17.2. Қишлоқ хўжалигигаагрометеорологик хизмат ва унинг назарий-усулий негизлари. Йилдан-йилга ўзгарувчан об-ҳаво шароитлари қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши жараёнлари ва экинзорларнинг ҳосилига таъсир этади.
Қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатишда юзага келган ва кутилаётган об-ҳаво шароитлари ҳақида соний маълумотлар ва агрометеорологик хизмат кўрсатишнинг назарий, илмий ва амалий тизимлари негизида нималар ётади ва уларни такомиллаштириш ҳамда янгисини яратишни кимлар ҳал қилади деган савол табиий равишда туғилади. Бу ҳақида илмий тушунчага эга бўлиш жуда муҳим ва унинг мазмунини яхши билиш олинган агрометеорологик маълумотлардан оқилона фойдаланишга ёрдам беради. Бундай тадқиқий ишларни Ўзгидромет ҳузуридаги ГМИТИнинг илмий ходимлари, агрометеоролог ва агроиқлимшунос мутахассислари бажаришади.
Олдинги бобларда кўрсатиб ўтилганидек, инсонлар жуда кўп кузатув-ўлчаш натижалари ёки тарқоқ соний маълумотларни хотирасида сақлаши мумкин бўлмагани туфайли тадқиқотчилар уларнинг бирламчи қаторларини маълум бир соний кўрсаткич шаклига солиш асосида қонуниятлар очишга ҳаракат қилишган ва алоҳида илмий метематик ёки математик статистика усулларини ишлаб чиқишган. Математик статистика фани - бу, математика фанининг бир бўлаги ва жуда кўп кузатув ўлчашлари натижаларини ишлаб чиқишда қўлланилади. Математик статистикада математиканинг бошқа бўлимлари каби бир формуланинг кўриниши бошқа турли жабҳа (объект)ларга тегишли бўлиши мумкин. Илмий статистика асосини сифатий таҳлил ва текширилаётган жабҳанинг ҳақиқий қисмидан ажралган ҳолда ишлатиш мумкин эмас. Математик статистиканинг марказий бўлими-бу, корреляция назарияси бўлиб, солиштириб текширилаётган қийматларнинг бир-бири билан алоқадорлигини ўрганади. Албатта, ҳар қандай фан ҳар хил ҳодисаларни ва воқеликнинг ўзаро алоқадорлигини ўрганади. Чунки табиий жараёнлар, ҳодисалар ва жамиятдаги ҳодисалар ҳам ўзидан ўзи эмас, балки бошқа ҳодисалар билан боғлиқ ҳолда пайдо бўлади.
Корреляция назарияси ўзаро боғланишларни миқдорий шаклда ифода этиш имкониятини беради. Шунинг учун ҳам хорижий давлатларнинг бу соҳадаги ва республикамиздаги ГМИТИ агрометеорологик таъминот хизматининг назарий-илмий, амалий негизини оддий ва мураккаб математик статистика ёки моделлаш усулларида топилган мезонлар, агрометеорологик кўрсаткичлар, башоратлашда фойдаланиладиган формулалар-тенгламалар ташкил этади. Улар математик-статистик, динамик-статистик, физика-статистик, синоптика-статистик усуллар асосида топилади. Шулар асосида энг кўп тарқалгани ва башоратлашда ишлатишга қулайи математик-статистик усулдир. У илмий адабиётларда «очиқ модел» деб ҳам юритилади. Бу усулнинг амалиётда кўп қўлланиш сабабига яна бир илмий назар билан қаралса, бошқа барча мураккаб моделларни тузишда, уларнинг соний қийматларини топишда ҳам «очиқ модел»нинг соний қиймат натижаларига асосланилади. Ўсимликларнинг турларига қараб ривожланиши, бўйининг ўсиши, маҳсулдорлик элементлари ва ҳосили билан агрометеорологик омиллар орасидаги бoғланиш асосан тўғри чизиқли, эгри чизиқли, параболик, логистик (S) ва бошқа кўринишларда бўлиши мумкин ва улapнинг математик ифодаси ҳам хилма-хилдир.
Қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатиш усулларини яратишдан аввал агрометеорология фанида статистик усулдан фойдаланиш учун биринчи навбатда ўзгарувчан элементларнинг узвий бoғланишлар чизиғи қандай кўринишда эканлигига эътибор берилади, сўнгра тенгламаларнинг соний қийматлари топилади. Улар орасидаги бoғланиш-ларнинг ўзаро яқин алоқадорлиги регрессион таҳлиллар асосида корреляцион қийматлар бўйича баҳоланади.
Мисол тариқасида А.Қ. Абдуллаевнинг «Ўзбекистонда ғўзанинг ҳолатини агрометеорологик 6аҳолаш ва ҳосилдорлигини прогнозлаш» (1997 й) илмий асарида чоп этилган 500 дан зиёд тенгламалар соний (у, х, а, Ь, с) қийматсиз чизма кўринишда, лекин ўзгарувчан боғлиқликлар чизиғи ва математик ифодаси шакли 17.1-расмда келтирилди.