Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М


Кундалик гидрометеорологик бюллетен



Download 10,78 Mb.
bet212/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   217
Bog'liq
Агрометеорология1

17.3. Кундалик гидрометеорологик бюллетен.
Бу бюллетеннинг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида ва халқ хўжалигининг бошқа соҳаларида аҳамияти жуда катта. Унда ҳар кунги кеч соат 20 дан-эртаси куни кеч соат 20 гача бўлган об-ҳаво маълумоти ва башорати: Тошкент шаҳри ва республикамизнинг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси; Хоразм, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари учун ҳамда республиканинг тоғли ҳудудлари бўйича ҳавода булут бўлиши ёки бўлмаслиги, ёғингарчилик бўлиши ёки кутилмаслиги; шамол йўналиши ва тезлиги; ҳаво ҳарорати миқдорининг кундузи ва кечаси бўладиган қиймати каби маълумотлар жойлаштирилган бўлади. Юқорида айтилган метеорологик катталикларнинг қийматлари 3 кун аввал башорати берилади. Энг муҳими ЎзР бўйича метеорологик маълумотларни 50 га яқин метеорологик станция ва постларда ҳар куни эрталаб соат 8 дан эртаси куни эрталаб соат 8 гача бўлган ўртача, максимал, минимал ҳаво ҳароратининг қиймати; тупроқнинг минимал ҳарорати; кунлик ёғин миқдори; шамолнинг максимал тезлиги; ҳавонинг минимал нисбий намлиги ҳақидаги маълумотлар жадваллардан ўрин олган бўлади. Яна бир муҳим томони 1-апрелда экин экиш муддати учун самарали ҳароратлар йиғиндисининг кузатилаётган йилда ва ўртача кўп йиллик қийматлари берилади. Айрим об-ҳаво ҳодисалари бўлимида ҳақиқий кузатилган ҳодисалар ҳақида маълумотлар келтирилади.
Кундалик бюллетеннинг охирида алоҳида Тошкент-обсерватория станцияси бўйича метеорологик маълумотлар баён қилинади. 1881 йилдан бошлаб то ҳозирги кунгача бўлган кўп йиллик иқлимий ва бошқа маълумотлар келтирилади. Юқорида номлари тилга олинган метеорологик катталикларни ҳар бир вилоятдаги раҳбарга, фермерга, агрономга зарурлиги ҳеч кимда шубҳа уйғотмайди. Аммо ундан унумли фойдаланиш эса агрометеорология фанининг қай тарзда ривожланган бўлишига боғлиқдир.


17.4. Агрометеорологик бюллетен.
Агрометеорологик бюллетен деганда агрометеорологик шароитлар таҳлил қилинган ахборотнинг асосий шакли тушунилади. Ҳар ўн кунликда Ўзгидрометнинг Гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш хизматининг агрометеорологик бюллетени нашр қилинади ва тегишли қишлоқ хўжалиги ташкилотларига юборилади.
Агрометеорологик бюллетен қуйидаги бўлимлардан иборат:
1) ўн кунликнинг гидрометеорологик хусусиятлари (ҳаво ва тупроқ ҳарорати, ёғинлар, шамолнинг йўналиши ва тезлиги ва ҳоказо); бунда ўсимликнинг ўсиши ва ривожланишига қулай ёки ноқулай шароитлар - қора совуқ, гармсел, тўзонли бурон ва бошқалар алоҳида қайд қилинади;
2) экинларнинг ўсиши ва ривожланиши ҳамда молларни ўтлатиш-нинг агрометеорологик шароитлари. Бу бўлимда асосий қишлоқ хўжалик экинлари (айниқса, ғўза) нинг ривожланиш суръатлари, уларнинг намлик билан таъминланганлик даражаси таҳлил қилинади, экинзорлар ҳолатига баҳо берилади.
Агрометеорологик бюллетен Ўзбекистонда 1927 йилдан бошлаб нашр этилади. 1930 йилдан мунтазам чиқарила бошлади.
Агрометеорологик бюллетеннинг ҳар ўн кунлигида ўтган 10 кун ичида агрометеорологик хусусиятларнинг асосийлари баён қилинади, ҳаво ва тупроқ ҳарорати, ёғинлар миқдори, кучли шамол ва дўл бўлган кунлар каби маълумотлар вилоятларнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган ҳудудлари учун кўрсатилади ҳамда ўтган йилги маълумотлар кўп йиллик маълумотлар билан таққосланади. Бюллетенда экиш муддатлари 21-март, 1-апрел ва 11-апрел, 21-апрел, 1-май, 11-майдан бошлаб ўн кунликнинг охирги санасигача тўпланган самарали ҳароратлар йиғиндисининг кўп йиллиги ва кўрилаётган йилдаги маълумотлари келтирилади ва уларнинг кўп йиллик маълумотидан қанча миқдорда четланганлик жадвали келтирилади. 50 дан ортиқ метеорологик станцияларда кузатилган маълумотлар асосида ғўзанинг экиш муддати, ривожланиш фазасининг бошланиши ва ёппасига Янги фазага ўтиш саналари, шаклланган кўсаклар сони, очилган кўсаклар сони каби муҳим маълумотлар билан бир қаторда ўтган йилдагига ва кўп йилликка нисбатан қандай бўлганини таққослаш учун маълумотлар жадвалларда берилади.
¶ўза, мевали дарахтлар, сабзавот, узум, донли экинлар, беда ва яйлов ўсимликларининг ҳолати, мол боқишдаги шароитга баҳо берилади.
Ўзбекистоннинг ҳамма вилоятлари бўйича барча метеорологик станцияларда ўн кунлик учун ҳаво ҳароратининг ўртача кўп йиллик қиймати, шу кўрилаётган ўн кунликда кўп йилликдан ва ўтган йилдагидан қанча четлашган миқдори, максимал, минимал ҳаво ҳарорат-лари ва тупроқ юзаси минимал ҳарорати, ўн кунлик учун ёғинлар миқдори ҳамда ҳаво нисбий намлигининг ўртача қиймати ва намликнинг 30% ва ундан кам бўлган кунлар сони кабилар жадвалларда келтирилади.
Агрометеорологик бюллетеннинг мазмуни, моҳияти ва шарҳини тушуниш учун «Ўзгидромет Гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш хизматининг агрометеорологик бюллетени» дан мисол сифатида 2004 йил август ойи биринчи ўн кунлигининг асосий агрометеорологик хусусиятлари ҳақидаги маълумот билан таништирамиз.
Ўн кунлик давомида илиқ ва асосан қуруқ ҳаво ҳарорати кузатилди.
Ўртача ўн кунлик ҳаво ҳарорати республиканинг кўпчилик қис-мида 22-27 ни ташкил этди, Сурхондарё вилоятининг кўпчилик туманларида, Қашқадарё. Бухоро, Навоий вилоятларининг айрим жойларида 28-29 ни, Тошкент, Жиззах, Қашқадарё вилоятларининг тоғларида 16-21 ни ва меъёрдан, 1-3 га, тоғларда меъёрдан 4га паст, кўпчилик вилоятларда 2003 йил қийматларига яқин. Қорақалпоғис-тонда, Хоразм вилоятининг кўпчилик туманларида, Бухоро, Навоий, Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларида ўтган йилги қийматла-ридан 2-3 га паст бўлди.
Кундузги ҳаво ҳарорати 33-38 гача. Сурхондарё, Бухоро вилоятларининг кўпчилик туманларида, Навоий, Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларида 39-42 гача, тоғ олди ва республиканинг тоғли қишлоқ хўжалик ҳудудларида 24-32 гача кўтарилди.
Минимал ҳаво ҳарорати 12-17 ни, Сурхондарё, Қашқадарё, Навоий, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида 18-21 ни, тоғ олди ва республиканинг тоғли қишлоқ хўжалик ҳудудларида 9-11 ни ташкил этди.
Тупроқ юзасидаги минимал ҳарорат 10-15 атрофида. Хоразм вилоятининг кўпчилик туманларида, Сурхондарё, Қашқадарё. Андижон вилоятларининг айрим туманларида 16-18 ни, тоғ олди ва республиканинг тоғли қишлоқ хўжалик ҳудудларида 5-9 ни ташкил этди.
Қисқа муддатли жала ёмғирлар 1-2 августда Фарғона водийсида, Тошкент вилоятининг кўп туманларида, Сирдарё вилоятининг қатор туманларида, Жиззах, Навоий вилоятларининг айрим туманларида бўлиб ўтди. Ёғин миқдорди 1-7 мм га ўтди. Наманган вилоятининг тоғ олди туманларида, Тошкент ва Фарғона вилоятининг айрим жойларида 11-26 мм, ўн кунлик меъёрдан 2-3 маротаба ортди ёки унга мос келди. Жиззах ва Андижон вилоятларининг айрим туманларида ундан 45-50 фоизини ташкил этди. Наманган вилоятининг тоғ олди ҳудудларида жала ёмғир, дўл билан биргаликда кузатилди.
Кучли шамол (15 м/с ва ундан юқори) 1-3 кун давомида: Фарғона вилоятида; Наманган вилоятининг кўпчилик туманларида; Тошкент вилоятининг айрим жойларида; Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Навоий. Сурхондарё, Хоразм вилоятларида ва Қорақалпоғистонда кузатилди. Жаслик, Оқработ метеостанциялари ҳудудида 4 кун давомида кучли шамол кузатилди.
¶ўза. Об-ҳаво шароити экинларга ўз вақтида ва сифатли ишлов бериш билан биргаликда ғўзанинг ривожланиши ва ҳосил тўплашига қулай бўлди. Фақат Наманган вилояти тоғ олди ҳудудлари қатор хўжаликларининг баъзи майдонларида дўл ғўзага салбий таъсир кўрсатди (бир туп ғўзада 10-40% гача шона, гул, кўсаклар тўкилди).
Асосий майдонларда ўн кунлик давомида ғўзанинг ялпи гуллаши давом этди. Кўпчилик вилоятларнинг эрта экилган жойларида (ўртача кўп йиллик муддатга яқин), Бухоро, Қашқадаре вилоятларида биринчи кўсакларнинг очилиши давом этмоқда. Сурхондарё вилоятида биринчи кўсаклар очилиш фазасига кирди.
10 августга келиб, кўпчилик вилоятларда бир туп ғўзада 4,1-7,1 та кўсак, Андижон ва Сурхондарё вилоятларида 8,4-9,0 та кўсакка етган. Ҳосил бўлган кўсаклар сони кўпчилик вилоятларда охирги беш йиллик ўртачасидан 0,5-1,0 та кўсакка кўп, Андижон, Жиззах, Тошкент, Хоразм вилоятларида шу қийматларга яқин бўлди. Кўпчилик вилоятларда шаклланган кўсаклар сони 2003 йилдагига нисбатан 1,2-2,4 тага кўпроқ, Андижон вилоятида эса унга яқин бўлди.
Ўн кунлик охирида биринчи кўсак очилиш фазасига кирган экинларда кўпчилик вилоятларда ўртача бир туп ғўзада 0,1-0,8 та кўсак очилди, Андижон, Бухоро, Қашқадарё вилоятларида 1,2-1,3 та кўсак, Сурхондарё вилоятида 3,5 та кўсаклар очилиб, охирги беш йиллик ўртачасига яқин бўлди.
Республиканинг кўп қисмида экинлар яхши ҳолатдадир.
Бироқ, Қорақалпоғистоннинг қатор туманларида, Сирдарё вилоятида, Жиззах, Қашқадарё, Тошкент, Самарқанд, Фарғона, Наманган, Сурхондарё. Хоразм вилоятларида экинларга сифатсиз қаралиши сабабли (суғоришнинг кечиктирилиши, ўғитларни керакли миқдорда берилмаслиги, ғўзаларнинг эркаклаб кетиши, чеканканинг ўз вақтида ўтказмаслиги натижасида) ғўзаларнинг паст ёки нотекис шаклланиши кузатилди, ҳосил элементларининг қуриши ва тўкилиши (бир туп ғўза-да 10-30% гача) қониқарли ҳолатдадир. Қорақалпоғистоннинг шимолий туманларинннг қатор хўжаликларида экинларнинг ҳолати ёмон бўлди.

Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish