси билан баҳорда ҳаво ҳароратининг 10С барқарор кўтарилиш санасига миқдорий боғлиқлиги асос қилиб олинган.
Вегетация даврининг иссиқлик таъминотини башоратлаш маълумотидан экинларни танлаш ва жойлаштириш, ўсимликлар орасидаги ташқи муҳитни яхшилаш, агротехник тадбирларни режалаштириш, умумий буғланишни аниқлаш, суғориш меъёрига тузатиш киритиш, ҳосилни йиғиштириш муддатларини аниқлаш, шулар қаторида амалиёт учун жуда муҳим ҳосилни башоратлашда фойдаланиш мумкин.



Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish