(икки ой аввал башоратлаш учун) (Ҳ.М. Абдуллаев, Г.Х. Холбоев маълумоти)
Республика,
Вилоят
|
a
|
b
|
c
|
d
|
e
|
r
|
SU
|
Ўртапишар
|
Қорақалпоғистон
|
1,73
|
0,0334
|
-0,01
|
0,12
|
-12,0
|
0,80
|
4,1
|
Хоразм
|
2,54
|
0,017
|
-0,02
|
0,1
|
-10,8
|
0,66
|
3,4
|
Тошкент
|
4,25
|
0,012
|
0,14
|
0,079
|
-57,7
|
0,80
|
3,5
|
Ўртакечпишар
|
Қорақалпоғистон
|
2,23
|
0,031
|
0,18
|
0,12
|
-46,0
|
0,94
|
4,5
|
Хоразм
|
4,45
|
0,037
|
-0,04
|
0,13
|
-63,7
|
0,89
|
2,6
|
Тошкент
|
-0,07
|
0,1
|
0,13
|
0,14
|
-23,2
|
0,71
|
4,6
|
Кечпишар
|
Хоразм
|
7,07
|
0,11
|
-0,06
|
0,07
|
-167,9
|
0,95
|
2,9
|
Тошкент
|
2,33
|
0,068
|
0,11
|
0,08
|
-26,8
|
0,76
|
3,7
|
Демак шолининг хўжалик ҳосилдорлигини башоратлаб, уни вилоятларга ўтиш коэффициентларига кўпайтирсак натижада алоҳида вилоятларнинг ўртача ҳосилдорлигини аниқлаш имкониятига эга бўламиз.
16.4. Мевали дарахтларнинг гуллай бошлашини башоратлаш.
Қишлоқ хўжалик ходимлари учун мевали дарахтларнинг гуллай бошлаш муддатини башорат қилиш катта аҳамиятга эга. Чунки мевали дарахтзорларни парвариш қилишдаги агротехник тадбирларнинг кўпчилиги, масалан, зараркунандалар ва касалликларга қарши кураш тадбирларини, ўсимликларни совуқ уришдан сақлаш чораларини амалга ошириш муддатлари мевали дарахтларнинг гуллаш муддати билан боғлиқ.
Мевали дарахтларнинг гуллай бошлаш муддатини аниқлаш услуби ўтган асрмизнинг 30-йилларида А.А. Шиголев томонидан ишлаб чиқилган ва бу услубдан собиқ Иттифоқнинг Европа территориясидаги районларида мевали дарахтларнинг гуллашини башорат қилиш учун ҳанузгача фойдаланиб келинмоқда. Бу усулнинг мазмунини ўсимликнинг бирор тури ва нави учун вегетациянинг бошланишидан то гуллашигача зарур самарали ҳароратлар йиғиндисини тўплаш учун керакли вақт оралиғининг давомийлигини аниқлашдан иборат дейилса бўлади.
Маълумки, мўътадил иқлим зонасидаги мевали дарахтларнинг баъзи турлари учун баҳорда вегетациянинг тикланиши ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 5С дан ошганда бошланади.
Ўзбекистон иқлими шароитида мевали тут дарахтлари ва токнинг ривожланиш фазалари муддатининг башоратини тузишда энг аввал ўсимликларни самарали ҳарорат йиғиндисига бўлган талабини билиш керак. Бундай маълумот эса юқоридаги бобларда жадвалларда берилган.
Олма гуллашининг бошланиши учун самарали ҳароратлар йиғин-диси 100—200С оралиғида бўлади.
Мисол. Башорат 11-мартда тузилди. Башорат тузиш учун керак бўлган бошланғич маълумотлар қуйидагича:
а) ўртача суткалик ҳароратнинг 5 дан ўтиши - 26 феврал.
б) январдан вегетация бошланишигача, яъни ўртача суткалик ҳароратнинг 5С дан ўтишига абсолют минимал ҳароратлар 0С дан кичик йиғиндиси -270С.
в) олма дарахти гуллашигача бўлган самарали ҳарорат йиғиндиси 200.
Тошкет обсерватория станцияси маълумотига асосан олманинг гуллаш кунини 16.2-жадвалдан аниқлаймиз.
16.2-жадвалдан кўринадики, олманинг гуллаши учун керак бўлган самарали ҳарорат йиғиндиси 11 апрелда тўпланади. Демак, олманинг 12 апрелда гуллаши кутилади. Ҳақиқатда эса ўша йили олма 14 апрелда гуллай бошлади. Демак, башоратни тузишда 2 кун хатога йўл қуйган. Бошқа мевали дарахтлар учун ҳам башорат шундай тузилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |