16.3.2. Пахта ҳосилини башоратлаш усуллари.
Ҳозирги вақтда ўзимизда ва тараққий этган хорижий давлатларда қишлоқ хўжалик экинларини бошқаришда ва юқори ҳосил етиштириш технологиясини бажаришда ҳосилдорлик миқдорини башоратлаш биринчи ўринга қўйилган. Ҳосилни башоратлаш усулини яратишда энг аввал унга таъсир этувчи омилларнинг кўплиги, аҳамиятлилиги ва вақт бўйича ўзгарувчанлигини, инерцион белгиларини билиш муҳим-дир. Ўзгарувчан ва белгиловчи омилларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин:
1. Барқарор омиллар. Географик ўрни, тупроқнинг механик таркиби, ўсимликнинг биологик хусусияти.
2. Ҳосилнинг йилдан-йилга ошиб боришига таъсир этувчи омиллар (етиштириш технологиясини такомиллаштириш, самарали ўғит-ларни солиш, мелиорация ишларини тубдан яхшилаш, механизациялаштиришни ривожлантириш).
3. Ҳосил миқдорининг шаклланишига ижобий ёки салбий таъсир этувчи омиллар. Бунга метеорологик омиллар, тупроқ намлиги, агротехника тадбирлари ва ташкилий-хўжалик ишларини кўрсатиш мумкин.
4. Ҳосил миқдорини белгиловчи инерцион биометрик параметрлар (ўсимлик бўйи, ҳосил шохчалар сони, барг сатҳи) ва маҳсулдорлик элементлари (шаклланган кўсаклар сони, уларнинг очилиши, теримга тайёрлиги).
Амалиётда ҳосилни башоратлаш услубини яратиш учун биринчи навбатда материаллар таъминотига эътибор берилади ва ҳудуднинг географик ўрни, ўсимликнинг биологик хусусияти ҳисобга олинган ҳолда асосий предикторлар сифатида 3 ва 4 гуруҳ ичидан муҳим омиллар корреляцион боғланиш таҳлили асосида танлаб олинади.
Пахта ҳосилини алоҳида далалар, хўжаликлар, туман ва вилоятлар учун узоқ муддатли башоратлар тузиш жуда муҳим амалий масалаларни ҳал этишда: ҳосилни вақтида териш ва йиғиштириб олиш, терим машиналарни, айниқса одам кучи кам вилоятларда тўғри тақсимлаш, ҳосилни экспорт қилишни режалаштиришда керак бўлади.
Ўрта Осиё республикаларида пахта ҳосилини башоратлашнинг дастлабки усулини биринчи маротаба XX асрнинг 70-йилларида Ф.А. Мўминов, В.В. Карнаухова, А.Қ. Абдуллаевлар томонидан ишлаб чиқилган ва вилоятларда пахтанинг ўртача ҳосилини ҳисоблаш ғўзада шаклланган кўсаклар сонига ва бир дона кўсак ичидаги пахтанинг ўртача «шартли» вазнига ёки бўлиқлигига асослангандир.
Пахтанинг шартли вазни деганда вилоятлардаги ўртача ҳосил миқдорининг кўсаклар сонига бўлинган қиймати тушунилади.
Мантиқан ўртача ҳосилнинг ошиши бир дона кўсакдаги пахта ўртача вазнининг ва юза бирлигидаги кўсаклар ўртача сонининг ошишига боғлиқ деб тасаввур қилиш мумкин. Бундай ҳолатда ҳосил икки ўзгарувчан миқдор йиғиндиси эмас, балки кўпайтмаси натижаси бўлади.
Агарда боғланиш тўғри пропорционал бўлса ҳосил қуйидаги формула орқали ҳисобланади:
, (16.1)
бунда, Y - пахтанинг башоратланган ўртача миқдори, ц/га; С - пропорционаллик коэффиценти; Х - бир дона кўсакдаги пахтанинг ўртача вазни, г.; Z - кўсаклар сони, минг.дона/га.
Материаллар таҳлили Y билан Х, Z орасидаги узвий боғлиқлик қуйидаги мураккаб кўринишга эгалигини кўрсатди:
. (16.2)
Бу охирги (16.2) формулани логарифмласак, қуйидаги тенглама шаклида ифодаланилади: , сўнгра статистик ҳисоблар орқали тенгламани а, b параметри, С коэффициенти топилади.
¶ўза экилишидан то ҳосилини йиғиштириб олгунча узоқ давомийликни талаб қилади. Ривожланиш даврида айниқса ҳароратнинг таъсири сезиларли бўлади ва ҳосилни шаклланишида эса фазасига қараб унинг улуши турлича бўлади. Маҳсулдорлик элементларини шаклланишига ҳароратнинг таъсирини ўрганиш, башоратлаш, кўрсаткичлар топиш масаласи амалий аҳамиятга эгадир.
¶ўза кўсагини шаклланган миқдори билан самарали ҳарорат йиғиндиси орасидаги боғланиш «S» кўринишда эканлиги материаллар таҳлилидан маълум бўлди.
Бу боғланиш чизиғи логистик кўринишда ифодаланади:
, (16.3)
бунда, Y - вилоятлар бўйича юза бирлигидаги кўсаклар сони (минг дона/га), a, b - параметрлар логистик чизиқнинг эгик ва букик жойидаги нуқтаси, K - юза бирлигидаги кўсакларни максимал ва минимал сони оралиғидаги айирма қиймати.
Уч нуқта усулини қўллаш билан a, b ва K параметрлари топилади. Бу ҳолатда параметрлар қийматини аниқлашда қуйидаги ифодалар қўлланилади:
; ; ,
бунда, Yо, Y1, Y2 - юза бирлигидаги кўсакларни боши, ўртаси ва охирги қийматлари; Yо, Y1, Y2 оралиғидаги масофа бир-бирига тенг қиймати олинади ва n билан белгиланади, бу эса ҳаво ҳарорати йиғиндиси бўлади. Бунда n=Y1-Yо=Y2-Y1.
Агрометеорологик омиллар билан баробар агротехника ва ташкилий-хўжалик тадбирлари ҳам ғўзанинг маҳсулдорлик элементларига ва биометрик параметрларига алоҳида далада ёки вилоятлар бўйича сезиларли даражада таъсир этади.
Сўнгги йилларда, вилоятлардаги ўртача ҳосилни, 1 август ва 1 сентябргача шаклланган кўсаклар сонини, ҳамда 1 дона кўсакдаги пахтанинг вазнини башоратлаш 1 июлда ғўзанинг зичлиги, гуллаш фазасини қамраб олган майдон ва ўсимлик баландлиги маълумотлари асосида амалга ошириш мумкин бўлган тенгламалар топилган.
А.Қ. Абдуллаевнинг «Ўзбекистонда ғўзанинг ҳолатини агрометеорологик баҳолаш ва ҳосилдорлигини башоратлаш» (1997 й.) илмий асарида: вилоятлар бўйича ўртача ҳосилдорликнинг ғўзани яганаланган, чилпиланган, тузи ювилган майдонларнинг чигит экилган умумий майдонга нисбати билан боғлиқлиги кўрсатилган.
Маҳсулдорлик элементларига ва ҳосилнинг шаклланишига таъ-сир этувчи шароитларни баҳолашда тупроқ намлиги, азот фосфор, калий ўғитларининг йиллик меъёри, агротехник тадбирлар ҳисобга олинган ҳолда мезонлар топилган.
Айрим пахтазорларда ғўза ҳолатини ва ҳосил миқдорини ўсим-ликларнинг биометрик кўрсаткичлари ва метеорологик омиллар орасида узвий боғлиқлик асосида икки ва тўрт ой аввал ҳисоблаб чиқиши мумкинлиги кўрсатилган.
Формулалар орқали топилган параметрик қийматлар ва А.Қ. Абдуллаевнинг ғўза агрометеорологиясига бағишланган илмий асарида келтирилган агрометеорологик кўрсаткичлар, мезонлар, тенгламаларнинг асосий қисми пахтачиликка агрометеорологик хизмат кўрсатиш-да ишлатилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |