Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М



Download 10,78 Mb.
bet213/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   217
Bog'liq
Агрометеорология1

Мевали дарахтлар, сабзавот, узум. Узумзорларда, боғларда, сабзавот далаларида меваларнинг пишиши ва териб олиниши давом этди, Наманган вилояти тоғ олди ҳудудлари қатор хўжаликларининг баъзи майдонларида дўл токзорларга, полиз ва сабзавот далаларига зарар етказди.
Беда. Республиканинг кўп қисмида бедазорларда тўртинчи ҳосил-нинг шаклланиши кузатилди.
Ўн кунликнинг охирида ўсимлик баландлиги 30-75 см ни ташкил этди. Республика жанубининг айрим жойларида тўртинчи ўримга киришилди.
Шимолий ва тоғ олди туманларда учинчи ҳосилнинг шакл-ланиши тугади.
Донли экинлар. Асосий маккажўхоризорларда сут пишиш, эрта экилган экинларда тўлиқ пишиш кузатилди.
Маккажўхорининг силосга ўрими давом этди.
Асосий шоли майдонларида бошоқ тортиш тугади, кеч экилган экинларда найчалаш бошланди, эрта экилган экинлар сут пишиш даврига кирди.
Ўсимлик баландлиги даврига қараб, 56-95 см бўлди.
Республика жанубида ҳароратнинг 40-43 бўлиши, суғоришнинг вақтида ўтказилмаганлиги сабабли экинларга салбий таъсир этди.
Яйлов. Тоғ олди ва тоғли туманларда шувоқ ўтининг шоналаши давом этди. Новдаларнинг узунлиги 41-45 см бўлди.
Республиканинг яйловларида ҳарорат мол боқиш учун асосан қониқарли бўлди. Фақат, бир кун давомида кундуз кунлари чўл яйловларининг кўпчилик қисмида мол боқишга иссиқ ҳаво тўсқинлик қилди.
Тошкент вилоятининг тоғларида икки кун давомида мол боқишга ёмғирлар тўсқинлик қилди.
Айрим жойларда кучли шамол таъсирида мол боқиш 1-4 кун давомида қийинлашди.
Демак, агрометеорологик бюллетенда қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш объектларидаги - экинлари, чорвалари билан уларга таъсир этган об-ҳаво, агроиқлимий шароитлар муносабатини тавсифлаб ёзиб беришдир.


17.5. Агрометеорологик йилномалар, хариталар ва мониторинг.
Муайян ҳудуддаги агрометеорологик, метеорологик станция ва постларнинг кузатиш натижалари жамланган йиллик маълумотлар тўплами - агрометеорологик йилнома қишлоқ хўжалигига хизмат қилишда, илмий-тадқиқотларни бажаришда муҳим манба ҳисоблана-ди. ЎзР ва кўпгина хорижий мамлакатларда уни Гидрометеорология бошқармалари томонидан нашр қилинади. Агрометеорологик йилномада тупроқ ҳайдалма қатламининг баҳор ва қиш фаслларидаги ҳаро-рати, кузги экинлар экилган майдонлардаги қор қопламининг қалинлиги, экин экилган майдонларда тупроқнинг намланиш даражаси, қишлоқ хўжалиги экинлари ривожланишининг асосий даврлари бошланадиган кунлар, кузатиш майдончаларида ўтказилган агротехник тадбирлар, йиғиштириб олинган ҳосил ҳақидаги маълумотлар ва бошқалар жадвал кўринишида берилади. Агрометеорологик йилномада айрим умумий метеорологик маълумотлap: ўртача ўн кунлик ҳаво ҳарорати, 5, 10 ва 15 дан юқори бўлган самарали ҳароратлар йиғиндиси, қиш фасли ва вегетация давридаги метеорологик шароитлар тавсифи, жумладан ноқулай об-ҳаво ҳодисалари ҳақида маълумотлар мужассамлаштирилади. Бундан ташқари йилнома агрометеорологик шароитлар ҳақидаги қисқа шарҳни ҳам ўз ичига олади. Асосий метеорологик маълумотлар ойлик агрометеорологик тўпламларда ҳам нашр этилади.
Агрометеорологик хизмат кўрсатишда агроиқлим харитаси - қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш жараёнида иқлим шароитлари ва уларнинг ўзаро муносабатини ифодаловчи хариталар ҳам талабгорларга етказиб берилади. Агроиқлим харитасида муайян ҳудуднинг агроиқлим мажмуаси, айрим экинларнинг етиштириш учун самарали ҳароратлар йиғиндисининг тақсимланиши, қишлоқ хўжали-гида муҳим аҳамиятга эга бўлган айрим иқлим шароити, масалан, фаол ҳароратлар йиғиндиси, тупроқдаги фойдали нам микдори; қишлоқ хўжалиги учун хавфли иқлим ҳодисалари, ўсимликнинг ўсув даври фенологик саналар, қишлоқ хўжалиги ишларини ўтказиш муддатлари ва бошқалар кўрсатилади ва талабгорга етказилади.
Агрометеорологик мониторинг - иқлимнинг антропоген омиллар таъсирида ўзгаришига қараб агроиқлимий ресурсларни ва экинларнинг ҳосилдорлиги ўзгаришларини баҳолаш тизими. Иқлимнинг ўзга-риши ҳудудларда аҳоли зичлигининг ошиши, ҳудудларни суғориш, минтақаларнинг чўлга айланиши, транспорт, кимё ва бошқа корхона-ларнинг фаолияти таъсирида содир бўлади. Антропоген омиллар таъсирида ҳарорат ва ёғинлар ўзгаради. Масалан, ҳозир антропоген омил таъсирида баъзи жойларда ҳаво ҳарорати 3-4, ёғин миқдори эса 50% гача ошиши натижасида вегетацион даврнинг ўзгариши ҳам тахмин қилинмоқда. Натижада, умумий ҳосилдорлик 10-30% га камайиши мумкин. Агрометеорологик мониторинг тизимини тузишда бундай ўзгаришлар ҳисобга олинади. Маълумотлар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш истиқболини 5-10 йилга мўлжалланган режаларини тузишда керак бўлади.
Шуни алоҳида кайд этиш керакки, ҳар йили тузиладиган ғўза ва дон экинларининг мавсумий шарҳи ҳам қишлоқ хўжалигига агрометеорологик хизмат кўрсатишда агроном ва раҳбарлар учун муҳим манба ҳисобланади.
Қўшимча яна қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатишда автомаршрутда йўлма-йўлакай агрометеорологик кузатишлар, масофадан туриб: самолёт ва сунъий йўлдош ёрдамида олинган суратларини расшифровка қилиш орқали олинадиган маълумотлар ҳам агрометеорологик хизмат қилишда фойдаланилади ва талабгорларга етказиб берилади. Бу ишлар махсус агрометеорологик маълумотнома деб аталади. Маълумотномада матнга илова сифатида хариталар ҳам лозим топилса берилади.
Мисол сифатида космосдан олинган суратни расшифровка қилинган ва ишламалар ўтказилиб яйловдаги ўсимликлар ҳолатини ҳудудлар бўйича баҳолаш мумкинлигини 17.2 расм орқали ифода этамиз.
У




Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish